Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Ресурс солиқлари бошқа жойга тўланган бўлса, нима қилиш керак?
Қоидага кўра, юридик шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини солиқ солиш объекти жойлашган жойда тўлайдилар . Бироқ бухгалтер хатога йўл қўйиб, уларни юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойда тўлаган бўлса, нима қилиш керак? Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомиддин СУЛТОНОВ қадамма-қадам йўриқномани тақдим этди.
Дейлик, юридик шахс Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, Яшнобод туманидаги бинони сотиб олган. Бухгалтер хато қилиб, тилга олинган солиқларни ташкилотнинг ўзи рўйхатдан ўтказилган жойга ўтказган.
Сув ресурсларидан ва ер қаъридан (норуда қазилма бойликлари бўйича) фойдаланганлик учун солиқларни тўловчиларда шунга ўхшаш вазият камроқ юзага келади. Улар ҳам СК 447-моддаси ва СК 454-моддасига мувофиқ солиқни ресурслардан (солиқ солиш объектларидан) фойдаланиш жойида тўлашлари керак.
Хатога йўл қўйишнинг сабаби турлича бўлиши мумкин: билмаслик, тажрибасизлик оқибатида, кадастр ҳужжатларининг асл нусхалари ўз вақтида келиб тушмаслиги сабабли ва ҳ.к. Асосийси – хатони имкон қадар тезроқ тузатиш керак. Солиқ тўланиши керак бўлган объект ҳисобга олинган жойда МБ амалдаги қайта молиялаштириш ставкасининг 1/300 миқдорида пеня ҳисобланади . Тўлаш муддати қанча кечиктирилса, пеня суммаси шунча ортиб бораверади.
Карантин даврида давлат бизнесга бирмунча ён босди. Хусусан, 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармонга мувофиқ:
- кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммаларини ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этилди;
- микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди.
Хуллас, хатони тузатиш учун нима қилиш керак?
1-қадам. Кўчмас мулк объекти жойлашган жойда (бизнинг мисолда – Яшнобод ДСИда) ҳисобга туринг. Бунинг учун:
- Т4 ва Т8 карточкаларини (10.07.2014 йилдаги 2600-сон Низомга 8 ва 9-иловалар) тўлдириб, имзо ва муҳр (мавжуд бўлса) билан тасдиқланг;
- уларни сканерлаб, архивда сақланг ва ташкилотингизни ҳисобга қўйиш ҳақидаги ёзма мурожаатга қўшиб қўйинг;
- ҳисобга қўйиш ҳақидаги ёзма мурожаатни қўшиб қўйилган карточкаларнинг шакллари билан бирга, уни ЭРИ ёрдамида имзолаб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Солиқ органларига мурожаат қилиш» хизмати орқали юборинг.
2-қадам. Солиқ тўланадиган жойга тегишли давр учун у бўйича ҳисоб-китобни тақдим этинг, солиқларни ва, ҳисобланган бўлса, пеняни тўланг.
Солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш чоғида юзага келиши мумкин бўлган саволларга жавобларни йиғма жадвалимиз ёрдамида СКдан топасиз:
|
Мол-мулк солиғи |
Ер солиғи |
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ |
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ |
Умумий қоидалар, солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти |
||||
Солиқ базаси, уни аниқлаш тартиби |
СК 427-моддаси |
СК 451-моддаси |
||
Солиқ ставкалари ва имтиёзлари |
СК 445-моддаси |
СК 452-моддаси |
||
Солиқ даври |
СК 416-моддаси |
СК 430-моддаси |
СК 446-моддаси |
СК 453-моддаси |
Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби |
СК 417-моддаси |
СК 454-моддаси |
3-қадам. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Солиқ органларига мурожаат қилиш» хизмати ёрдамида сиз илгари хатолик билан солиқларни тўлаган ДСИга ёзма мурожаатни юборинг. Ресурс солиқлари бўйича ортиқча тўланган суммаларни келгуси тўловлар ҳисобига ўтказишни (мазкур ДСИга қарашли объектлар бўйича) ёки бошқа солиқлар бўйича ҳисобга олишни сўранг.