Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
«Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz учун махсус қарз олувчида молиявий қарзлар бўйича фоизли даромадларни аниқлаш тартибини тушунтириб берди:
– Қарз берувчида фоизли даромадни аниқлаш тартиби ҳақида бу ерда ёзган эдик. Энди эса тижорат корхонаси – Ўзбекистон солиқ резиденти мисолида молиявий қарз олиш билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқамиз. Қулай бўлиши учун қарз олувчида даромадлар ва харажатларни аниқлаш ҳамда уларга солиқ солиш тартибини жадвал шаклида акс эттирамиз:
Кўрсаткич |
Фоизсиз қарз |
Фоизли қарз |
|
Қайта молиялаштириш ставкасидан паст |
Қайта молиялаштириш ставкасида ёки ундан юқори |
||
1 |
2 |
3 |
4 |
Қарз олувчида даромад/харажат |
Қарз маблағларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи кўринишидаги даромад (истиснолар мавжуд*) |
|
Фоизли харажат |
Қарз олувчида даромад/харажат суммаси қандай аниқланади |
Даромад қарз олинган санадаги қайта молиялаштириш ставкаси бўйича аниқланади |
Даромад қарз олинган санадаги қайта молиялаштириш ставкаси билан шартнома бўйича ставка ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади. Харажат шартномада назарда тутилган ставка бўйича аниқланади |
Харажат шартномада назарда тутилган ставка бўйича аниқланади |
Қарз олувчида солиқ солиш (фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ) |
Даромад қарз олувчининг жами даромадига киритилади СК 297-м. 3-қ. 10-б., СК 299-м. 4-қ.. Унга қуйидаги солиқлар солинади:
|
Даромадга фоизсиз қарзда (2-устун) бўлгани сингари солиқ солинади. Фоизли харажат, айримларини истисно қилганда, фойда солиғини ҳисоблаш чоғида чегириладиган харажат ҳисобланади.** Бюджет, нотижорат ташкилотлари, норезидентлар ва жисмоний шахсларга фоизларни тўлаш чоғида қарз олувчи белгиланган ставкаларда солиқ ушлаб қолади*** |
Фоизли харажат, айримларини истисно қилганда, фойда солиғини ҳисоблаш чоғида чегирилади.** Бюджет, нотижорат ташкилотлари, норезидентлар, жисмоний шахсларга фоизларни тўлаш чоғида қарз олувчи белгиланган ставкаларда солиқ ушлаб қолади*** |
Корхонанинг солиқ ҳисоботида акс эттириш |
Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобда – 1-илованинг 070-сатрида. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида – 1-илованинг 0304-сатрида |
Даромад, фоизсиз қарзда (2-устун) бўлгани сингари, солиқ ҳисоботида акс эттирилади. Фоизли харажат, 4-устунда бўлгани сингари, ҳисоботда акс эттирилади
|
Фоизли харажат Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобда – 2-илованинг 050 ва 0114-сатрларида акс эттирилади. Бюджет, нотижорат ташкилотлари, норезидентлар ва жисмоний шахсларга фоизларни тўлаш чоғида алоҳида Ҳисоб-китоб тақдим этилади**** |
Солиқ тўлаш |
Фойда солиғини / айланмадан олинадиган солиқни тўлаш муддатида |
Даромад солиғи фойда солиғини / айланмадан олинадиган солиқни тўлаш муддатида тўланади. Фоизларни тўлаш чоғида солиқ тўлаш 4-устунда келтирилган тартибга айнан ўхшаш
|
Бюджет, нотижорат ташкилотлари, жисмоний шахсларга фоизларни тўлаш чоғида фоизлар тўланган санадан кечиктирмай солиқ тўланади СК 345-м. 6-қ.. Норезидентларга фоизларни тўлаш чоғида фоизлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай солиқ тўланади СК 355-м. 2-қ. |
Фоизларнинг бухгалтерия ҳисоби |
Даромад ҳисобда акс эттирилмайди |
Даромад ҳисобда акс эттирилмайди.
Фоизли харажат ҳисоби 4-устунда келтирилган тартибда |
Фоизларни ҳисоблаш: Солиқни ушлаб қолиш (айрим ҳолларда***): Фоизларни тўлаш: |
Молиявий ҳисоботда акс эттириш |
Даромад молиявий ҳисоботда акс эттирилмайди |
Даромад молиявий ҳисоботда акс эттирилмайди.
Фоизли харажатни ҳисоботда акс эттириш 4-устунда келтирилган тартибда
|
Фоизли харажат қуйидагиларда акс эттирилади:
|
* Қарз олувчи корхона қандай ҳолларда даромадни аниқлаши керак эмас
Фоизсиз қарз ёки қайта молиялаштириш ставкасидан паст ставкада фоизларни тўлаш шарти билан олинганда қарз маблағларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи кўринишидаги даромадни аниқлаш тартиби қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди СК 299-м. 5-қ.:
- банклараро операцияларга ва кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;
- Президент, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан, шунингдек Ўзбекистон норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга);
- солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳидаги битта иштирокчи томонидан худди шу гуруҳдаги бошқа иштирокчига бериладиган қарзларга.
** Фоизлар бўйича харажат қандай ҳолларда фойда солиғини ҳисоблаш чоғида чегирилмайдиган харажат бўлади
Қуйидаги фоизлар чегирилмайдиган харажат бўлиши мумкин:
- шартномада назарда тутилган ставкалардан юқори бўлган муддати ўтган ва кечиктирилган қарзлар бўйича СК 317-м. 35-б.;
- назорат қилинадиган қарзлар бўйича чегириладиган харажатлар деб тан олинадиган суммалардан ортиқ ҳисобланган фоизлар СК 317-м. 26-б. СК 310-м..
Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича фоизлар унинг қийматига киритилади (капиталлаштирилади) 24-СОНЛИ БҲМС 10-б..
Квалификацияланган актив – белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш албатта салмоқли вақтни талаб қиладиган актив 24-СОНЛИ БҲМС 3-б..
*** Қарз олувчи корхона фоизли даромаддан солиқ ушлаб қолаётганда қандай солиқ ставкаларини қўллайди
Қарз олувчи корхона қуйидагиларга фоизларни тўлаш чоғида солиқ ушлаб қолади:
- нотижорат ва бюджет ташкилотларига – 15%лик ставкада СК 337-м. 1-қ. 12-б.;
- жисмоний шахслар – Ўзбекистон резидентларига – 5%лик ставкада СК 381-м. 2-қ.;
- Ўзбекистон норезидентларига (юридик ва жисмоний шахсларга) – халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда 10%лик ставкада СК 353-м. СК 382-м..
Қарз олувчи корхона бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фоизларни солиқни ушлаб қолмасдан тўлиқ суммада тўлайди. Қарз берувчи фоизлардан солиқни мустақил равишда ушлаб қолади.
**** Солиқ агенти сифатида фоизлардан солиқ ушлаб қоладиган қарз олувчи корхона қандай солиқ ҳисоботини тақдим этади
Нотижорат ва бюджет ташкилотлари, норезидентлар ва жисмоний шахсларга фоизларни тўлайдиган қарз олувчи корхона Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромад солиғи ҳисоб-китобини тақдим этади.
Ҳисоб-китоб фоизлар ҳисобланган (тўланган) ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этилади. Уни тўлдириш ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.
Фоизсиз қарзлар бўйича имтиёзни қўллаш ҳақида
2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фоизсиз қарз олинганда қайта молиялаштириш ставкаси асосида аниқланадиган даромад фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида қарз олувчининг жами даромади таркибига киритилмайди 03.04.2020 й. ПФ-5978-сон 15-б. 8-х. 16.04.2020 й. МФ 06/04-01-03-32/1107-сон хати 9-б..
Имтиёзни қўллаш тартиби ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.
- июнь ойи учун – I ярим йиллик учун ҳисоботда;
- июль ойи учун – 9 ой учун ҳисоботда ва ҳ.к.