Полезное для бухгалтера в декабре:
Қурбон ҳайити 2020 йилги иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир кўрсатади
Жорий йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июлда нишонланади . 2020 йилги иш вақти тақвими ушбу санани ҳисобга олган ҳолда тузилган. Жорий йилда байрамни нишонлаш билан боғлиқ иш вақти ҳисоб-китобининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида «Норма» компаниясининг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС сўзлаб берди:
– Ушбу санада 5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунини кўчириш ва қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган.
Июль ойида иш вақти нормаси ўзгармайди:
- 5 кунлик иш ҳафтасида 22 иш куни (175 соат);
- 6 кунлик иш ҳафтасида 26 иш куни (ҳафтасига 40 соат ишланганда 173 соат ва ҳафтасига 36 соат ишланганда 155 соат).
31 июль таътил ҳисоб-китобига киритилмайди .
30 июлда (байрам арафасида) кунлик иш (смена) давомийлиги барча ходимлар учун 1 соатга камайтирилади .
31 июль куни ишлайдиган ходимлар меҳнатига ҳар бир иш соати учун икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланиши лозим .