Полезное для бухгалтера в декабре:
Янги БҲМС “Номоддий активлар” ўзида учта ҳужжатни бирлаштиради
Молия вазирлиги 7-сон БҲМС “Номоддий активлар”ни янги таҳририни муҳокама учун жойлаштирди. У қабул қилиниши билан 11-сон БҲМС “Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар” ўз кучини йўқотади. Батафсил – “Норма” шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА материалида:
- Янги 7-сон БҲМС “Номоддий активлар” ўзида учта ҳужжатни бирлаштирди:
- 7-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Номоддий активлар”нинг олдинги таҳрири (рўйхат рақами 1485, 27.06.2005 й.);
- 11-сон БҲМС “Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар” (рўйхат рақами 581, 28.12.1998 й.);
- Молия вазирининг “Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 1539, 14.01.2006 й.).
Ҳужжат қуйидаги масалаларни тартибга солади:
- НМАларнинг келиб тушиши ва уларни бошланғич қийматини аниқлаш;
- НМАга капитал қўйилмалар;
- қайта баҳолаш;
- харажатни акс эттириш;
- НМА амортизацияси;
- номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
- гудвиллни аниқлаш;
- тадқиқот ва ишлаб чиқишларга харажатлар ҳисоби;
- НМАларни инвентаризациядан ўтказиш ва уларнинг чиқиб кетиши;
- молиявий ҳисоботда НМА тўғрисидаги ахборотни ёритиб бериш.
Янги 7-сон БҲМСнинг амал қилиши бюджет, банклар ва бошқа кредит ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Norma.uz материаллари асосида