Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 19.03.2026
Солиқлар ва имтиёзлар бўйича ўзгаришларни кузатиб, корхоналар яна бир муҳим жиҳатни – техник тартибга солиш ислоҳотини ўтказиб юборишлари мумкин эди. 2026 йил 1 июлдан бошлаб тўқимачилик, чарм, мебелсозлик, электротехника, автомобилсозлик ва ахборот технологиялари (маълум вақт кейинроқ – бошқа соҳалар) тўлиқ халқаро стандартларга ўтказилади. 2027 йил бошидан техник регламентларни қайта кўриб чиқиш бошланади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 18.03.2026
Ўзбекистонда амалдаги Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари (БҲМС) ўрнига Молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари (МҲМС) киритилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабарингиз бор. МҲМС тўлиқ рўйхати январь ойида эълон қилинган. Қолаверса, 10 ва 17 март кунлари ҚҲТБТ порталида 2 та янги стандарт муҳокамаси якунланди. Албатта, янги стандартлар расман тасдиқланишини кутиб, шундан кейингина улар билан танишиб чиқиш мумкин... Бироқ, бу ҳолда фаолиятингиз билан боғлиқ қандайдир муҳим жиҳатни (агар битта бўлсаку, яхши) ўтказиб юборишингиз мумкин. Чунки стандартлар тасдиқдан ўтгандан сўнг уларни ўзгартириш қийин бўлади. Янги стандартларнинг муаллифлари лойиҳалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдириш учун яна бир имконият тақдим этмоқдалар. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг МҲХС масалалари бўйича телеграм каналида махсус эълон берилди. Иккала стандарт лойиҳаси ва фикр-мулоҳазаларни билдириш манзили – бизнинг шарҳда: ... 

Материал санаси 13.03.2026
Давлат 2026 йил 1 июлдан айрим турдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни (қон ва унинг фракциялари, вакциналар, зардоблар, гемостатиклар, гормонал контратсептивлар, коронар стентлар ва бошқалар) маркировкалаш бўйича яна бир тажриба лойиҳасини ишга туширади. Уларни мажбурий маркировкалаш 2027 йил 1 июлдан бошланади. Тафсилотлар – шарҳда buxgalter.uz: ... 

Материал санаси 11.03.2026
2026 йил 10 мартдаги 94-сон ВМҚга мувофиқ Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом яна бир банд билан тўлдирилди. Ушбу қўшимчага мувофиқ рейтингда балларни ҳисоблашда хўжалик юритувчи субъект ходимларининг умумий сонида олий ва дуал таълимни тугатганига 3 йилдан кам бўлган ёки ҳозирда таълим олаётган шахсларнинг улуши ҳисобга олинади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 10.03.2026
Рецепт бўйича бериладиган дори-дармонларни чакана сотиш қоидаларини бузганлик учун жарималар бир неча баравар ошди. 2026 йил 6 мартдаги ЎРҚ-1120-сон Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилди. Ҳужжат 7 мартдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 10.03.2026
Президентнинг 6.03.2026 йилдаги ПҚ-87-сон қарорида ипакчилик кластерлари ва корхоналари учун янги солиқ имтиёзлари назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 10.03.2026
Президентнинг 5.03.2026 йилдаги ПФ-35-сон Фармонида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, доривор ўсимликларни етиштириш ёки уларни қайта ишлаш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи корхоналар учун солиқ ва божхона имтиёзлари назарда тутилган. Бунда Тошкент фармацевтика парки инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерига айлантирилади. Тармоқ корхоналарини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, шунингдек фармацевтика маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги бўйича янги талаблар тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 05.03.2026
Ижодий фаолият турлари вакиллари – компаниялар ва жисмоний шахслар – Креатив индустрия паркининг резидентлари бўлишлари мумкин. Улар Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2026 йилдаги 90-сон қарорига мувофиқ муайян талабларни бажаришга мажбур бўладилар ва бунинг учун солиқ имтиёзларини олишлари мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 05.03.2026
Президентнинг 21.02.2026 йилдаги ПҚ-70-сон қарорида Қорақалпоғистонда бизнесни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари назарда тутилган: солиқ имтиёзлари, ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш ва янги кластер, туризмни ривожлантириш учун рағбатлантириш. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 03.03.2026
Ўзбекистонда 2 мартдан бошлаб атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифадаги корхоналарни экологик тоза ишлаб чиқаришга ўтказишда уларнинг ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби амал қилади. Чора-тадбирлар 28.02.2026 йилдаги 85-сон ВМҚда назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 27.02.2026
Биз 2026 йил март ойидан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг анъанавий шарҳини тайёрладик. Улар ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга тааллуқлидир. Шундай қилиб, Ўзбекистонда 2026 йил 1 мартдан бошлаб: ... 

Материал санаси 25.02.2026
Илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этаётган тадбиркорлик субъектлари тажриба-синов ишларини ўтказиш учун маблағ олиши мумкин. Бундан ташқари, уларга барқарорлик рейтингида қўшимча баллар берилади. Бу 23.02.2026 йилдаги янги 75-сон ВМҚда назарда тутилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 19.02.2026
28 февралга қадар ҚҲТБТда озиқ-овқат бизнеси операторларининг давлат назорати ва реестрини яратиш тўғрисидаги ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинади. Ҳужжат қуйидагиларни белгиловчи маъмурий регламент ва низомни ўз ичига олади: ушбу реестрга кимлар ва қандай киритилади, белгиланган талаблар ва мезонларга жавоб бермайдиганларни нима кутмоқда Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 13.02.2026
Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2026 йилдаги 56-сон қарори билан Ўзбекистон ва ҳамкор давлатлар ўртасида рақамли маркировкалаш кодларини ўзаро тан олиш тартиби тасдиқланди. 1 июндан бошлаб ушбу механизм сув ва салқин ичимликлар учун жорий этилмоқда, бу эса импорт қилувчиларнинг маркировкалаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 11.02.2026
ҚҲТБТда 8 февралдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги янги Низом умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Биз тушунганимиздек, бу – НҲҲнинг давлат тилига таржимаси бўлиб, бу ҳақда унинг муқаддимасида тўғридан-тўғри айтилган. Шунга кўра, 1996 йилдаги 285-сонли эски ВМҚ унинг қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотиши аниқ. Шу билан бирга, асосий жиҳатлар ўзгармаганини текшириб кўриш керак... Buxgalter.uz сайтида мавзуни кўриб чиқамиз: ... 

Материал санаси 11.02.2026
Президентнинг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-47-сон қарорида айрим ҳолларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 2 баравар ошириш назарда тутилган, сувни тежайдиган технологияларга субсидия ва кредитлар олишнинг янги қоидалари жорий этилган ҳамда ушбу соҳада давлат назорати кучайтирилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 10.02.2026
05.02.2026 йилдаги ЎРҚ-1117-сон Қонун билан НҲҲлар ўртасидаги айрим зиддиятлар бартараф этилди. Хусусан, унда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқни тўлаш тартиби ва миқдори аниқлаштирилди, йиғимларни белгилаш бўйича ваколатлар чегараланди ва суд томонидан рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш муддатларига тузатиш киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 05.02.2026
Солиқ қўмитаси томонидан МҲХСни қўллайдиган юридик шахслар учун янги солиқ ҳисоботи шакли тасдиқланди (04.02.2026 й. АВ рўйхат рақами 3221-9-сон). Унинг шакли ва тақдим этиш муддатлари тўғрисида buxgalter.uz сайтида батафсил ўқинг: ... 

Материал санаси 05.02.2026
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага навбатдаги тузатишлар киритилди. Тузатишлар иккита таснифлагичга – божхона постларига ҳамда БЮДни тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турларига тааллуқли бўлди. Ўзгартиришлар 4 февралдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter .uz шарҳида: ... 

Материал санаси 04.02.2026
2026 йилдан бошлаб биринчи марта солиқ тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун фойда солиғи бўйича имтиёз амал қилади. Улар бир йилга фойда солиғидан озод қилинади. Бунда имтиёз барча «янги келганлар»га нисбатан қўлланилмайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан янги имтиёзни қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати департаменти бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ тушунтирди: ...