Полезное для бухгалтера в декабре:
Агар объектив сабабларга биноан кечиккан бўлсангиз, ЭҲФ қандай тақдим этилади?
10 санага қадар ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари керак бўлган, бироқ буни амалга оширишга улгурмаган бухгалтерлар, ноябрда уларни умуман тақдим эта олмадилар. 17 ноябрда электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимидаги тегишли чекловлар вақтинча олинди. Муҳим сўз – “вақтинча”. Кейин нима бўлади?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди.
- Солиқчилар ҳозирча техник тақиқни бекор қилишди. Билишимча, бундай чекловни – солиқ тўловчиларни тартиб
-интизомга солиш учун – бутунлай жорий этишни хоҳлашган. Бинобарин, масала ҳали яна бир неча маротаба кўтарилади. Бунда биз ҳозирча уни ҳал қилишга тайёр эмасмиз. Муаммони ҳал қилиш йўлидаги биринчи қадам норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўлиши керак.
- Айнан қандай тузатишлар зарур?
- Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда қуйидаги нормалар мавжуд:
- “электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, темир йўлда ташиш, транспорт-экспедиторлик хизмати реализация қилинганда, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда, шунингдек, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган бошқа холларда товарлар етказиб берилганда (хизматлар кўрсатилганда) ҳисобварақ-фактура календарь ойнинг сўнгги кунида мазкур ой давомида жами етказиб берилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) ҳажми бўйича бир марта тақдим этилади. Бунда, ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 10 кунига қадар, товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этилади ;
- объектлар қурилишида, шу жумладан, объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек, узоқ (бир солиқ ҳисоботи давридан ортиқ) технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактура ҳар бир календарь ойнинг охирги куни тақдим этилади. Бунда, ҳисобварақ-фактура хизматлар реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 10 кунига қадар, хизматлар реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этилади ;
- Низомнинг 3-бандига асосан товарлар (хизматлар) ҳисобварақ-фактура тақдим этмаган ҳолда реализация қилинганда етказиб берувчи ҳар календарь ой якуни билан бир марта умумлаштирилган ҳолда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактурани шакллантиради, товарлар экспорти бўйича БЮД расмийлаштирилган ҳолатлар бундан мустасно. Умумлаштирилган ҳолдаги бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойдан кейинги ойнинг 5 кунига қадар, товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги кунидаги сана билан шакллантирилади .
Амалиётда турли объектив ва субъектив сабаблар туфайли бухгалтерлар ҳар доим ҳам белгиланган муддатларда улгуришолмайди ва ҳисобварақ-фактураларни кейинроқ тақдим этадилар.
ЭҲФ тизимига техник чекловлар жорий қилган ҳолда солиқчилар интизомни оширишни хоҳлашган: белгиланган муддатларда ҳисобварақ-фактурани тақдим этишга улгурмадингизми, демак, уни фақат кейинги ойда тақдим этишингиз мумкин.
Бироқ бундай ёндашув саволлар туғдиради.Биринчидан, у қонунчиликда ёзилмаган. Иккинчидан, бу бизнес нуқтаи назаридан ҳеч ҳам энг яхши ечим эмас.
Солиқчилар Низомнинг 63-бандида қўлланилган худди шу тамойил асосида масалани тартибга солишни исташгани тушунарли: етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан ЭРИ билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади. Бинобарин, солиқчиларда техник чеклов қўйиш учун ҳуқуқий асослар мавжуд. Ва амалий нуқтаи назардан бу мақсадга мувофиқ: ҳисобварақ-фактурани фақат ҚҚСни ҳисобга олиши шарт бўлмаганлар муддатида кўриб чиқмайдилар.
Бироқ шуни назарда тутингки, Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисидаги низомнинг 6-7 ва 59-бандида улар тақдим этилиши лозим бўлган муддатлар айтиб ўтилган. Бироқ ҳеч қаерда – Низомнинг ўзида ҳам, бошқа НҲҲда ҳам ушбу муддатларни бузиш қандай оқибатларга олиб келиши айтиб ўтилмаган. Бинобарин, ҳуқуқбузарларга қандайдир чоралар кўриш учун буни қонунчиликда белгилаш зарур.
- Вазиятдан чиқишнинг қандай йўлини мақбул деб ҳисоблайсиз?
- Кечикиб ЭҲФ тақдим этишга техник тақиқ қўйиш – бу бутунлай нотўғри ёндашув. Ҳужжат жорий ойда ҳисобга қабул қилиниши учун бухгалтер кечикиб бўлса ҳам, бироқ уни оқилона муддатларда тақдим этиш имкониятига эга бўлишлари керак.
Ҳисобварақ-фактураларни кечикиб тақдим этиш қоидага айланиб қолмаслиги учун, қонунчиликда жавобгарликни назарда тутиш зарур. Ҳар бир кечиктирилган кун ҳисобида жарима санкцияларини мақбул вариант деб ҳисоблайман.
Бугунги кунда қонунчиликда назарда тутилган битта жарима турини ҳам мазкур вазиятга қўллаб бўлмайди. Масалан, Низомнинг 59-бандига мувофиқ ҳисобварақ-фактура тақдим этмаган ҳолда умумлаштирилган ҳолда товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойдан кейинги ойнинг 5 кунига қадар бир томонлама (“ўзига ўзи”) тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактура, расмийлаштирилиши бузилганлиги учун қонунчиликда жарималар назарда тутилган бошланғич бухгалтерия ҳужжати ҳам, ҳар қандай бошқа бухгалтерия ҳужжати ҳам ҳисобланмайди.
Олег ГАЕВОЙ суҳбатлашди