Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қандай қилиб ноябрь учун ЭҲФни бугун тақдим этишга улгуриш мумкин?
ДСҚ бухгалтерларни ноябрь учун ЭҲФни 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-иловада белгиланган муддатларда тақдим этиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Яъни – 10 декабрга қадар. Шундан кейин ЭҲФ тизимининг тегишли функционалидан фойдаланиш имконияти бўлмайди. Бироқ ЭҲФ шаклларидаги янгиликлар туфайли экспертларнинг фикрича, ушбу муддатларни, ҳеч бўлмаганда декабрга нисбатан кўчириш мақсадга мувофиқдир. Buxgalter.uz ушбу ғояни қўллаб-қувватлашди.
Гулнора ЭРГАШЕВА, солиқ маслаҳатчиси:
- Ҳисобварақ-фактура шаклига иккита устуннинг киритилиши том маънода кўп бухгалтерларнинг ишини издан чиқариб юборди. Ушбу иккита устуннинг пайдо бўлиши ҳақида 4 декабрда жума куни кечқурун, кўп бухгалтерлар уйга томон йўлда эканликларида эълон қилинган. Душанба куни кўп ЭҲФ операторлари янгиланган шакл билан ишлашга техник жиҳатдан тайёр эмасдилар. Хусусан, менинг ўзим ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишга улгуриш учун соат тунги 3 да турдим. Бироқ ҳисобварақ-фактурани жўнатишга уринишда тизим хато бериб, товар кодини тақдим этишни талаб қилди ва ҳужжатни қораламага сақлади.
ЭҲФнинг етакчи операторлари ўз тизимларини созлай олишди ва ўз мижозларига бу билан қандай ишлашни фақат куннинг иккинчи ярмига келиб тушунтира олишди.
Бунда ҳаммаси ҳам бунчалик осон бўлиб чиқмади, қўшимча созлашни талаб этади... Товарлар ва хизматларнинг ягона электрон классификаторини ишга туширишда олиш мумкин бўлган кўникмалар, янги вазифаларни ҳал қилиш учун ниҳоятда етарли эмас эди.
Бунинг устига биринча марта доим кўпроқ вақт талаб этади, ҳатто бу пайтда шунчаки бўлмаган яхши аниқ йўриқнома билан ҳам. ДСҚ колл-марказида ҳам, Янги технологиялар ИАМда ҳам бу билан қандай ишлашни аниқ ва тушунарли тарзда тушунтира олмаганликлари вазиятни мураккаблаштирди.
Умуман, фақатгина кечга бориб, тушуниб олганлар ва операторлари ЭҲФни созлаганлар биринчи электрон ҳисобварақ-фактураларни жўната олишди. Кўп ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишлари зарур бўлган ва реализация қилинадиган товарларнинг катта рўйхатига эга бўлган бухгалтерлар ҳам ҳавас қиладиган вазиятда бўлишмади.
Ҳа, ДСҚ: “мазкур янгилик экспериментал тартибда жорий этилмоқда ва электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида товарларни аниқ ҳисобини юритишга кўмаклашади. Солиқ органлари ЭҲФни тўлдириш жараёнида идектификация коди ва штрих кодидан фойдаланмаётган субъектларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўллашмайди” деб хабар берди. Бироқ, ахир ҳақиқатда, товар кодини кўрсатмасдан, контрагентга ҳисобварақ-фактурани жўнатиб бўлмайдику. Бу – маъмурий жарима олишга қараганда жиддийроқ муаммо!
8 декабрь эса – Конституция куни – байрам.
Бугун ноябрь ойи учун ҳисобварақ-фактура тақдим этишнинг сўнгги куни эканлиги келиб чиқади. Ахир бухгалтерлар орасида айнан бугун янгиликка дуч келадиганлари кўп бўлади!
Менинг фикримча, Давлат солиқ қўмитаси барча ушбу ўзига хос хусусиятларни эътиборга олиши, ҳар қандай янлилик – бу стресс эканлигини инобатга олишлари ва ноябрь ойи учун ЭҲФни жўнатиш имкониятини яна бир неча кунга узайтиришлари керак. Ёки умуман – ушбу янгиликни 2021 йилнинг январь ойига кўчириш керак.
Асқар ИСМОИЛОВ, «Венкон» компания раҳбари («Дидокс» ЭҲФ оператори):
- Ҳа, илгари ДСҚ томонидан тарқатилган хабардан келиб чиқсак, эртага – 10 декабрь – ноябрь ойи учун электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этишнинг сўнгги куни. Ва ҳақиқатан бугун ҳамма бухгалтерлар ҳам ушбу вазифани уддалай олишмайди деган хавф мавжуд.
Мураккабликлар ҳисобварақ-фактураларга товарнинг МХИР коди ва штрих коди учун - иккита янги устун киритилиши туфайли юзага келмоқда. Бунда МХИР кодини кўрсатмаган тақдирда ҳисобварақ-фактура жўнатилмаяпти.
Кўпчиликда ҳали ҳам ЭҲФни жўнатишнинг имкони бўлмаяпти, сабаби одатдаги дастурларни созлашни ҳар доим ҳам тез бажариб бўлмайди. Мисол учун, 1С дан ишлайдиганлар катта мураккабликларга дуч келишди. 1-2 кунда бир вақтда бизда ушбу янгиликни интеграция қилишда бўлган мингта корхонада дастурни янгилаш, жисмонан имконсиздир.
Мутахассисларимиз томонидан тайёрланган йўриқномага қарамай, колл-марказга кўплаб мурожаатлар тушган. Саволлар турлича ва ҳар доим ҳам уларга аниқ жавоб бериб бўлмаяпти. Жавоби бўлмаган, биз учун энг мураккаб бўлган савол қуйидагичадир: “Қандай асосга биноан сиз «Дидокс»га МХИР кодисиз биз ЭҲФни жўната олмайдиган бундай чекловни қўйдингиз?”.
Шу боис ўйлайманки, ёки ноябрь ойи учун ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишни эртанги кун билан чеклаш лозим эмас, ёхуд – ЭҲФни МХИРни кўрсатмасдан жўнатиш имконини бермайдиган чекловни олиб ташлаш зарур. Бироқ бу ечим ЭҲФ операторларига боғлиқ эмас ва роуминг-оператори - «Янги технологиялар» ИАМдан келиб чиқиши керак. Биз мазкур ҳолда фақат регулятор қабул қиладиган қарорнинг ижрочисимиз.
Бунинг устига фикримча, 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-иловани такомиллаштириш зарурати етилди. Амалиёт ушбу НҲҲга ёзиш лозим бўлган қатор масалаларни кўрсатди. Шу жумладан – ҳисобварақ-фактуралар шаклини унга товарнинг МХИР ва штрих коди учун киритилган устунларни инобатга олган ҳолда ўзгартириш.
Таҳририятдан:
Ҳисобварақ-фактураларни тузувчиларга ёрдам тариқасида buxgalter.uz ўз экспертларининг тажрибасига таянган ҳолда ўзининг амалий тавсияларини тузди. Ундан – бу ерда фойдаланиш мумкин. Умид қиламизки, у сизга бугун ноябрь ойи учун барча ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишда ёрдам беради.
Яна умид қиламизки, бажариш мажбурий бўлган янги нарсаларни киритган ҳолда регулятор кейинчалик:
А) масаланинг техник жиҳатини инобатга олади (бухгалтерга дастурни янгилаш, аниқ қадамма-қадам йўриқнома ёзиш ва ҳ.к. учун етарли вақт бериш);
Б) аввал янгиликни қонунчилик даражасида қабул қилади ва шундан кейин ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишнинг амалдаги тизимини – техник жиҳатдан ўзгартиради.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади