Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қандай шартларда бухгалтер ўзини ўзи банд қилган бўлиши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади. Бу бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари ва аудиторларга қанчалик фойдали бўлиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
Бунда ўзини ўзи банд қилган фуқарога солиқ маслаҳатчиси ва аудитори ваколатлари берилмаган ва қонун ушбу касбларга қўядиган талабларни бажариши шарт эмас.
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш:
- инсон қандайдир ҳолатлар кўра касбий фаолияти билан тўлақонли шуғуллана олмаган вазиятларда қулай. Бироқ бунда унинг билими ва кўникмаларига талаб мавжуд, у маслаҳат берган ҳолда, мижознинг қандайдир вазифаларини ҳал қилиши мумкин;
- меҳнат стажини узмасдан қонуний ишлаш имконини беради.
Бу қандай ишлайди ва ЯТТдан нима билан фарқ қилади?
1. Хабар бериш тартибида рўйхатдан ўтказиш. Хабарномани Soliq мобиль иловаси ёки my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш мумкин.
2. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш зарур эмас.
3. Ўзини ўзи банд қилган шахслар фақат ижтимоий солиқни тўлайдилар (ЖШДС тўлашмайди) . 2020 йилда тўлов ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар БҲМнинг камида 50%ини ташкил этган . Мобиль илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тўлаш мумкин.
4. Бухгалтерия ҳисобини юритиш, даромадлар тўғрисида декларация топшириш зарур эмас.
5. Агар ўзини ўзи банд қилиш тўхтатилса, бу ҳақда Soliq мобиль иловаси ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ДСИга хабар бериш зарур.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар:
Ҳуқуққа эга |
Ҳуқуққа эга эмас |
|
|
|
|
|
|
|
|
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади