Полезное для бухгалтера в ноябре:
Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини топширишда нимани ҳисобга олиш зарур
2020 йил июндан декабрга қадар Президентнинг 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон ва 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармонларига мувофиқ баъзи солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинган. Шу туфайли уларнинг бухгалтерларида солиқ Ҳисоб-китобини топшириш билан мураккабликлар юзага келмоқда.
Уларга ёрдам тарзида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxglter.uz илтимосига биноан ўз ёрдамини берди:
– Ушбу имтиёзларни кўрсатган ҳолда ҳисобот топшириш учун бухгалтер:
1. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ҳисоб-китобининг 0201-сатрида бино ва иншоотларнинг қийматини, 0202-сатрида эса - ер билан узвий боғлиқ бошқа мол-мулк қийматини кўрсатиши зарур.
Ҳисоб-китобнинг 010, 020, 180-сатрлари автоматик тарзда тўлдирилади.
2. 0301 ва 3-илова пастидаги сатрларда - норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ база камайишини ёзиши лозим. 3-устунда мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати, 4-устунда - мол-мулкнинг ўртача йиллик қиймати кўрсатилади. Ушбу сатрлар тегишли бандлар, сана, рақам, тури ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ҳисоб-китобига 3-илова 010, 030-бандлари автоматик тарзда тўлдирилади.
Кўргазмали бўлиши учун Мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби шаклларини ва Ҳисоб-китобга 3-иловани келтирамиз. Сариқ рангда автоматик тарзда тўлдириладиган майдонлар ажратиб кўрсатилган, қолган майдонларни бухгалтер тўлдиради.