ЯММТда ходимнинг шахсга доир маълумотларини фуқаролик бўйича қандай ўзгартириш мумкин

preview

“Фуқаролиги бўлмаган ходим Ўзбекистон фуқароси паспортини олди. Бундай ўзгартиришлар ЯММТга қандай киритилади? Фуқаролик олинган пайтдан эътиборан уч ой ўтди, ЯММТ тизимида у илгаригидек фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида турибди. Бунда, қачон Ўзбекистон фуқароси паспортини алмаштирса, маълумотлар автоматик тарзда ўзгаради”.

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА ва “Норма”нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС шарҳлаб беришди:


1. Шартномани бекор қилиш зарур

Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА:

– ЯММТ тизимида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган ходим тўғрисидаги маълумотларни янгилаш учун шартнома ўз кучини йўқотади ва уни бунда янги паспорт маълумотларини кўрсатган ҳолда қайтадан расмийлаштириш зарур.


2. ЯММТни қайта ишлаш зарур

Валерия ЛЯНДРЕС:

– Фикримча, ушбу қисмида ЯММТ тизими маромига етказиб ишланмаган. “Бекор қилиш ва қайтадан киритиш” чорасини эса воқеликни акс эттирмайдиган мажбурий сунъий ечим деб ҳисоблайман.

ЯММТ тизими ҳақиқий ҳолатлар бўйича маълумотларни қайд қилиши ва сақлаши керак, ходимларни ишдан бўшатиш ва ишга жойлаштиришни бошқаришни эмас.

Амалиётда шахсни тасдиқловчи ҳужжат алмашгани туфайли меҳнат шартномасини ҳеч ким бекор қилмайди. Реквизитлар шартноманинг қисми ҳисобланмайди ва тарафлар иродасига боғлиқ эмас.

Ўзининг жавобида ЯММТ дирекцияси, назаримда, тизимни ишлаб чиқиш ва барпо этиш жараёнида ҳисоб олишмаган вазиятдан қандайдир чиқиш йўлини топишга уринмоқда.

Фуқаролик олинган ҳолда ЯММТда шахсга доир маълумотларнинг ўзгариши, фикримча, Ўзбекистон фуқаросининг паспорти алмашганда бўлгани каби рўй бериши керак. Яъни - автоматик тарзда, кадрлар хизмати ходими, ЯММТ тизими вакили ва бошқа шахсларнинг иштирокисиз амалга оширилиши лозим.

Агар техник сабабларга биноан буни амалга оширишнинг имкони бўлмаса, ҳеч бўлмаганда иш берувчига ходимнинг паспорт маълумотларини қўлда киритиш ҳуқуқини бериш зарур.

Шахсий тажрибам билан ўртоқлашаман: менда ҳам ходим Ўзбекистон фуқаролигини олган ҳолат бўлган, ЯММТ тизимида илгаригидек фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида турибди. Мен ЯММТ дирекцияси тавсияларига риоя қилиб таваккалчилик қилмайман, сабаби у ҳақиқий ҳолатни нотўғри кўрсатишга олиб келади. Ходим қандай ишлаган бўлса, ишлашда шундай давом этмоқда. Уни ҳатто вақтинча ишдан бўшатишга ҳам менга ҳеч ким ҳуқуқ бермаган. ЯММТ дирекцияси тавсиясига риоя қилган ҳолда, мен – аниқки, ҳам раҳбар, ҳам ходим томонидан тушунмовчилик ва норозиликка дуч келаман.

ЯММТ дирекцияси муаммони тизимли ҳал қилиши: ЯММТни маромига етказиб қайта ишлаши: ҳақиқий ҳолатни нотўғри кўрсатадиган қарорларга таянмаслиги зарур деб ҳисоблайман.

Олег ГАЕВОЙ

My.mehnat.uz My.mehnat.uz My.mehnat.uz /ru/publish/doc/text166575_yammtda_hodimning_shahsga_doir_malumotlarini_fuqarolik_buyicha_qanday_uzgartirish_mumkin