МҲХСни жорий этиш - бухгалтерлик вазифаси эмас

preview

Корхонада МҲХСни жорий этган ҳолда нимадан бошлаш лозим ва муқаррар нимага дуч келишга тўғри келади? Ушбу ва бошқа саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси бошқаруви раисининг ўринбосари, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга амалиётчи Оксана ОГНЕВЧУК (CIPA, DipIFR) жавоб берди:


- Қандай ташкилотлар ҳозирнинг ўзида МҲХСни жорий этишлари зарур?

- 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорда акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлашлари кераклиги айтилган. Давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари эса МҲХСга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ҳар йили тасдиқланиши ва ўзининг сайтида эълон қилиниши керак бўлган жадвал асосида ўтади. Ўрни келганда айтиш жоизки, 2021 йил учун давлат улуши бўлган корхоналарнинг бундай рўйхати у ерда эълон қилинган.

Бундан ташқари, Фармон бухгалтерия хизматлари штатини халқаро дастурлар бўйича сертификатланган мутахассислар билан таъминлаш зарурлиги тўғрисида талабни сақлайди. Ёки, бундай дастурлар доирасида камида "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" фанини муваффақиятли топширганлар.

- Кўп компаниялар ўтган йили МҲХСга ўтишга тайёргарлик кўришга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар жумласида  ўз бухгалтерларини ўқишга юборишди. Бироқ бундай курсларни тугатган мутахассисларнинг сўзларига биноан, ташкилотда МҲХСни жорий этишни мустақил равишда ташкил этиш учун бу етарли эмас.

- Фақат биргина бухгалтерларни ўқув фан курсларига  юбориш МҲХСни жорий этиш каби ҳар бир корхона учун бундай комплекс лойиҳани амалга оширишни таъминлаши мумкин эмасди. Бу аслида бухгалтерлик вазифаси эмас. Бухгалтерда, ҳатто - бош бухгалтерда бундай вазифани ҳал қилиш учун шунчаки маъмурий ресурслар етишмайди.

МҲХС асосида ҳисоботни тузиш - бу фаолият бухгалтерия ҳисоби ўрнига эмас, балки унга қўшимча фаолият. Бу - энг юқори малака ва лозим даражада билим ва кўникмалар талаб қилинадиган профессионал хизматларнинг ихтисослашган соҳасидир.

МҲХС асосида ҳисобот берувчи корхоналарда одатда махсус бўлинмалар - бухгалтерия ҳисобида акс эттириладиган хўжалик операциялари ва иқтисодий ҳодисалар тўғрисида ахборот йиғиш қисмида бухгалтерия учун ўзига хос “буюртмачилар” мавжуд бўлади. Бундай бўлимлар ходимлари натижада ҳисоботга киритиш учун барча зарур нарсаларни тўплаш мумкин бўлиши учун маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш қоидаларини ўрнатадилар. Ҳисоб сиёсатига киритилган барча ушбу қоидалар ва талаблар ҳисобнинг методологиясини  ташкил этади.

Бироқ сертификатлаш дастурларида иштирок этиш, шубҳасиз, малакани оширади. Ва албатта, фақат битта фанда тўхтаб қолиш маъқул эмас. Сертификатлаш дастурларига киритилган барча йўналишлар бўйича билимлар  замонавий бухгалтерлик касбида сифатли мустақил ишлаш учун зарур.

“МҲХСни жорий этиш” лойиҳасига келсак, агар уни фақат энг юқори даражадаги раҳбарлар бошқарса, у муваффақиятли бўлиши мумкин. Асосий манфаат олувчилар сифатида - мулкдорлар ҳам.

Корхонада МҲХСни жорий этишни бутун лойиҳа сифатида ташкил этган маъқул. Қуйидагилар зарур бўлади: бюджет, график, тараққиётни назорат қилиш ва вазифаларни бажариш, мувофиқлаштириш. Мувофиқлаштириш - фикримча муҳим жиҳат. Бир вақтда бирдан бир нечта параллел, бир-бирига боғлиқ, ўзаро боғланган жараёнларни қўллаб-қувватлашга тўғри келади:

  • МҲХС бўлимини ташкил этиш (излаш, ёллаш, ходимларни ўқитиш);
  • методологияларни тайёрлаш (ташкилотнинг ишлаб чиқариш ва ҳисоб жараёнларини ўрганиш; МҲХС-ҳисоботида ахборотни ёритиб беришнинг тармоқ амалиётининг таҳлили; ҳисоб сиёсатини, счётлар режасини яратиш; аналитика, норматив-маълумотнома ахборотни таҳлил қилиш, шу жумладан - бошқарувчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда; ҳисобот ва ёритиб бериш шакллари шаблонларини ишлаб чиқиш; консолидация периметрини аниқлаш; трансформация ва консолидация тузатишларини лойиҳалаштириш ва ҳ.к.);
  • бухгалтерлик дастурини интегратор билан созлаш, ҳисоботни шакллантириш бўйича IT-қарорларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш (эҳтимол, қўшимча дастурий таъминот, лицензиялар сотиб олишга, IT-инфратузилмани такомиллаштиришга тўғри келади);
  • инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш;
  • актуар баҳолаш, ниҳоят.

Шунингдек, аудиторни жалб қилиш ҳам зарур, рисолада - барча қолганлар билан бир вақтда. Сабаби аудитор билан тизимда созлаш зарур бўлган ҳисобот ва ёритиб беришнинг шакллари лойиҳаларини, шунингдек  ҳисобга ёндашувларни танлашда раҳбариятнинг мулоҳазаларини келишишга тўғри келади. Ва буларнинг барчаси -  жаҳонда бардош берган тармоқ тажрибасини ҳисобга олган ҳолда.


- Ўтиш учун ресурслар қаердан олинади? Улар мавжуд бўлмаса, нима қилиш зарур?

- Сарф қилишга тўғри келиши, бу - тўғри. Бироқ бу харажатлар шунчаки инвестициявий ва бошқарув қарорлари тушунарсиз ва сифатсиз ахборот асосида қабул қилиниши сабабли русурсларни ёмон бошқариш олиб келган йўқотишлар билан солиштирганда унчалик катта эмас.

МҲХС асосида ҳисобот, энг аввало, мулкдор учун зарур. У МҲХС асосида ҳисобот билан бирга қуйидагиларга эга бўлади:

  • у маблағ киритган компаниянинг ривожланиш истиқболларини тушуниш ва таъминлаш имконияти;
  • беҳуда харажатларни, қуйидагилар ҳисобидан молиялаштириш харажатларини қисқартириш:

- жараёнлар, шу жумладан молиянинг бошқарилишини ошириш;

- кредитлашда фоиз ставкасини аниқлашда мажбурий ҳисобга олинадиган ахборот хатари даражасини пасайтириш. МҲХС асосида ҳисобот кредиторларга ҳам тақдим этилган молиялаштиришнинг қайтарилиши истиқболини яхши тушунишга ёрдам беради;

  • муайян даражада - бизнес эгаларини душманлик билан ютиб юборилиш ёки бизнеснинг бир қисмини бозор нархидан паст қийматда сотиб олиш эҳтимолидан ҳимоя қилиш;
  • ўз вақтида кадрларга доир қарорлар қабул қилиш учун бошқарув ходимларининг фаолиятини холис баҳолаш.

Мулкдор ушбу бутун жараённи ишга тушириши керак. Ва у зарур маблағларни ажратиши керак. Шу жумладан - давлат, агар учун мулкдор бўлса.


- Балки МҲХСга ўтишни мажбурий қилиш ҳам нотўғридир?

- Мисол учун - Қозоғистонда 15 йил олдин ўтиш мажбурий бўлган. Ҳозир у ерда ҳатто биржаларда эркин муомалада бўлган ёки зарур қарзни молиялаштиришга эга бўлган ўрта корхоналар талай, сабаби бозорга МҲХС асосида тушунарли ҳисоботни тақдим этишади.

Бизникилар эса шунчаки маблағларсиз қолишади ва ўз вақтида йўналиш олмаган ва ўзгарган ташқи муҳит шароитларига мослаша олмаган динозаврлардек қирилиб битишади. Биз ўтишни шундоқ ҳам жуда чўзиб юбордик. МҲХС асосида ҳисобот - бу бирдан-бир мақсад эмас, балки танқис молиялаштиришни олиш учун воситадир. Ҳеч бир аналитик маҳаллий инвесторга ҳам, хорижий инвесторга ҳам ноаниқ активларга пул киритишни маслаҳат бермайди.

МҲХСга ўтиш бўйича ҳамма қарорлар ҳам рисоладагидек эмас.  Регулятор, жараённинг қолган иштирокчилари каби, вазифалар кўлами ва уни ҳал қилишнинг алоҳида жиҳатларининг хусусиятларини босқичма-босқич тушуниб бормоқда.

Сўнгги ўн йилликлар давомида МҲХС талаб қилганидек, асосланган профессионал мулоҳазалар ишлаб чиқишга қодир бўлган юқори малакали бухгалтерларга эҳтиёжнинг мавжуд бўлмаганлиги, мамлакатдан ўқитилган, илғор фикрлайдиган, ўз малакаларини ватанида қўллай олмаган мутахассисларнинг чиқиб кетишига олиб келди. Оқибатда - бугун молия хизматларининг раҳбарлик ёки шунчаки масъул лавозимларида ишлаш учун қиммат ҳақ оладиган қўшни мамлакатлардан экспатриантларни жалб қилиш билан қопланаётган кадрлар танқислиги кузатилмоқда.


- Агар корхонада МҲХСга ўтиш учун етарли кадрлар потенциали мавжуд бўлмаса, нима қилиш зарур?

- Ҳар қандай ҳолда, ҳар бир ташкилот (йирик ёки ўрта) МҲХС бўлимини ташкил этиши ва уни бозорда кимни топса, шулар билан тўлдиришига ёки қолган муддатда ҳеч  бўлмаганда асосларга ўқитишига тўғри келади. Жорий этиш самарадорлиги ва тезлигини ошириш учун, эҳтимол, профессионал маслаҳатчиларни жалб қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан - Қозоғистон ёки Россиядан.

Малакали ёрдамни, ҳеч бўлмаганда, методологик ёрдамни аудиторлардан олиш мумкин. “Катта тўртликнинг” барча компаниялари аниқ шундай хизматлар кўрсатади, бунда, энг юқори даражада.

Маслаҳатчиларга бунда нафақат муайян муддат учун ҳисобот тузиш, балки у жараёнда корхонанинг мутахассислари билан узвий ҳамкорлик қилиш вазифасини қўйиш зарур. Пировардида тайёрлаш жараёнини мутахассислар мустақил равишда қўллаб-қувватлашлари учун. Ишлаб чиқариш жараёни асносида ўқитиш - зарур.


- Агар раҳбарият барибир унга корхонада МҲХСни жорий этиш ваколатларини берса, бухгалтер қандай йўл тутиши лозим? Бунда унинг ўзи етарли билим ва кўникмаларга эга эмаслигини тушунади?

- Бунда нима дейиш ҳам мумкин? Масалан, раҳбарият учун мана бундай далилни таклиф қилишим мумкин: талабларининг бажарилиши бўйича техник стандартларга тенглаштирилган Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Ахлоқ-одоб кодекси бухгалтерга бажариш учун етарли ваколатга эга бўлмаган мажбуриятларни ўз зиммасига олишни тақиқлайди.

Маслаҳатчилар билан бўладиган барча учрашувларга раҳбариятни таклиф қилиш зарур - майли мустақил манбалардан раҳбарият учун зарур нарсаларни олишсин, агар ёнингдан оққан сувни қадри бўлмаса.


- Буларнинг барчасига вақт талаб этилади. Ўтиш даврида бухгалтерия ҳисоби, ҳисоб-китоб ва солиқларни тўлаш нима бўлади?

- Бухгалтерия ҳисобини ҳеч ким бекор қилмаган.

Ўтиш санасида МҲХС асосида кирувчи балансни тайёрлаш учун трансформация усули билан ушбу балансни БҲМС форматидан ўтказишга тўғри келади. Агар 2021 йил охирига қадар бухгалтерлик ҳисоб дастурларини  қўшимча созлаш уддаланмаса, 2021 йил учун дастлабки ҳисоботни ҳам трансформация усули билан тузишга тўғри келади.

Солиқларга келсак, корхона ҳисоботни БҲМС ёки МҲХС асосида шакллантиришидан қатъи назар, солиқ ҳисоботини тузишда Солиқ кодексига амал қилиш зарур.

- Кўп ташкилотлар мазкур босқичда МҲХСни жорий этиш учун маблағ кирита олмайдилар.

- Профессионал хизматлар арзимаган пул турган вақтлар ўтди. Юқори малака арзон туриши мумкин эмас. Бутун жаҳонда бухгалтерлик малакасида тежаш деярли бутунлай сифатли мутахассисларнинг етишмаслигига олиб келди.

Фақат меҳнатга лозим даражада ҳақ тўлаш касбга иқтидорли  ва мақсадга интилувчан инсонларни жалб қилиш имконини беради. Малака олиш - бу ўзига хос ўзига инвестиция киритиш: вақт ва пул, кўп вақт ва кўп пул сарфлашга тўғри келади. Ва мутахассис ушбу пул қўйилмаларини “қайтариб олишни” кўзлашга ҳақли. Жамият ҳам бунда фақат ютади: олинган ривожланиш дастурларини молиялаштириш имконияти - бу янги ишлаб чиқариш ва иш ўринлари.

  Олег ГАЕВОЙ суҳбатлашди

МҲХС МҲХС МҲХС /ru/publish/doc/text166692_mhhsni_joriy_etish_-_buhgalterlik_vazifasi_emas