Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қандай қилиб маҳалла ва иқтисодий зонани онлайн тарзда аниқлаш мумкин
Солиқлар ва бошқа тўловлар ҳисоб-китобида баъзан объект жойлашган маҳалланинг номи ёки иқтисодий зонасини аниқлаштириш зарур бўлади. Пойтахт солиқ тўловчилари ушбу вазифани ҳал қилишлари учун объектнинг кадастр рақамини билишлари ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси сайтида интерактив хизматлардан фойдаланишлари етарли бўлади. Buxgalter.uz буни синаб кўрди:
Интерактив хизматлар бўлимида қуйидагилар таклиф қилинади:
- ўз маҳалласини билиб олиш;
- ўзининг солиқ солиш зонасини билиб олиш;
- объектнинг кадастр қийматини билиб олиш;
- майдони ва хоналар сони тўғрисида ахборот олиш.
Қуйидагиларни бажариш зарур:
1) таклиф этилган рўйхатдан зарур хизматни танлаш;
2) махсус майдонда тушадиган ёрдамлардан кўчмас мулк турини (квартира, якка тартибдаги уй, якка тартибдаги уйнинг бир қисми, нотурар жой объекти) танлаш;
3) махсус майдонда объектнинг кадастр рақамини ёзиш (у сизнинг кадастр ҳужжатларингизда мавжуд);
4) сиз робот эмаслигингизни тасдиқлашингиз;
5) “Жўнатиш” тугмасига босиш.
Жавоб экраннинг пастки қисмида - “Жўнатиш” тугмаси остида пайдо бўлади.
Шунингдек, сиз учун объектларингиз тўғрисидаги кенгайтирилган маълумотнома маълумотларини олиш имконини берадиган хизмат фойдали бўлиши мумкин. Бунинг учун OneID тизимида идентификациядан ўтиш ва ЭРИга эга бўлиш зарур.
Олег ГАЕВОЙ