Полезное для бухгалтера в декабре:
Узайтирилган имтиёзлар қандай қўлланилади
Президентнинг 09.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш учун ваколатли органларнинг тушунтиришлари талаб этилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
– Фармон туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари учун солиқ имтиёзларининг амал қилишини 2021 йил учун узайтиради. Илгари ушбу имтиёзлар 2020 йил якунига қадар тақдим этилганди. Гап қуйидагилар ҳақида бормоқда:
- фойда солиғи ставкасини 50%га камайтириш;
- ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
- ижтимоий солиқнинг камайтирилган 1% миқдоридаги ставкаси.
Солиқ ҳисоботи тизимига ушбу имтиёзлар ҳали киритилмаган. Ўзгартиришларни дастурга киритиш учун солиқ органларига вақт талаб этилади.
Шунингдек, ваколатли органлар - Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ушбу имтиёзларни қўллаш тартиби бўйича қўшимча тушунтиришлари зарур.
Агар ушбу имтиёзлар янги имтиёзлар сифатида кўриб чиқиладиган бўлса, СКнинг 4-моддасини қўллаш ўринли бўлади. Шунда ушбу имтиёзлар 1 мартдан бошлаб қўлланилади, бухгалтерлар қайта ҳисоб-китоб қилишлари керак бўлмайди.
Бироқ Фармонда узайтириш ҳақида сўз юритилмоқда... Ҳужжатнинг матнидан келиб чиқадики, тадбиркорлик субъектлари ушбу имтиёзларни январда ҳам, февралда ҳам, яъни - 2021 йил 1 январдан бошлаб қўллашлари мумкин. Бунинг учун январь учун солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни қайта топширишга тўғри келади. Бироқ бунинг учун дастлаб СКнинг 483-моддасига ўзгартиришлар киритиш зарур.
Расмий тушунтиришларни кутамиз.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади