Полезное для бухгалтера в ноябре:
Контрагентларга ҳужжатлар тўплаймиз. Қадамма-қадам йўриқнома
Февраль воқеалари контрагентларни танлаш нақадар муҳимлигини кўрсатди. Ишончлилик юзасидан потенциал ҳамкорни текшириш масаласи катта суммада битим тузиладиган ва битим бўйича харажатлар тадбиркор учун аҳамиятли бўлган ҳолларда айниқса кескин туради. Солиқ назоратини қатъийлаштириш шароитларида Гулнора ЭРГАШЕВАнинг фикрига кўра, контрагентни текшириш масаласига расман ёндашиш лозим эмас. Buxgalter.uz илтимосига биноан эксперт мазкур вазифани ҳал қилиш юзасидан ўз қарашлари билан ўртоқлашди.
- Кўп компаниялар сўнгги паллагача контрагентларни текшириш юзасидан ўзларини уринтиришмади. Ўзларини шубҳали алоқалардан эҳтиёт қилишга уринганлар эса кўпинча ушбу вазифани бош бухгалтер зиммасига юклашган.
Иш кўплиги, кўпинча эса етарли маъмурий ресурслар етишмаслиги туфайли бухгалтерлар бундай мажбуриятларни қўшимча мажбурият сифатида баҳолайдилар. Натижада ҳаммасини хўжа кўрсинга қиладилар.
Шу боис, ушбу материалда мен гапирадиган нарсалар кўпроқ бухгалтерлар учун эмас, балки раҳбарлар ва контрактларни имзолашга тайёрлашда иштирок этадиган мутахассислар учун мўлжалланган.
Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиққан ҳолда солиқчилар кўринадики, энг кўп эътиборни битимнинг реаллигига қаратишади, бошланғич ҳужжатлардаги камчиликларга эмас. Солиқ органининг талабномаларидан ҳимоя қилиш учун энди контрагент мажбуриятларни бажаришга қодир бўлганлиги ва компания контрагентларининг ишончлилигига ишонч ҳосил қилганлигини исботлаши муҳим. Яъни - лозим даражада эҳтиёткорлик қилганлигини. Контрагентни синчиклаб текширишган. Моҳиятан, энди етказиб берувчи ёки пудратчига тўлақонли ҳужжатлар тўплаш зарур, уларни зарурат бўлганда солиқ органларига тақдим этиш мумкин бўлади. Ушбу ҳужжатлардан сиз ҳақиқатан ҳам контрагентни атрофлича ўрганганлигингиз тушунарли бўлиши керак. Ҳужжатлар сизнинг ҳамкорингиз битим тузиш пайтида виждонли тўлов қобилиятига эга тадбиркорлик субъекти эканлигининг барча аломатларига эга бўлганлигидан далолат бериши керак.
Контрагентни виждонлилиги юзасидан текширишнинг қандайдир махсус ёки универсал механизми ёки регламенти мавжуд эмас. Шу боис мен босқичма-босқич йўриқномани тайёрладим, унинг ёрдамида шартнома тузишдан олдин иккинчи тарафни текшириш мумкин. Манбалар - ташқи ва ички манбалар қанчалик кўп жалб қилинса, пудратчи (етказиб берувчи)ни текшириш натижаси шунчалик сифатли бўлади. Ва - сизнинг компанияни қўшимча ҳисобланган солиқлардан ҳимоя қилиш имкониятингиз анча юқори бўлади.
Контрагентни текшириш - комплекс иш бўлиб, бир марталик иш ҳисобланмайди ва танлов учун жавобгарлик тўлиқ сизнинг зиммангизда ётади. Агар солиқ органида контрагентга эътирозлар юзага келса, афтидан, сиз ҳам беихтиёр кўнгилсизликка жалб қилинасиз.
Амалиётда солиқлардан тўлиқ ёки қисман бўйин товлашни назарда тутадиган асоссиз солиқ нафи деган тушунча мавжуд.
Қуйидаги ҳолларда солиқ нафи асоссиз деб эътироф этилади:
- лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса , сабаби контрагент томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни билиши керак эди;
- агар солиқ тўловчи, унинг ўзаро алоқадор ёки аффилланган шахслари солиқ нафи билан боғлиқ операцияларни кўпроқ солиқ мажбуриятларини бажармайдиган контрагентлар билан амалга оширса .
Ва агар иккинчи ҳолат - солиқ тўловчининг тушунган ҳолдаги ҳаракатлари бўлса, биринчи ҳолатда у солиқлардан бўйин товлаш мақсадига эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Ва бу ҳолда унда муаммони бартараф этиш имконияти мавжуд.
Менинг назаримда, “бир кунлик фирма” ёки нормал хўжалик юритувчи субъект билан муомала қилаётганингизни тушуниш учун бир нечта изчил ҳаракатларни бажариш лозим.
1-БОСҚИЧ: ҳужжатларни текшириш
Шартнома тузиш босқичида қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиб олинг:
- ташкилот уставининг нусхаси;
- давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси;
- ДСХОда ҳисобга олинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси;
- битим тузилган йилдан олдинги йил учун бухгалтерия ҳисоботи;
- ташкилот раҳбари паспортининг нусхаси.
2-БОСҚИЧ: мавжуд ахборотни йиғиш
Давлат ресурсларидан (ДСҚ, статистика, кадастр ва ҳ.к.) фойдаланинг. Масалан, Stat.uz сайтида фирманинг устав фонди, таъсисчилари, ИФУТ, рўйхатдан ўтказиш санаси, телефон рақамлари, манзили ва унинг мақомини (“фаолият кўрсатаётган”, “тугатиш жараёнида”) билиб олиш мумкин. Гувоҳномани чоп этинг.
3-БОСҚИЧ: манзилни текшириш
Оммавий рўйхатдан ўтказиш манзилидан фойдаланиш ёки рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган манзилда жойлашмагани ҳолати “бир кунлик фирма” аломати ҳисобланади.
Албатта, агар сизнинг контрагентингиз бундай манзил бўйича рўйхатдан ўтказилган бўлса, бу ҳали саросимага тушишга асос ҳисобланмайди. Бироқ “меҳмонга бориб”, ўз кўзингиз билан ҳақиқатда жойлашган жойини кўриш, агар сиз у билан ҳамкорлик қилишга қарор қилсангиз, ортиқчалик қилмайди.
4-БОСҚИЧ: шахсий танишув
Ташкилот раҳбари билан шахсан танишинг. Агар у - бўлмаса, балки ўрнига қандайдир ваколатга эга тушунарсиз шахслар бўлса, бундайлар билан шартнома тузмаган маъқул.
Агар директор - бўлса, у қандай кийинганлиги, ўзини қандай тутишига эътибор беринг. Ундан паспортини сўранг. Жарга қадам қўйишдан олдин камида раҳбар билан, янада яхшироғи - контрагентнинг мажоритар иштирокчиси билан шахсан танишишни қатъий тавсия қиламан.
5-БОСҚИЧ: шартномани бажариш учун тегишли базанинг мавжудлиги
Кўпинча рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва Уставдан контрагентнинг устав капитали минимал эканлиги кўринади. Ва бу шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган тақдирда ундирувни қаратиш мумкин бўлган қандайдир активлар мавжудлиги юзасидан қизиқиш учун асос ҳисобланади. Агар бу кўчмас мулк ва ишлаб чиқариш воситалари бўлса, янада яхши, сабаби пул маблағлари юқори ликвидли активлар ҳисобланади ва ҳар хил “қулай” баҳоналар билан ҳисобварақдан йўқолиши мумкин. Масалан, яширин аффилланган шахслар билан битимлар тузишда, сунъий қарзлар яратишда ва ҳ.к.
Сўнгги санага балансни сўранг. Агар контрагент сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботини тақдим этишга рози бўлмаса, активлар тўғрисида расмий маълумотномани сўраш мумкин.
6-БОСҚИЧ: тўлов қобилиятини таҳлил қилиш
Мазкур босқичда тўлов қобилиятсизлиги аломатларини текшириш зарур. Ўйлайманки, яқин вақтда давлат томонидан қарзлар ва банкротлар тўғрисида ахборот олиш механизми йўлга қўйилади. Сизга бундай ахборотни тақдим этишлари учун ҳозирча мазкур фирма жойлашган туман ДСИга шунчаки сўров бериш мумкин.
Контрагентдан расмий электрон кабинетдан чоп этилган бюджет билан солиштириш далолатномасини сўраш мумкин. Агар қарзлар, жарималар ва пенялар мавжуд бўлса, ўйлайманки, такаввалчилик қилиш ва шартома тузиш маъқул эмас.
7-БОСҚИЧ: ишбилармонлик обрўсини таҳлил қилиш
Контрагент ўз мажбуриятларини лозим даражада бажаришга интилаётганлиги ва унинг тарихида шубҳали суд даъволари (2022 йилдан бошлаб, эҳтимол, аффилланган шахслар билан даъволар бўлади), улар бўйича даъволар суд томонидан қаноатлантирилган шартнома мажбуриятлари бўйича кўп каррали ундирувлар, солиқ қарзлари мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилинг. Бу ерда мураккабликлар кўп.
Зарурат бўлганда адвокат ёки юрист ёллаган маъқул. Бундан ташқари, бизнинг контрагентимиз контрагентларини текшириш мумкин. У ким билан ишлаяпти, унда қандай тавсиялар мавжуд... Пировардида, дунё тор, умумий танишларни топиш мумкин, айниқса - ўз бизнесида.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади