Йил бошидан валютани харид қилиш ва сотишда нима ўзгарди

preview

Йил бошида МБ 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта интервенцияси стратегиясини тасдиқлади. У мавжуд амалиётда нимани ўзгартиради.


Стратегияга мувофиқ 2021 йил 15 февралдан бошлаб ички валюта бозорида валютани харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар доирасида:

  • Ўзбекистон Республика валюта биржаси савдо сессияларини савдонинг жорий усулидан («фиксинг») «колл аукцион» ва икки томонлама узлуксиз аукцион («мэтчинг») комбинациясига ўтказиш назарда тутилган.

Маълумот учун: фиксинг – биржа валюта савдоси усули, бунда иштирокчилар савдо бошланишидан олдин дастлабки буюртмаларни топширадилар. Колл-аукцион доирасида иштирокчилар савдолар жараёнида қатъий белгиланган нархда харид қилиш ёки сотиш учун буюртма қолдирадилар. Метчинг хоҳловчиларга банкка у қанча ва қандай курс бўйича харид қилиши ёки сотиши тўғрисида хабар берган ҳолда валютани харид қилиш (ёки сотиш)  имконини беради;

  • валюта биржасида онлайн-платформа орқали валютани харид қилиш ва сотиш бўйича савдо сессияларини  10:00 дан 15:00 гача ўтказиш. Валюта биржасида савдоларда иштирок этиш тўғрисида бу ерда батафсил ўқинг;
  • валюта биржасида валютани харид қилиш ва сотиш бўйича савдолар бўйича ҳисоб-китобларни ўтказишни T+0 (бугун) дан Т+1 (кейинги кун) га ўтказиш;
  • тижорат банкларининг мижозлар топшириқлари бўйича биржа валюта савдоларида иштирокларини бекор қилиш: тижорат банкларининг хўжалик юритувчи субъектлар билан валюта операциялари бевосита - валюта позицияси орқали амалга оширилади;
  • чет эл валюталарининг сўмга нисбатан расмий курсларини - бухгалтерия ҳисоби, стастистика ва бошқа ҳисоботлар, Ўзбекистон ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун ҳар куни эълон қилиш. Маълумотлар МБ сайти ва МБнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳар бир банк иш кунида соат 16:00 да эълон қилинади.

Яқин вақтда МБ қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишни режалаштирмоқда:

  • “Одоб-ахлоқ кодекси”, унга валюта операциялари соҳасида хатти-ҳаракатлар стандартлари киритилади;
  • “Маркет-мейкерлар фаолияти тўғрисида” НҲҲ (молия бозорининг энг йирик иштирокчилари), у уларнинг имтиёзлари ва мажбуриятларини белгилайди.

Манбага қаранг.


 Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text167973_yil_boshidan_valyutani_harid_qilish_va_sotishda_nima_uzgardi