Янгиликлар

Материал санаси 26.10.2026
2026 йилнинг ноябрь ойи дам олишга вақт қолдирмайди – тақвим солиқлар, бўнаклар, мажбурий тўловлар ва ҳисоботларни топширишнинг якуний муддатлари билан тўлиб-тошган. Ҳар бир солиқ бўйича тайёр эксперт тавсияларидан фойдаланинг. ... 

Материал санаси 01.10.2026
Таътил мавсуми ортда қолди, учинчи чорак якунланмоқда, олдинда эса кузги ҳисобот марафони. 2026 йил октябрь ойида нималарни ва қайси муддатларда топшириш ҳамда тўлаш кераклиги, дам олиш кунлари туфайли қайси муддатлар кечиктирилгани ҳақида маълумот берамиз. Октябрь ойи тинч ва безовталиксиз ўтсин. ... 

Материал санаси 25.08.2026
Сентябрь – фаол иш ва чорак ҳисоботларини топшириш ойи. Бюджет олдидаги барча мажбуриятларни ўз вақтида ёпиш учун ойнинг муҳим вазифаларини бир чек-листга жамладик. Кузни шошилинч ишлардан холи бошлаш учун тақвимингизни текшириб чиқинг. ... 

Материал санаси 01.08.2026
Биринчи ярим йил ортда қолди, олдинда ёзги ҳисоботларнинг қизғин палласи. Ярим йилликни муваффақиятли якунлаш учун мажбуриятлар рўйхатини тузинг. Ҳисоботларни тайёрлашни аниқроқ режалаштиришингиз ва чалкашликларнинг олдини олишингиз учун бош бухгалтернинг ойлик режаси сизга ёрдам беради. ... 

Материал санаси 01.07.2026
Биринчи ярим йил ортда қолди, олдинда ёзги ҳисоботларнинг қизғин палласи. Ярим йилликни муваффақиятли якунлаш учун мажбуриятлар рўйхатини тузинг. Ҳисоботларни тайёрлашни аниқроқ режалаштиришингиз ва чалкашликларнинг олдини олишингиз учун бош бухгалтернинг ойлик режаси сизга ёрдам беради. ... 

Материал санаси 01.06.2026
Календарь йилнинг деярли ярмини ўтказдик: навбатда – июнь... Солиқ фронтининг барча жангчиларига ёрдам тариқасида бош бухгалтернинг ойлик режасини тақдим этамиз. Унда барча маълумотлар – саналар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар ва маслаҳатлар келтирилган: ... 

Материал санаси 01.05.2026
2026 йил май ойида бизда иккита байрам – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда «Қурбон ҳайити» нишонланади. Дам олиш ва байрам кунларига тўғри келадиган ҳисобот саналарини кўчиришлар ҳам мавжуд. Келинг, бу саналарни «Май ойи учун бош бухгалтер режаси» билан солиштирамиз: ... 

Материал санаси 01.04.2026
Апрель ойида бизда режа бўйича баҳор ва тўққизта назорат санаси бор. Бухгалтерлар I чорак якунларини чиқарадилар ва ҳисобот берадилар... Юридик шахслар учун солиқ тўловчи тақвими 2026 йил апрель ойидаги ҳар бир назорат санасини ўтказиб юбормасликка ёрдам беради. Унда Ўзбекистондаги корхоналар учун солиқ ҳисоботлари ва тўловлари муддатлари батафсил кўрсатилган. Яна жадвал кўринишидаги қисқа шпаргалка ҳам бор (юклаб олиш учун). У солиқ идорасига ҳисобот топшириш ёки солиқларни тўлаш қайси санагача мўлжал қилинаётганини тезда текширишга ёрдам беради. ... 

Материал санаси 01.03.2026
Бухгалтерия ҳисобида март ойида эътиборга олинадиган учта байрам бор, лекин улар ҳафтанинг қайси кунига тўғри келишинию ва ҳатто бугун қайси куни эканлигини баъзан эслай олмайсиз. Лекин бу – ҳисобот хато топширилади, деган гап эмас. Сира ҳавотир олманг, биз сизга ҳаммасини эслатиб турамиз! 2026 йил март ойида қандай солиқларни тўлаш ва қандай ҳисоботларни топшириш кераклигини бизнинг Бош бухгалтер режамиз ва унга тушунтиришлар Buxgalter Pro маълумотнома-эксперт тизими тавсияларида кўрсатиб берилади: ... 

Материал санаси 01.02.2026
Февраль ойида оддий одамлар шошмасдан, секин ишлайдилар, витаминлар сотиб оладилар, қишки фотосуратларни жойлаштирадилар, таътилни режалаштирадилар, сериалларни томоша қиладилар ва баҳорни кутадилар. Бухгалтерлар эса бу вақтда... Ўтган йил учун, янги йил учун, янги қоидалар бўйича, янги шакллар асосида, янги усуллар билан ҳисобот берадилар. Ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз, ёрдам берамиз, йўл-йўриқ тарзида 2026 йил февраль ойи учун назорат саналари кўрсатилган режа тайёрладик. Ҳеч нарсани охирги кунга қолдирмасликни тавсия этамиз: ... 

Материал санаси 01.01.2026
Январда бизни кўп нарсалар кутяпти, ҳамкасблар... «Ҳаммаси режадагидек» деган ибора ёрдамида фақат яхши нарсаларга умид қиламиз. Buxgalter.uz турли воқеалар ва жорий ишлар оқимида кейинчалик жаримага тортилиши мумкин бўлган бирор муҳим нарсани тасодифан унутиб қўймаслик учун сиз учун январь «эслатмаси»ни тайёрлади: ... 

Материал санаси 16.11.2026
Маркировкаланган товарлар айланмасини назорат қилиш тизимига янги текширув воситаси жорий этилди: солиқ органлари товарларни реализация қилиш тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштирилган товар-транспорт юк хатлари билан автоматик тарзда солиштиришни бошлади. ... 

Материал санаси 16.11.2026
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали фирма ҚҚСнинг 12 фоизлик стандарт ставкасини ёки 6 фоизлик соддалаштирилган ставкасини қўллаётганини олдиндан билиб олиш мумкин. ... 

Материал санаси 16.11.2026
«Ахир нега буни соддароқ қилиш мумкин эмас эди?!» – агар бу фикр сизга таниш бўлса, энди эътирозларингизни Солиқ қўмитасига етказишнинг осон усули мавжуд. Нималарни ва қандай ўзгартиришни хоҳлаётганингизни тўғридан-тўғри махсус Телеграм-ботда ёзинг. ... 

Материал санаси 13.11.2026
Агар ўзбек компанияси хорижий буюртмачига хизмат кўрсатса, бу ҳали ҚҚС ҳисобланиши керак дегани эмас. Ҳаммаси Ўзбекистон хизматларни сотиш жойи сифатида тан олинишига боғлиқ. Аммо солиқ бўлмаса ҳам, ЭҲФни расмийлаштириш шарт. Солиқ қўмитаси мазкур мавзу бўйича расмий тушунтириш берди. Шунингдек, биз ЭҲФни расмийлаштиришда нималарга эътибор қаратиш кераклигини ва хизматлар реализация қилинадиган жой қандай белгиланишини қисқача эслатиб ўтдик. ... 

Материал санаси 13.11.2026
Мy.soliq.uz сайтида «Солиқ органларининг расмий тушунтиришлари» электрон хизмати пайдо бўлди. Энди солиқ органларининг солиқ солишга оид мураккаб масалалар бўйича позицияси очиқ эълон қилинади. ... 

Материал санаси 12.11.2026
Президентнинг 10.09.2026 йилдаги ПФ-192-сон Фармони билан 2027 йил 1 июлдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилмоқда: 2030 йилгача ихтиёрий, кейинчалик - мутахассислиги бўйича ишлаш учун мажбурий. Шу билан бирга, янги устама пайдо бўлади ва малака тоифалари берилмайди. Ўтиш даври шароитида эски малака тоифаларини янги ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш билан бирлаштириш, янгиланган коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақини хатосиз ҳисоблаш ва барча амалдаги қўшимча тўловлар ва устамаларни қўллаш ҳақида «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтиради. ... 

Материал санаси 11.11.2026
2026 йил 11 декабрдан бошлаб маркировкаланадиган товарлар учун 84 та умумий МҲИК коди фаол бўлмайди – улар энди ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида кўрсатилмайди. Ушбу кодларнинг тўлиқ рўйхатини юклаб олинг ва ўзингиздаги кодларни олдиндан текшириб қўйинг. ... 

Материал санаси 11.11.2026
Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2026 йилдаги 505-сон қарори аввалги иккита ҳужжат ўрнига янгиларини тасдиқлади ва улар 2026 йил 23 сентябрдан кучга кирди. 2026 йил 1 декабрдан бошлаб бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали амалга оширилади. Бу мавзу ходими жароҳат олган ҳар бир иш берувчига ва тўловларни ҳисоблаб чиқувчи ҳамда ҳисобни юритувчи бухгалтерга тааллуқлидир. Тўловларни қайси ҳужжатлар билан асослаш лозимлиги, жабрланган ходимларга қандай компенсация турлари тўланиши кераклиги ҳамда уларни ҳисоблашда солиқ хавф-хатарлари ва суд низоларидан қандай қочиш мумкинлигини «Норма» экспертлари тушунтириб берадилар. ... 

Материал санаси 09.11.2026
2026 йил 18 ноябрда тадбиркорлар учун ўзгартиришлар пакети кучга киради. Янги нормалар бизнес ҳаётини жиддий равишда енгиллаштиради: компанияларни қонуний «музлатиб қўйиш»ни жорий этади, ортиқча текширувлардан ҳимоя қилади ва жарималарни юмшатади. Тез орада амал қила бошлайдиган янгиликлар – бизнинг шарҳимизда. ...