Полезное для бухгалтера в ноябре:
ҚҚС ҳисоб-китоби сўнгги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда қандай тўлдирилади
ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти ҚҚС ҳисоб-китобини сўнгги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда электрон шаклда тўлдириш қоидаларини тушунтирди. Хусусан, мутахассислар Ҳисоб-китобга янги 8-илова “Солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш Реестри”ни қандай тўлдиришни тушунтиришди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
Сўнгги янгиликларни ҳисобга олган ҳолда ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича йўриқномадан мисоллар ва скриншотлар билан бу ерда фойдаланиш мумкин.
Йирик янгиликлар орасида - 8-илова қўшилди. Уни СКнинг 266-моддаси 5-қисмига мувофиқ:
- ҚҚС тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйиш санасида;
- солиқдан озод қилишни бекор қилишда ўз балансида мавжуд бўлган ТМЗ қолдиқларининг ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга солиқ тўловчилар тўлдирадилар.
Ҳисоб-китобга 8-илованинг 6-7-устунларида сўнгги 12 ой ичида олинган, солиқ тўловчида уни рўйхатдан ўтказиш ҳисобига қўйиш (озод этишни бекор қилиш) санасида ЭҲФга асосан ТМЗ (хизматларнинг) умумий суммаси кўрсатилади.
8-илованинг 9-ва 10-устунлари СКнинг 266-моддасига асосан тўлдирилади.
Эътибор беринг: 8-илованинг 9 ва 10-устунларининг “Жами” сатри Ҳисоб-китобга 3-илованинг 012-сатрида (3 ва 4-устунлар) автоматик тарзда акс эттирилади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади