ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-иловани тўлдиришда мураккабликлар

preview

2021 йил 3  мартда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг электрон шаклига - 5 ва 6-иловаларга ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек, янги 7-илова “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” пайдо бўлди. Яқин кунларда уни киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказишлари керак. Ҳозирча эса - 2021 йил февраль учун ҳисобот даврининг энг қизғин кунларида - уни турли тармоқлар корхоналари бухгалтерлари синаб кўрадилар.

Тўлдириш чоғида (хусусан - Ҳисоб-китобнинг 5-иловаси бўйича) қандай саволлар туғилиши ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА гапириб берди: 


- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-илова янги устунлар билан тўлдирилди:
 

  • “Ҳисобот даврида ходимнинг ҳолати (1- ишлайди, 2-меҳнат шартномаси бекор қилинган (фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартнома ёки қурилиш компаниялари томонидан шартнома билан расмийлаштирилмаган ёлланган ходимлар”;
  • “Контракт шакли (1-меҳнат шартномаси: асосий, 2-меҳнат шартномаси: ўриндош, 3-фуқаролик-ҳуқуқий шартнома, 4- қурилиш компаниялари томонидан шартнома билан расмийлаштирилмаган ёлланган ходимлар)”;
  • Иш вақти (0,25; 0,5; 1ставкада ва ҳ.к.)”.

Бухгалтерлар ушбу устунларни тўлдириш чоғида қуйидаги саволларга дуч келишди:

1) Амалиётда баъзан айни бир ходим ҳам меҳнат шартномаси бўйича - асосий иш жойи бўйича ишлаши, ҳам бир вақтда ФҲХ шартнома асосида қандайдир ишларни бажариши, хизматлар кўрсатиши мумкин. Масалан, у корхонада меҳнат контракти бўйича директор лавозимида ишлайди ва бир вақтда ФҲХ шартнома асосида корхонага юридик, маслаҳат хизматлари кўрсатади. Айни пайтда Ҳисоб-китобга 5-илованинг электрон шакли уни Ёйилмада икки марта - иккита сатрда кўрсатиш имконини бермайди, бунда хато кўрсатилмоқда “СТИР такрорланаяпти”.

Жорий пайтда бундай вазиятдан чиқишнинг ягона йўли - бундай ходимнинг даромадларини бирлаштириш ва уни 5-иловада меҳнат контракти тоифаси бўйича кўрсатишдир.

Қайд этаман: бухгалтерлар унда реал маълумотларни акс эттиришга эмас, балки ҳисобот шаклининг техник параметрларига мослашишларига тўғри келиши яхши эмас.

Шунга ўхшаш вазият мисол учун, ходим дастлаб ФҲХ шартнома асосида битта лавозим бўйича ишлаган, кейин эса уни асосий иш жойи бўйича ишга ўтказилган ва у билан энди бошқа лавозимга меҳнат контракти тузилган тақдирда юзага келади.

2) “Иш вақти (0,25; 0,5; 1ставкада ва ҳ.к.)” устуни бўйича ҳам савол туғилди.

Агар ходим ФҲХ шартнома асосида ишласа, унга Иш вақти табели юритилмайди. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг. Тегишинча, бухгалтер ушбу устунни “0” кўрсаткичи билан тўлдиради. 5 мартга қадар бу туфайли дастур хато берди. Ҳозир у ушбу устунни “0” кўрсаткичи билан тўлдириш имконини беради.

Эътибор беринг!
Buxgalter.uz бухгалтерлар ҳамжамияти номидан ДСҚ мутахассисларидан юқорида санаб ўтилган саволларни кўриб чиқиш ва янгиланган шакл Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгунга қадар уни ҳисобга олишни сўрайди.

Шунингдек, бухгалтерлар “233” код билан - “Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси олдинги ойга қараганда кам бўлиши мумкин эмас” хато устидан шикоят қилишмоқда. Ушбу хато чиқмаслиги учун, 011-сатр “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устуни) ва 0110-сатр “Улардан, ҳисобот даври учун ҳисобланган иш ҳақи тарзидаги даромад (Ҳисоб-китобга 5-илова, 10-устун” кўрсаткичларини тўғри тўлдириш зарур. Улар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-илованинг 9 ва 10-устунлари қийматларига мувофиқ бўлиши керак:

  • 5-илованинг 011-сатри ва 9-устунида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар йил бошидан ўсиб борувчи якун билан кўрсатилади;
  • 5-илованинг 0110-сатри ва 10-устунида жорий ой учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар - ўсиб бормайдиган якун билан кўрсатилади.
Эътибор беринг!
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-иловани тўлдириш бўйича батафсил йўриқномага мисоллар билан бу ерда қаранг. ДСҚ йўриқномасидан бу ерда фойдаланиш мумкин.

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text168232_jshds_va_ijtimoiy_soliq_hisob-kitobiga_5-ilovani_tuldirishda_murakkabliklar