Ўзбекистон пенсия тизимига 28 та ўзгартириш киритилиши кутилмоқда

preview

ЯММТга олий маълумоти ва ҳарбий хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади, пенсионерларнинг пластик карталари шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида хизмат қилади, ПЖнинг мобиль иловалари пенсия олиш шаклини, санаси ва вақтини танлаш имконини беради. Бу ва бошқа ўзгартиришлар ҚҲТБТ порталига муҳокама учун жойлаштирилган Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Ҳужжатга мувофиқ пенсия тизимида яқин икки йил ичида қуйидаги муаммолар ўз ечимини топади:

Т/р

Муаммо

Ечим

Ижро этиш муддати

1

Фуқароларнинг иш ҳақи ва меҳнат фаолиятига оид архив маълумотларининг электрон базаси мавжуд эмас. Кўпчилик ташкилотларнинг архивлари Ўзархивга топширилмаган

2005 йилдан аввалги даврга тўғри келган ишланган йиллар тўғрисида маълумотлар  Ўзархив ва идоравий архивлар томонидан электрон сўровга асосан киритиш. Ташкилотлар томонидан ЯММТга маълумотлар киритилиши назорат қилиниши ҳамда ўз вақтида киритилиши таъминланмаганлиги учун жарима жорий қилиш

 

01.09.2021 йилга қадар

2

Чет элдаги ваколатхона ва консуллик идораларида ишлаган фуқароларнинг ойлик иш ҳақи ва меҳнат стажи ҳамда турмуш ўртоғи тўғрисида маълумотларни электрон базаси мавжуд эмас

ТИВга юборилган сўровлар бўйича тегишли маълумотлар электрон базасини ишлаб чиқиш ва юритиш

01.10.2021 йилга қадар

3

Ҳарбий хизматни ўтаган даврини тасдиқловчи маълумотларнинг электрон ахборот базаси мавжуд эмас

Собиқ ҳарбий хизматчиларнинг хизматни ўтаганлиги ва уларнинг аъзолари ҳақидаги маълумотлар сатрларини ЯММТга киритиш.

Халқаро низолар юзага келган зоналарда жанговар ҳаракатлар иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар электрон базасини яратиш

 

01.11.2021 йилга қадар

4

Олий таълим муассасаларида ўқиш даврини тасдиқловчи маълумотларни электрон ахборот базаси мавжуд эмас

ЯММТга олий ўқув юртларидаги ўқиш даврини киритиш

 

Доимий равишда

5

Ҳарбийлаштирилган тизимда ишлаган ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисида электрон маълумот базаси мавжуд эмас

«ЯММТ» ИДАК тизимида тегишли инструментларни жорий этиш. Фуқаролар мурожаатлари бўйича маълумотларни олишлари учун веб-сервис ишлаб чиқиш

 

01.01.2022 йилга қадар

6

Боқувчисини йўқотган оиланинг таркиби, қариндошлик даражаси ва фуқаронинг фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи электрон ахборот тизими мавжуд эмас

Фуқароларнинг оила таркиби, жумладан қариндошлик даражаси (эр-хотин, ота-она ва фарзанд)ни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацион рақами (ПИНФЛ) бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш

 

01.07.2021 йилга қадар

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда оила таркиби тўғрисида маълумотлар бўйича ўзаро идоралараро электрон ахборот алмашинуви 

 

01.08.2021 йилга қадар

7

ШЖБПҲ ва иш ҳақининг якка тартибдаги реестрида бир ходимнинг суммасини бошқа ходимга хато киритиш ҳолатлари мавжуд

 

Фуқаролар учун ШЖБПҲга тушумлар, меҳнат стажи ва ойлик иш ҳақи миқдорлари тўғрисида маълумотлар билан танишиш имкониятини яратиш

01.01.2022 йилга қадар

8

Оғир меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларининг электрон ахборот базаси мавжуд эмас

 

Ушбу маълумотларни ЯММТда қайд этиш

01.09.2021 йилга қадар

9

Имтиёзли шартларда муддатдан аввал пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозимда ишлаганлигини тасдиқловчи маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган

 

Имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозимлар бўйича  ЯММТда справочник киритиш

01.09.2021 йилга қадар

10

Меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида ногиронлик далолатномасининг электрон базаси юритилмаган

 

Тегишли маълумотлар электрон базасини яратиш

01.09.2021 йилга қадар

11

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларнинг электрон базаси юритилмаган

 

Тегишли маълумотлар электрон базасини яратиш

01.09.2021 йилга қадар

12

Пенсионерларга берилган санаторий йўлланмаларининг электрон базаси мавжуд эмас

Чернобиль ҳалокати иштирокчилари ва 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронларига ҳар йилги санаторий ва курортда бепул даволаниши учун берилган йўлланмалар электрон базасини яратиш

 

01.09.2021 йилга қадар

13

Ишламайдиган фуқароларнинг меҳнат фаолиятига оид маълумотлари фақат қоғоз шаклида мавжуд

Ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларини Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали ЯММТ ИДАКга киритиш хизматини жорий этиш

 

01.09.2021 йилга қадар

14

Фуқароларнинг 16 ёшгача ногирон фарзанди учун ТМКдан берилган тиббиёт хулосаси электрон базаси мавжуд эмас

Тегишли маълумотлар электрон базасини яратиш. Фуқароларнинг ногиронлиги мавжудлиги тўғрисида маълумотларни ЖШШИР асосида тақдим этиш тизимини жорий этиш

 

01.05.2021 йилга қадар

15

Фуқаронинг вафот этганидан кейин пенсия ва нафақалар тўловини давом эттириш натижасида ортиқча тўлаш ҳолатлари мавжуд

 

ФХДЁнинг ягона электрон архивини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ТИЭК» электрон базаси билан интеграция қилиш

 

01.06.2021 йилга қадар

16

Доимий яшаш учун чет элга кўчиб кетган фуқароларга пенсия тўланишини назорат қилиш учун идоралараро маъмулотлар алмашинуви механизми мавжуд эмас

Чет элга кўчиб кетаётган фуқароларнинг электрон маълумотларини «Манзил» ахборот тизими орқали «Пенсия» ахборот тизимига автоматик равишда юбориш механизмини жорий этиш

 

01.06.2021 йилга қадар

17

Жазони ижро этувчи муассасаларидаги фуқароларнинг электрон базаси мавжуд эмас

Тегишли электрон базани шакллантириш ҳамда уни ПЖга интеграциялаш. Жазони ижро этувчи муассасасида жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган фуқароларнинг пенсия тўловларини автоматик тўхтатиш тизимини жорий этиш

 

01.01.2022 йилга қадар

18

Нақд пул шаклида пенсия олувчиларни идентификациялаш тизими мавжуд эмас

Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчиларни идентификациялаш орқали шахсий ҳисобварақлар очиш, пенсиялар ва нафақалар онлайн режимида тўлаш имкониятини яратувчи тизимни жорий этиш

 

01.01.2022 йилга қадар

19

Пенсия ва нафақаларни тўлашда фуқародан ортиқча  хужжатлар талаб этилади

Автоматлаштирилган тўлов тизимини Пенсия жамғармаси, барча тижорат банклари, ФҲДЁ ва «Электрон нотариус» ахборот тизимлари билан интеграция қилиш

 

01.01.2022 йилга қадар

20

Фуқароларнинг шахсий ҳисобварағида маблағлардан ихтиёрий равишда автоматик тарзда тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас

Пенсионерга  маблағларни шахсий ҳисобварағи орқали автоматик равишда коммунал, солиқ, кредит ёки бошқа тўловларга ўтказиш имкониятини берувчи «режали тўлов» хизматини ишлаб чиқиш

 

01.12.2022 йилга қадар

21

Пенсияларни жойига етказиб бориш узоқ вақт талаб этади

Пенсия ва нафақалар тўлови учун маблағларни тўғридан-тўғри тўлов операторининг марказий ҳисобрақамига йўналтириш 

 

01.01.2022 йилга қадар

22

Пенсия ва нафақаларни етказиш шаклини танлаш имконияти мавжуд эмас

Шахсий ҳисобварағидаги пенсия ва нафақаларни нақд ёки нақд пулсиз шаклга ўтказиш ҳамда нақд пулни етказиш шартларини белгилаш бўйича мобиль илова ишлаб чиқиш. Телефон орқали фуқаролар билан ишлашга иҳтисослашган «Call center» ташкил этиш

 

01.01.2022 йилга қадар

23

Пенсионер мақоми қоғоз шаклидаги ҳужжат бўйича тасдиқланади

Пенсия ва нафақа олувчиларга щахсини тасдиқлайдиган, эгасининг шахсий биометрик маълумотлари қайд этилган махсус пенсия картасини жорий этиш

 

01.01.2022 йилга қадар

24

Пенсияларни олишда имзоларни сохталаштириш, бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳолатларини аниқлаш имконияти паст

Пенсия ва нафақалар тўлови Тўлов операторларининг мобиль видеорегистратор (бодикамера) ва пенсия картасини ўқиш қурилмаси билан таъминланган сайёр касса ходимлари томонидан етказиш орқали қоғоз шаклидаги хужжат юритиш тартибидан воз кечиш

 

01.01.2022 йилга қадар

25

Пенсия ва нафақаларни етказиб бериш сифати баҳоланмайди  

Кўрсатиладиган хизматларни фуқаролар томонидан баҳолаб бориш тизими жорий қилиш

 

01.01.2022 йилга қадар

26

Фуқаролар пенсия ва нафақа маблағларини 27 санага қадар кутишга мажбур бўлмоқда

Пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия ва нафақа олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига молиялаштириш

 

01.01.2022 йилга қадар

27

Пенсия ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш учун масъул вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари мавжуд эмаслиги сабабли маълумотлар қўлда киритилади

 

Барча манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини интеграциялаш орқали тўловлар миқдорини автоматик тарзда белгилаш

 

01.04.2022 йилга қадар

28

Бугунги кунда пенсияларни тайинлаш ва тўлашда асосан қоғоз шаклидаги ҳужжат талаб этилади

 

Электрон маълумот асосида иш юритиш тизимини жорий этиш

 

2021–2022 йилларга қадар

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. Муҳокамада ҳавола бўйича иштирок этиш мумкин.


Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text168387_uzbekiston_pensiya_tizimiga_28_ta_uzgartirish_kiritilishi_kutilmoqda