Полезное для бухгалтера в ноябре:
ДСҚ контактсиз тўловларда чекларни бериш ёки бермасликни тушунтирди
ДСҚнинг бир томонлама ЭҲФ бўйича қарори талай саволлар туғдирди. Мисол учун - контактсиз тўловларда қандай йўл тутиш зарур? ДСҚ ушбу борада тушунтириш берди:
- 23.11.2019 йилдаги “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 943-сон ВМҚга 1-илованинг 2-бандига мувофиқ, белгиланишича:
- ҳисоб-китоб - сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун нақд пул ва (ёки) электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда маблағларни қабул қилиш ёки тўлаш ҳақидаги маълумот;
- касса чеки - фойдаланувчи ва харидор (мижоз) ўртасида сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассада амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ шакллантирилган ва электрон шаклда ёки қоғозда чоп этилган, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, уни амалга ошириш фактини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжати.
Бунда 943-сон ВМҚга 2-илованинг 6-бандида белгиланишича, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишни электрон тижорат орқали амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фискал маълумотларни операторга узатишни ДСҚ томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулоти орқали амалга оширишга рухсат берилган (норма 2021 йил 1 мартдан кучга кирди).
Юқорида айтилганларга асосан онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтган тадбиркорлик субъектлари тўловларни электрон тўлов воситалари орқали қабул қилган тақдирда харидорга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини беришлари керак.
Шунингдек, ДСҚ назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва (ёки) хизматлар кўрсатганлик, шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик 5 млн сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини эслатиб ўтди.
Манбага қаранг.