Ўзбекистоннинг энг йирик банки Dibank сервисига уланди

preview

2020 йил декабрда «Venkon» компанияси Dibank сервисини ишга туширди, унинг ёрдамида ёки Didox да яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка келиб тушади. Ва аксинча, кирувчи тўловлар ва ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқаришлар автоматик тарзда ҳисоб тизимида тарқатилиши мумкин. Энди, Капитал банк мижозлари билан бир қаторда бундай қулайликдан Халқ банки мижозлари ҳам фойдаланишлари мумкин. Бу қандай ишлашини эслатиб ўтамиз:


1С дастурининг “Тўлов топшириқномаси” ҳужжатининг ўзида “Банкка жўнатиш” тугмаси пайдо бўлди. Унга босганда тизим электрон тўлов топшириқномасини имзолайди ва банкка жўнатади. Топшириқнома сиз интернет-банкинг билан ишлаш учун фойдаланадиган худди шу банк ЭРИ-калити билан имзоланади.

Кирувчи тўловлар, мемориал ордерлар, тўлов топшириқномалари ва инкассо топшириқномалари бўйича ҳисобдан чиқариш билан ишлаш ҳам шу тариқа соддалаштирилди. Энди ҳисобварақларда ҳаракатлар бўйича ахборотдан нусха олиш ёки уни банк-мижоз файлларидан юклаб олиш шарт эмас. “Кўчирма” шаклида ҳисобварақларда операциялар бўйича барча маълумотлар бевосита банкдан танланган давр учун юклаб олинади.

Бухгалтернинг синчковлик ва меҳнат талаб қиладиган вазифаси - интернет-банкинг тизимида пластик карталарга иш ҳақи бўйича реестрларни шакллантириш.  Dibank сервиси билан энди бу умуман вақтни олмайди, шунингдек инсон омили ва у билан боғлиқ хатоларни истисно қилади. 1С да автоматик тарзда шакллантирилган Реестр битта тугмага босиш билан банкка жўнатилади. Унинг асосида ходимларнинг карталарига маблағлар ўтказилади.

Мазкур сервис сайтида Dibank сервиси тўғрисида батафсил билиб олиш ва у билан ишлаш бўйича босқичма-босқич йўриқнома билан танишиш мумкин. Ҳозирги вақтда Dibank сервисидан бепул фойдаланиш мумкин.


Реклама ҳуқуқи асосида

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text168716_uzbekistonning_eng_yirik_banki_dibank_servisiga_ulandi