ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 7-илова қандай тўлдирилади

preview

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 7-илова  “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” қурилиш ишларини бажарадиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади. Буни 2021 йилда қандай қилиб тўғри амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ гапириб берди:


- Мазкур иловалар шартнома тузмасдан ёлланган ходимларга нақд пул маблағлари тўловларини ҳисобга олиш учун солиқ даври (календарь йил) учун ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади. Бу шуни англатадики, уни 2021 йил март учун ҳисоботни топширишда тўлдирадиган корхоналар унда январь ва февраль учун маълумотларни ҳам  акс эттиришлари керак.


Эслатиб ўтамиз

2021 йил 1 январдан бошлаб қурилиш корхоналарига иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан, муддатли равишда ишчилар ёллашга рухсат берилган. Ушбу тўловларнинг ҳажми ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (МҲФ) жами миқдорининг 10%идан ошмаслиги керак (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда). Бундай ходимларга ҳисобланган даромадлар бўйича маълумотлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-иловада акс эттирилади . Мазкур илованинг 7-устунида ушбу ходимлар 4 рақами билан белгиланади.

 


Эътибор беринг!
7-иловани улар ходимларни ПФ-6098-сон Фармонга мувофиқ шартнома тузмасдан ёллаши ёки ёлламаслигидан қатъи назар барча қурилиш ташкилотлари тўлдиради.

7-иловани тўлдириш учун сизга қуйидагилар талаб этилади (жорий йилда қурилаётган барча объектлар бўйича):

  • шартномалар;
  • сметалар;
  • маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари (“фоизлаш”) - бажарилган қурилиш ишлари бўйича сиз қандай ҳужжатларни расмийлаштиришингиз ва меҳнатга ҳақ тўлашга, шу жумладан 1 киши/соат учун ҳисоб-китобда сарфларни қаерда акс эттиришингизга боғлиқ ҳолда.

7-иловани тўлдириш тартиби қуйидагича:

  • 1, 3-8-устунларни фақат бош пудратчилар бош пудрат шартномалари ва сметалар маълумотлари асосида тўлдирадилар;
  • 9-11-устунларни - бош пудратчилар ва ёрдамчи пудратчилар маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари маълумотлари бўйича тўлдирадилар. Бош пудратчилар бу ерда ёрдамчи пудратчилар томонидан бажарилган ишларни ҳисобга олган ҳолда йиғма маълумотларни кўрсатадилар. Ёрдамчи пудратчилар ўз кучи билан бажарилган ишлар бўйича маълумотларни акс эттиради;
  • 12-14-устунларни - фақат бош пудратчилар маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар (бажарилган ишлар далолатномалари) маълумотлари бўйича тўлдирадилар ва уларда ўз кучи билан бажарилган ишлар бўйича маълумотларни акс эттирадилар;
  • 15-19-устунларни - фақат бош пудратчилар маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар (бажарилган ишлар далолатномалари) маълумотлари бўйича тўлдирадилар ва уларда ёрдамчи пудратчилар томонидан бажарилган ишлар бўйича маълумотларни кўрсатадлар.

Шу тариқа, бош пудратчиларда устунларнинг мувофиқ келишига риоя қилиниши керак:

18-уст + 13-уст = 10-уст;

17-уст + 12-уст = 9-уст.

Мисол
Бош пудратчи томонидан Ҳисоб-китобга 7-илованинг тўлдирилиши

 

ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот пудрат шартномаси бўйича буюртмачи учун бош пудратчи сифатида қурилиш ишларини бажаради. Ушбу шартнома доирасида ташкилот ҚҚС тўловчи бўлмаган ёрдамчи пудратчи билан шартнома тузди.

Қурилишни бошлаш санаси буюртмачи билан тузилган пудрат шартномасига асосан - 2020 йил 21 декабрь.

Қурилишни тугатиш санаси - 2021 йил 30 апрель.

6-кунлик иш ҳафтасида иш вақтининг ўртача ойлик фонди - 166,25 с.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 7-иловани тўлдириш учун маълумотлар жадвалда тақдим этилган:  

Кўрсаткичлар

Маълумотлар қандай ҳужжат асосида акс эттирилади

Қурилиш ишларининг умумий ҳажми (ҚҚСсиз), сўм

МҲФ (ижтимоий солиқни ҳисобга олмасдан), сўм

1 киши/с қиймати (ижтимоий солиқни ҳисобга олмасдан), сўм

Бутун қурилиш даври учун қурилиш ишларининг умумий ҳажми бўйича

Бош пудрат шартномаси, смета

800 000 000

288 750 000

19 642,86

Солиқ даври (2021 йил январь-март) учун бажарилган қурилиш ишларининг умумий ҳажми бўйича, шу жумладан:

Буюртмачига тақдим этилган маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар (бажарилган ишлар далолатномалари)

500 000 000

180 714 286

19 642,86

ўз кучи билан

Буюртмачига тақдим этилган, шунингдек ёрдамчи пудратчидан олинган маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар (бажарилган ишлар далолатномалари)

400 000 000

144 571 429

19 642,86

ёрдамчи пудратчи томонидан

Ёрдамчи пудратчидан олинган маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар (бажарилган ишлар далолатномалари)

100 000 000

36 142 857

19 642,86

Бошқа шартнома бўйича ташкилот ёрдамчи пудратчи ҳисобланади. Солиқ даври  (2021 йил январь-март) учун ушбу шартнома бўйича ҚҚСсиз 200 млн сўмлик ишлар ҳажми бажарилган. Улардан МҲФ ижтимоий солиқни ҳисобга олмасдан 1 киши/с 19 402,11 сўм (ижтимоий солиқни ҳисобга олмасдан) қийматда 100 млн сўмни ташкил қилди.

7-иловани келтирилган маълумотлар бўйича тўлдириш намунаси билан бу ерда танишиш мумкин.

Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган ижтимоий солиқни ҳисобга олмасдан МҲФ кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда, бош пудратчи шартнома тузмасдан нақд пул маблағлари тўлаш билан ёлланган ходимларга 2021 йил январь-март учун 24 457 143 сўм ((144 571 429 + 100 000 000) х 10%) ҳисоблашга ҳақли.



ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text168783_jshds_va_ijtimoiy_soliq_hisob-kitobiga_7-ilova_qanday_tuldiriladi