Полезное для бухгалтера в ноябре:
Банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлишининг янги тартиби тасдиқланди
Адлия вазирлиги томонидан янги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3294, 3.04.2021 й.).
Илгари амал қилган Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1344, 2004 йил 30 апрель) - ўз кучини йўқотди.
Янги Низомни давлат тилида бу ерда юклаб олиш мумкин.
Низомда қуйидагилар белгиланган:
- эмиссия қилинадиган банк карталарининг турлари;
- эмиссия қилиш тартиби;
- эмитентнинг, банк картаси сақловчисининг, шунингдек товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий ва чет эл валютасидаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби;
- банк карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;
- банк картаси сақловчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- эквайернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- процессинг ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- банк карталари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланиладиган ахборотларни ҳимоя қилиш;
- банк картаси билан операцияларни амалга оширишни тўхтатиш ва банк картасини муомаладан чиқариш тартиби.