Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЭҲФ бўйича ҳал қилинмаган қандай масалалар бухгалтерларни ташвишга солмоқда
ДСҚ мутахассислари ЭҲФ маъмурчилиги тизимида апрелдаги ўзгаришлардан кейин юзага келган бухгалтерларнинг саволларига жавоб беришга ҳаракат қилишади. Бироқ баъзи муаммолар ҳали ҳал қилинмаган. Buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВАдан улар бўйича шарҳлар олди:
1. КПК бўйича ўз харидлари қандай ҳисобга олинади
Светлана О., бухгалтер: – Мен ДСИ call-марказига қўнғироқ қилдим. Апрелда КПК бўйича ЭҲФ билан қандай йўл тутиш лозим, деган саволга, менга уни жўнатмаслигимни айтишни. Мен ҳам биз КПК орқали сотиб олган товарлар бўйича ЭҲФни кутмаслигим келиб чиқадими? Мен товарлар номи, уларнинг сони ва нархини қаердан олишим керак? Ҳаммада ҳам касса QR-код билан ишламайди...
Гульнара ЭРГАШЕВА: – 489-сон ВМҚга асосан бизда КПК бўйича ЭҲФ тақдим этишнинг 2 та варианти мавжуд:
1) Товарлар (хизматлар) юридик шахсларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги банк карталари орқали тўловни қабул қилган ҳолда реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура сотиб олувчининг талабига кўра товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги санасига қадар товарлар (хизматлар) амалда реализация қилинган сана билан расмийлаштирилиши шарт;
2) Юридик шахсларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги банк карталари орқали тўловни амалга оширган ҳолда товарларни (хизматларни) сотиб олган ҚҚС солиқ тўловчилари онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали қайд этган ҳолда харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига киритиш ҳамда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ЭҲФ регулятори (ДСҚ) сотишларнинг барча суммасини тизимга битта сатр билан қабул қилишини ҳисобга олган ҳолда, товарнинг (хизматнинг) етказиб берувчиси ўз тушумини салбий қийматлар билан ЭҲФ тақдим этиш йўли билан тартибга солиши керак. Бу муаммони қандайдир даражада ҳал қилади, бироқ ишни кўпайтиради.
2. Бўлиб-бўлиб тўлашни сўндириш тўловлари ҳақида
Росима Н., бухгалтер: – Биз бўлиб-бўлиб тўлашга савдо қиламиз. Бизга онлайн-НКМ ўрнатишганда мен солиқ инспекцияси ва техниклардан биз қандай қилиб бўлиб-бўлиб тўлашни сўндириш тўловларини тўғри ўтказишимиз кераклиги ҳақида сўрадим. Ушбу суммаларни ҚҚСсиз уриш керак, сабаби солиқ илгари бир томонлама ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган, деб жавоб беришди. Энди эса касса орқали барча сотишлар тушум реестрида ўтирди ва тўлиқ чалкашлик юзага келди. Қўлда қўшимча тузатиш киритиладиган ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишга тўғри келмоқда. Энди бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловларни қабул қилишда қандай йўл тутиш лозим? Биз уларни ҚҚС билан уришимиз керакми?
Гульнара ЭРГАШЕВА: – Ўзбекистонда солиқ тўловчи ёки солиқ агенти учун солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш усули бўйича миллий валютада юритишни ҳеч ким бекор қилмаган . Албатта, СК солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун касса усулини қўллашни ҳам назарда тутади. Хусусан, бу тўланган дивидендлар ва ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларнинг даромадлари бўйича тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқларга тааллуқли. Бироқ ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоб-китоби учун даромадларни солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоблаш усули бўйича ҳисобга олиш зарур.
Ҳозир ЭҲФ тизими сотишларнинг барча суммалари унга битта сатр билан тушадиган тарзда созланганлигини инобатга олган ҳолда, товарнинг (хизматнинг) етказиб берувчиси ўз тушумини тушумнинг ҳақиқий миқдорини тан олиш мақсадларида салбий қийматлар билан ЭҲФ тақдим этиш йўли билан тартибга солиши керак.
3. Агар чакана сотишлар бўлиб-бўлиб тўлашни сўндиришдан тушумлардан кам бўлса
Наргис Р., бухгалтер: – Биз ҳам товарларни бўлиб-бўлиб тўлашга сотамиз. Бизда чаканага сотишлар суммси бўлиб-бўлиб тўлашни сўндириш бўйича тўловлар суммасига нисбатан кам бўладиган ойлар бўлади. Бу ҳолда нима қилиш керак? Манфий ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиладими? Менимча, масаланинг ечими юзада жойлашган: тушумларнинг барча турларини (нақд, терминал, Payme ва Click) қабул қилиш учун онлайн-НКМни қолдириш, бўлиб-бўлиб тўлашни расмийлаштириш каби операциялар учун эса ой учун бир томонлама ҳисобварақ-фактурани шакллантиришга рухсат бериш.
Гульнара ЭРГАШЕВА: – Менинг назаримда, бу амри маҳол. Барча нақд пул тушумларининг келиб тушишини, жумладан пластик карталар ёки тўлов тизимлари орқали тўловни солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш учун онлайн-НКМ орқали уриш зарур бўлади.
Бу ҳолда ушбу масалаларни тартибга солувчи ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш зарур .
***
ЭҲФ тизимидаги ўзгартиришлар туфайли апрелда юзага келган ҳал қилинмаган масалаларни кўтарган ҳолда, buxgalter.uz ДСҚ томонидан - расмий шарҳлар ва НҲҲга зарур тузатишларни ишлаб чиқиш тарзида тезкор муносабат билдиришига ишонч билдиради.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади
«Норма» экспертларининг онлайн-НКМ иши бўйича тавсиялари:
- Онлайн-НКМ билан қандай ишлаш керак;
- Қандай қилиб онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтиш мумкин;
- Қандай қилиб янги савдо шохобчасини назорат-касса техникаси билан жиҳозлаш мумкин
Мавзуга доир бошқа материаллар:
- Янги ЭҲФ солиқ маъмуриятчилигига шошилинч ўтиш қандай муаммоларни кўрсатди;
- ДСҚ контактсиз тўловларда чекларни бериш ёки бермасликни тушунтирди;
- Воситачиларнинг барча сотишлари тушумга айланди. Муаммонинг ечими қаерда
- ЭҲФ тизимида апрелдаги ўзгаришлардан кейин пулни қайтариш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва ўз тушуми қандай расмийлаштирилади
- ДСҚ онлайн-НКМ бўйича 3 та саволга жавоб берди