Полезное для бухгалтера в ноябре:
Энди “салбий” ЭҲФ шакллантириш мумкин эмас. Нима учун?
13 апрель куни ДСҚ “салбий” белги билан ЭҲФ жўнатиш имкониятини ёпди. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА вазиятни buxgalter.uz учун махсус шарҳлаб берди:
- 13 апрелга қадар бухгалтерлар “салбий” билан стандарт ҳисобварақ-фактураларни жўнатишлари мумкин эди, энди бундай имконият мавжуд эмас. Салбий ЭҲФ шакллантиришга уринишда фойдаланувчи қуйидаги хабарни кўради:
Умуман, бу тўғри. Нима учун эканлигини - тушунтираман.
“Салбий” белги билан ҳисобварақ-фактурани шакллантириш фақат муайян вазиятлар учун ва фақат асосий ЭҲФ бўйича суммага тузатиш киритиши керак бўлган “қўшимча” ЭҲФ опциясида назарда тутилган. СКнинг 257-моддасига мувофиқ бу:
1) товар қайтарилганда. Мисол учун, йирик супермаркет реализация қилиш учун қандолат, сут ёки гўшт маҳсулотларини олади. Маҳсулотнинг яроқлилик муддати ўтгач у сотилмаган қолдиқни ишлаб чиқарувчига қайтаради;
2) шартнома шартлари ўзгарганда. Мисол учун, товарнинг қиймати ўзгарган бўлиши мумкин. Бу ҳолда шартномага қўшимча келишув қилинади;
3) товарни олишдан воз кечилганда. Мисол учун, савдо шохобчаси энди етказиб берувчидан қайсидир товар номларини сотиб олмасликка қарор қилади;
4) етказиб берувчи томонидан товарни асосий етказиб беришдан кейин - кейинги етказиб беришларга пул чегирмаси тақдим этилганда. Бундай шарт шартномада шартлашилган бўлиши керак. Одатда чегирма харидор томонидан муайян шартлар бажарилгандан сўнг тақдим этилади.
ДСҚ “салбий” белги билан стандарт ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш имкониятини ўчириб қўйганлиги, умуман, бу тўғри, деб ҳисоблайман, сабаби кўрсатилган ҳолларда ҳақиқатан мустақил асосий ҳисобварақ-фактуралар бўлмаслиги керак.
Товарни етказиб берувчидан сотиб олувчига ўтказиш ҳеч ҳам асосий ҳисобварақ-фактура бўйича “салбий” белги билан ўтказилиши мумкин эмас. Фақат қўшимча ҳисобварақ-фактура билан тузатиш киритилиши мумкин.
Асосий ҳисобварақ-фактура бундай кўринишга эга:
Қўшимча ҳисобварақ-фактура - бундай:
Ўйлайманки, барча товар етказиб берувчилар ҳам қайтаришда, воз кечилганда, шартнома шартларини ўзгартиришда ёки пул чегирмаларини қўллашда “салбий” тузатиш киритиладиган ЭҲФ тўғри расмийлаштирилганлигига эътибор қаратишмаган.
Мисол учун, етказиб берувчида ой давомида қандолат маҳсулотларини етказиб беришга 50 та ЭҲФ бўлган. Ой якунида савдо шохобчалари ҳамма товарни реализация қилишмади, яроқлилик муддати эса ўтиб бормоқда. Қайтаришни расмийлаштириш зарур. Бу вазиятда қайтарилиши лозим бўлган барча позициялар бўйича қўшимча ҳисобварақ-фактура ёзиб бериш зарур. Агар бухгалтер эринса ва қайтариш учун юк хатига қайтаришнинг бутун ҳажмига “салбий” белги билан битта ҳисобварақ-фактура ёзиб берса, бу нотўғри.
Ҳал қилинмаган масалалар
Қўшимча тузатиш киритиладиган ҳисобварақ-фактуралар бўйича масала ҳал қилинмай қолди. Қачон тизимда “Қўшимча ҳисобварақ-фактура” опцияси танланса, бухгалтер унга тузатиш киритиладиган ҳисобварақ-фактура яратиладиган асосий ҳисобварақ-фактурани кўрсатиши керак.
Ҳозир “салбий” белги билан стандарт ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш имкониятининг ёпилиши муносабати билан бухгалтерлар дуч келган иккинчи жиҳат КПК бўйича ЭҲФ билан боғлиқ. Қачон сотувчи онлайн-НКМ орқали КПК бўйича харид қилган сотиб олувчининг талаби бўйича ЭҲФ тақдим этса, сотувчида мазкур аниқ сотиш бўйича ЭҲФни кузатиш имконияти йўқ, сабаби барча сотишлар реестрда номсиз жами суммада ўтиради. Агар мазкур вазиятда “салбий” ЭҲФ шакллантирилмаса, сотувчида мазкур сумма иккиланади.
Айни вақтга қадар ДСҚ ушбу муаммони “салбий” ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш билан ҳал қилишни тавсия қилган. Фақат муаммо шундаки, энди улар фақат қўшимча ҳисобварақ-фактура сифатида мумкин. Агар асосий ЭҲФ бўлмаган бўлса, нима қилиш зарур?
Эслатиб ўтамиз, энди барча сотишлар реестрда умумий сумма билан ўтиради. Ушбу масала айни пайтда тартибга солинмаган.
Мазкур вазиятда биз ДСҚдан қуйидагилар бўйича тушунтиришлар кутамиз:
1. Асосий ЭҲФ бўлмаган вазиятда, “салбий” белги билан қўшимча тузатиш киритиладиган ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади?
2. Ушбу ЭҲФ қайси сана билан расмийлаштирилади?
3. Ҳозир асосий ЭҲФга боғланмаган қўшимча ЭҲФни жўнатишнинг техник имконияти мавжудми?
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади
«Норма» экспертларининг онлайн-НКМ иши бўйича тавсиялари:
- Онлайн-НКМ билан қандай ишлаш керак;
- Қандай қилиб ондайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтиш мумкин;
- Қандай қилиб янги савдо шохобчасини назорат-касса техникаси билан жиҳозлаш мумкин
Мавзуга доир бошқа материаллар ўқинг:
- Янги ЭҲФ солиқ маъмуриятчилигига шошилинч ўтиш қандай муаммоларни кўрсатди;
- ДСҚ контактсиз тўловларда чекларни бериш ёки бермасликни тушунтирди;
- Воситачиларнинг барча сотишлари тушумга айланди. Муаммонинг ечими қаерда
- ЭҲФ тизимида апрелдаги ўзгаришлардан кейин пулни қайтариш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва ўз тушуми қандай расмийлаштирилади