Экспорт фаолиятида асосий воситалар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?

preview

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ишлаб чиқариш биносини қуради ва экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ускуналар сотиб олади. Бино ва ускуналар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:

 

 – «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига олиб чиқилган товарлар реализациясига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади    

Корхона реализация қилиш бўйича айланмасига, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлган товарларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш мақсадида товарлардан (уларга асосий воситалар ҳам киради) ёки хизматлардан фойдаланиш чоғида ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга  

Корхона қуйидагиларни харид қилаётган бўлса, ҳисобга олишнинг барча шартларига мувофиқ келганда ҚҚС тўлиқ хажмда ҳисобга олинади:

  • асосий воситалар (шу жумладан ўрнатиладиган асбоб-ускуналар), номоддий активлар ва кўчмас мулк объектлари, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар;
  • келгусида ўз асосий воситалари сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган активларни яратиш учун товарлар (хизматлар) .

 Қурилаётган бино ва сотиб олинган ускуналар экспорт қилинадиган товарларни ишлаб чиқариш учун фойдаланганлиги боис, сиз "кирувчи" ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлисиз».

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text169193_eksport_faoliyatida_asosiy_vositalar_buyicha_qqsni_hisobga_olish_mumkinmi