Қандай қилиб ички аудитор сертификатини имтиҳонсиз олиш мумкин

preview

5 май куни ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди . 

Тавсилотлар buxgalter.uz шарҳида:

Янги ҳужжатга асосан:

  1. Ички аудитор бўлиб фақат ички аудитор малака сертификати соҳиблари ишлаш ҳуқуқига эгалар.
  2. Ички аудиторларни Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари - Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон аудиторлар палатаси сертификатлаши мумкин.
  3. Агар сизда қуйидагилар бўлса, ички аудит сертификатини имтихон топширмасдан, автомат равишда олишингиз мумкин:
  • аудитор малака сертификати;
  • бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро сертификат;
  • бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида “ Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича молиявий ҳисобот” фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
  • камида 10 йиллик узлуксиз ички аудиторлик иш стажига эга бўлса.


Саида Ж
ОНИЗОҚОВА тайёрлади

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text169706_qanday_qilib_ichki_auditor_sertifikatini_imtihonsiz_olish_mumkin