Полезное для бухгалтера в декабре:
Ходимга қанча вақтда «иш ҳақи сақланмайдиган» таътилини бериш мумкин
2020 йилнинг 1 июлидан 1 октябрига қадар - 3 ой давомида - ходима иш ҳақи сақланмайдиган таътилда эди. Хозир у яна шундай таътилни, қонун бўйича ҳар йили олиши мумкин эканлигини асос қилиб кўрсатиб, 3 ойга сўрамоқда. Ва 2021 йил кириб келгани боис, у яна «ўз ҳисобидан» таътил олиш ҳуқуқига эгалигини таъкидламоқда. У ҳақми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– «МКнинг 150-моддасига асосан ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак».
Яъни, иш ҳақи сақланмайдиган таътилни бериш учун ("ўз ҳисобидан таътил" ёки "иш ҳақи сақланмайдиган таътил" деб норасмий номланган) ходимнинг аризаси асос бўлади. Унда у мавжуд амалиёт бўйича таътил сўраб илтимос билан мурожаат қилишга ундаган узрли сабабларни кўрсатади. Иш берувчи ташкилотнинг манфаатларидан келиб чиқиб, ходимнинг аризасида кўрсатилган сабабларга кўра, бундай таътилни бера оладими ва қайси даврга тақдим этиши мумкинлигини ҳал қилади.
Шундай қилиб, умумий қоида бўйича, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши ва унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Бироқ, қачонки иш берувчи ходимнинг хоҳишига кўра муқаррар тартибда таътил берганда бу қоидадан истисно мавжуд .
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
- ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
- 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга ;
- 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга — ҳар йили 14 календарь кунга қадар ;
- меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Муддатлар бўйича чеклов
МКда айтиладики, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши 12 икки ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак, ходимнинг календарь ёки иш йили давомида эмас.
Масалан, агар ходим 2020 йилнинг 1 августдан 1 ноябрига қадар "иш ҳақи сақланмайдиган" таътилдан фойдаланган бўлса, гарчи янги календарь йили бошланган бўлса-да, у 2021 йилнинг январь ойида яна таътилга чиқа олмайди. Энди иш ҳақи сақланмайдиган таътилга у фақат 2021 йилнинг 1 августидан чиқиши мумкин.
Бошқа мисол: 5 июнь куни ходим "ўз ҳисобидан" 1 ой муддатга, 5 июлгача бўлган таътилни расмийлаштирди. Шу йилнинг сентябрь ойида у яна бир бор 1 ой муддатга шундай таътил сўради. Жами 5 июндан бошлаб ходим икки ойлик иш ҳақи сақланмайдиган таътил олди. Кейинги йилнинг 5 июнигача иш берувчи билан келишилган ҳолда у яна 1 ой муддат шундай таътилдан фойдаланиши мумкин.
Шу тариқа, юқорида берилган саволларга жавобан таъкидлаб ўтамизки, меҳнат шартномасининг тарафлар келишуви бўйича ходима яна иш ҳақи сақланмайдиган таътилга фақат 01.07.2021 йилдан чиқиши мумкин.
Агар карантин жорий этилган бўлса…
Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низом ҳали ҳам амал қилмоқда.
Мазкур НҲҲга мувофиқ иш берувчи ушбу тоифадаги ходимларга кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга мажбур. МКнинг 150-моддасида назарда тутилган карантин давридаги бундай таътилга максимал давомийлиги бўйича чекловлар татбиқ этилмайди. Яъни, таътил ўн икки ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлиши мумкин. Аммо, МТМлар ва мактабларининг фаолияти тўхташи муддатидан ошмаслиги керак.
Мазкур таътил, унинг давомийлигидан қатъи назар, меҳнат стажига киради.
Яна бир бор эътиборингизни қаратамиз: бундай кафолатлар фақат МТМ тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналари учун карантинга оид чоралар амал қилиши даврида уларнинг фаолияти тўхтатилганда берилади.