Ижаранинг минимал ставкалари тиркамага татбиқ этиладими

preview

Фирма жисмоний шахс билан фургон (енгил автомобилга будка сифатида тиркама қилинади) учун ижара шартномасини тузди. Техпаспортда у ярим тиркама сифатида кўрсатилган. Енгил автомобиль учун ижаранинг минимал ставкаси ойига 575 000 сўмни, юк автомобилига - 1 150 000 сўмни ташкил қилади. Фургон учун бир ой учун ижара ҳақини қандай ставка бўйича белгилаш зарур?

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга юрист  Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди:


- 2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари бинолар ва автотранспортнинг айрим турларига татбиқ этилади . Айнан:

  • енгил автомобиллар;
  • микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари.

Бундай мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан, бироқ мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган суммадан паст бўлмаган суммадан келиб чиққан ҳолда солиқ солинади.

Енгил автомобиль - бу йўловчилар ва багажни ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобга олмаганда 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси. Автобус - йўловчиларни, багажни ташишга мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда 8 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси .

Бинобарин, ярим тиркама - бу белгиланиши бўйича енгил автомобиль эмас, шунингдек автобус ҳам, микроавтобус ҳам эмас.

“Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Қонунда юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар киради . “Ярим тиркама” ва “юк автомобили” тушунчалари қонунда ажратилган, айнан ўхшаш эмас.

Хулоса: автомобиль транспортининг барча бошқа турлари, жумладан ярим тиркамалар бўйича ижара ҳақи ижара шартномасига биноан томонларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланади.

Бундай мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиққан ҳолда солиқ солинади.

Шартномада белгиланган ижара ҳақи суммаси қонунчилик билан белгиланган ижара ҳақининг минимал ставкаларидан паст бўлиши мумкин.

Эътибор беринг!
Асосий воситалар оператив ижарасини қандай ҳисобга олиш ҳақида бизнинг тавсиямизда батафсил ўқинг.

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text170113_ijaraning_minimal_stavkalari_tirkamaga_tatbiq_etiladimi