Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЖШДС тўлаш учун тўлов топшириқномаси қандай тўғри тўлдирилади
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ЖШДС бўйича тўлов топшириқномасини шакллантиришда - аниқ “ғазна шахсий ҳисобварағи” сатрининг иккинчи қисмини тўлдиришда - тушувчи ёрдамда “даромад солиғи” позицияси икки маротаба учрайди. Ким нимани танлаши ва бу борада ташвишланиш керакми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Бюджет даромадларини прогнозлаштириш департаменти катта солиқ инспектори Дилбар СУВАНОВА тушунтирди:
- Ҳақиқатан, бугунги кунда бундай муаммо мавжуд. Биз техник вазифани дастурчиларга бердик, яқин вақтда “23 402-253 даромад солиғи” ифодаси билан битта позиция қолади.
Илгари ушбу иккита позиция ҳар хил счётларга эга бўлиб, улардан бири айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун, бошқаси - ҚҚС тўловчилар учун мўлжалланган эди. Ҳозир улар ҳам, бошқалар ҳам ходимларга тўланадиган иш ҳақи бўйича ЖШДСни битта ғазна ҳисобварағига тўлашади.
Амалиётда солиқ тўловчи ходимларга ҳисобланган иш ҳақидан ЖШДС тўлашда “23 402-253 даромад солиғи”нинг иккита позициясидан исталганини танлаган тақдирда, бу хато бўлмайди. Бу шахсий ғазна ҳисобварағига таъсир кўрсатмайди ва пуллар нотўғри йўналишда кетиши хавфини вужудга келтирмайди.
Агар сиз ижарага берувчи учун ёки якка тартибдаги тадбиркор билан шартнома бўйича ЖШДС тўласангиз, эътиборли бўлиш зарур. Ушбу ҳоллар учун алоҳида ғазна шахсий ҳисобварақлар назарда тутилган. Тушувчи ёрдамдан қўлда “Ғазна шахсий ҳисобварақ” сатрининг иккинчи қисмида:
- 23402-253 – Даромад солиғи (ходимларга иш ҳақи тўлашда солиқ агенти томонидан тўланадиган ЖШДС);
- 23402-252 – Жисмоний шахслар мол-мулки ижараси (жисмоний шахс-ижарага берувчига ижара ҳақини тўлашда солиқ агенти томонидан тўланадиган ЖШДС);
- 23402-010 – Якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғи (ЯТТ билан шартнома бўйича тўловда солиқ агенти томонидан тўланадиган ЖШДС)ни танлаш зарур.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади