Полезное для бухгалтера в декабре:
Ноозиқ-овқат товарларини сотишда якка тартибдаги тадбиркорлар воситачи бўлишга ҳақлими
Чакана савдо қоидаларининг 136-бандига мувофиқ воситачилик савдоси билан юридик шахслар ҳам, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам шуғулланиши мумкин. Қоидаларнинг 142-145-бандларида эса товарлар воситачилик асосида қабул қилинишига чекловлар белгиланган. “Ноозиқ-овқат товарларининг чакана савдоси” фаолияти билан рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар товарни воситачилик савдосида қабул қилиб олишда юридик шахслар билан шартнома тузиши мумкинми?
Ҳолатга buxgalter.uz илтимосига кўра, ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Азиз Умирзаков изоҳ берди:
Чакана савдо қоидаларига мувофиқ, воситачилик савдоси — бу чакана савдо фаолиятининг воситачилар томонидан воситачилик шартномалари бўйича сотиш учун уларга берилган товарлар сотилишини назарда тутувчи тури.
Мазкур Қоидаларга мувофиқ, воситачилик савдоси якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Савдо фаолиятининг турлари ва уларнинг таърифи Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида НИЗОМ билан белгилаб берилган:
- улгуржи савдо — тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш;
- чакана савдо — савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш.
Чакана савдонинг ушбу таърифи воситачилик савдосига нисбатан ҳам қўлланиши мумкин, чунки, бу ерда товар шахсий бўлиши керак, деб айтилмаган.
Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркор фаолияти турларининг рўйхати ВМҚ №6 07.01.2011 й. билан белгилаб берилган. Ва бу Рўйхатнинг биринчи бандидан чакана савдо ўрин олган. Чакана савдо қоидаларига мувофиқ, воситачилик савдоси — бу чакана савдо тури. Демак, у Рўйхатдан воситачилик эмас, балки чакана савдо сифатида ўрин олган.
Бундан ташқари, Рўйхатда воситачиликнинг бир неча тури мавжуд:
- Рўйхатнинг 53-банди - суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
- Рўйхатнинг 72-банди - риэлторлик фаолияти;
- Рўйхатнинг 78-банди - телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш;
- Рўйхатнинг 80-банди - турагентлик хизматлари;
- Рўйхатнинг 87-банди - Давлат хизматлари кўрсатишда агент сифатида иштирок этиш.
Шу сабабли, якка тадбиркорлар ноозиқ-овқат товарлари савдоси соҳасида воситачилик хизматларини кўрсатишга ҳақли.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади