Полезное для бухгалтера в ноябре:
Контрагент ҳақида ишончли маълумотни ДСҚ ёрдамида билиш мумкин
ДСҚ Интернет тармоғида ДХШ асосида “Ишончли ҳамкор” қулай ахборот платформасини ишлаб чиқади ва ишга туширади. Режага мувофиқ, 2022 йилнинг март ойидан унинг ёрдамида тадбиркорлар ўзининг контрагентлари ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлади .
“Ишончли ҳамкор” платформасида:
- солиқ сири ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар, МХИК ва чеклар ҳамда ЭҲФдаги рақамли маркировка кодлари базасида таҳлил;
- хўжалик субъекти ҳисоб-китобидаги молиявий кўрсаткичлар, унинг банк ҳисоб-варағидаги ҳолати тўғрисида маълумот (очиқ/ёпиқ);
- умумлаштирилган (жамланган) таҳлилий кўрсаткичлар ва маълумотлар:
- иқтисодиёт тармоқлари бўйича солиқ юкламалари тўғрисида;
- маҳсулотларнинг улгуржи ва чакана савдолари ва ишлаб чиқариш ҳажмлари, жумладан, импорт қилинадиган товарларнинг асосий ишлаб чиқарувчилари ва харидорлари тўғрисида;
- истеъмол қилишнинг географик картаси, бозор конъюнктураси ва хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳолати тўғрисида маълумотлар;
-аффилланган шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатлар асосидаги солиқ хавфи даражаси тўғрисида махфий бўлмаган маълумотлар
-солиқ тўловчиларнинг молиявий аҳволи ва ҳисоб-китоб маълумотларини таҳлил қилиш асосида скоринг маълумотлари (тўлов қобилиятини баҳолаш).
Шунингдек, ахборот тақдим этиш учун техник имкониятлар яратилади:
- Солиқ тўловчилар ҳақида – уларнинг розилиги билан – учинчи шахслар, жумладан, тижорат банкларига;
- Савдо чекларини расмийлаштирган харидорлар ҳақида – уларнинг розилиги билан - штрих-коди (QR-коди)ни сканерлаш йўли билан маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга.
Тақдим этилган маълумотлар қидирувни соддалаштирувчи ва маълумотни тасдиқловчи QR-кодига эга бўлади.
“Ишончли ҳамкор” платформасидаги маълумотлар кейинги кундан амалда бўлади ва онлайн-репозиторийда сақланади.