Бухгалтерия ҳисоби бўйича имтиҳонлар харажатларини ким қоплаши режалаштирилмоқда

preview

Молия вазирининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Тафсилотларни norma.uz сайти тушунтирди:

 

Лойиҳага мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш соҳасидаги қуйидаги халқаро ташкилотларнинг аккредитация қилинган марказларда ўқитиш ва сертификатлаш харажатларини қоплаб бериш режалаштирилмоқда:

1. Қуйидаги фанлар ва сертификатлар доирасида Association of Chartered Certified Accountants (ACCA):

  • Financial Reporting (FR),
  • Diploma of International Financial Reporting (DipIFR)
  • Audit and Assurance (AA)

2. Қуйидаги фанлар ва сертификатлар доирасида Certified Institute of Management Accountants (CIMA):

  • Financial Reporting and Taxation (F1)

3. Қуйидаги фанлар бўйича Associated Chartered Accountant (ACA) сертификатлаш дастури доирасида Institute of Chartered Accountants in England and Wales (ICAEW):

  • Audit and Assurance
  • Financial Accounting and Reporting

Рўйхат 26.01.2021 йилдаги 38-сон ВМҚга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text172616_buhgalteriya_hisobi_buyicha_imtihonlar_harajatlarini_kim_qoplashi_rejalashtirilmoqda