Полезное для бухгалтера в ноябре:
III чорак учун статистика бўйича кузатувдан ўтишни унутманг
Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг III чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, II чоракдан бошлаб кўрсатилган корхоналар янги 4-kb savolnoma шакли бўйича ва eStat 4.0. дастурининг янги версиясида кузатувдан ўтказилади.
- 4-kb savolnoma кузатув шаклини 2021 йилнинг III чораги учун 2021 йил 15 октябрга қадар тақдим этиш зарур.
Қандай қилиб дастурга кириш ва шаклни тўлдириш мумкин
http://hisobot.stat.uz/ru/login/ ҳаволаси бўйича ЭРИси ёрдамида паролни кўрсатган ҳолда eStat 4.0. дастурига киринг. Сизнинг ташкилотингиз номи ва унинг реквизитлари - КТУТ, СТИР билан ойна очилади.
Ўзингизнинг ташкилотингиз номига босинг ва сиз “шахсий кабинет”га тушасиз.
“Шахсий кабинет”нинг ўнг қисмида тугмалар - сизнинг статистика ҳисоботларингизнинг “мақомлари” - “жўнатилганлар”, “рад этилганлар”, “қабул қилинганлар”, шунингдек статистика органларининг ваколатли вакилларининг хабарномалари акс эттирилади.
Кабинетнинг чап қисмида таклиф этилган рўйхатдан “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” ҳаволасини танлаш зарур.
Кейин 4-kb savolnoma шаклини танланг ва “Жўнатиш” тугмасига босинг. Хавотирланманг, сизда шакл дарҳол жўнатилмайди, у шунчаки тўлдириш учун очилади.
Шаклнинг барча зарур бўлимларини кўрсаткичлар (статистика ҳисоботининг юқори панели) билан тўлдиргач, “Жўнатиш” тугмасига босинг.
Шунингдек, тўлдиришда ёрдамлар - шакл бўлимларининг жадвал қисми остидаги 4-kb savolnoma шаклининг у ёки бошқа бўлимида айнан қайси кўрсаткичларни акс эттириш зарурлиги тўғрисида изоҳларга эътибор беринг.
Ҳисоботнинг тўлдирилган шаклини 4-kb savolnoma шаклининг “Якуний қисми”да тегишли тугмага босган ҳолда Excel га юклаш мумкин.
“Шахсий кабинет”дан чиқиш учун унинг чап қисми юқорисида ўзингизнинг ташкилотингиз номига босинг ва кейин “Чиқиш” тугмасига босинг.
4-kb savolnoma шаклини тўлдириш масалалари бўйича (71) 202 -81-07, (71) 202 -81-08 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
eStat 4.0. дастури ишида техник масалалар бўйича (71) 202- 81- 45 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
Сизга муваффақиятлар тилаймиз, ҳурматли бухгалтерлар!
Татьяна ЛИМАРЕВА