Полезное для бухгалтера в ноябре:
Суғурталовчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади
23.10.2021 йилдаги ПҚ-5265-сон қарорга асосан 2022 йил 1 июлдан бошлаб суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилди. Барча суғурта турлари бўйича суғурта полислари Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинади. 2023 йил 1 январдан бошлаб мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади. Бу ва бошқа янгиликлар ҳақида norma.uz портали хабар берди:
2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар ҳаёт суғуртаси соҳасида фаолият бўйича фойда солиғи ставкаси 50%га камайтирилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январга қадар иш берувчи томонидан ўз ходимлари учун бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш ва тиббий суғурта турлари бўйича тузилган шартномалари асосида ажратма қилинадиган маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромадига қўшилмайди.
СКга мувофиқ жисмоний шахсларнинг узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси шартномаси бўйича йўналтирган маблағлари ҳамда уларга тўланган суғурта тўлови (суғурта товони) солиққа тортилмайди .
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.10.2021 йилдан кучга кирди.
Norma.uz материаллари асосида