Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ваколатхона қандай қилиб чет эллик ходимлар даромадларига солиқлар солади
Чет эл компанияси ваколатхонасида чет эл фуқаролари ишлайди, уларнинг меҳнат қилишлари учун рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилган. Агар ходимлар иш ҳақини бош офисда олишса, буни ваколатхонанинг ҳисоботида акс эттирмаса бўладими? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? Саволларга ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти Солиқ маъмуриятчилиги методологияси бошқармаси бошлиғи Азиз УМИРЗАКОВ жавоб берди:
- Чет эллик ходимларнинг фаолияти ваколатхонанинг Ўзбекистонда фаолият кўрсатиши билан бевосита боғлиқ. Чет элликлар мамлакатимиздаги манбадан даромад олишади. Норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш тўлов манбаида тўловлар Ўзбекистоннинг ичкарисида ёки ташқарисида қилинганлигидан қатъи назар амалга оширилади . Резидентлар эса Ўзбекистонда ёки унинг ташқарисида олинган барча даромадлардан солиқ тўлашади.
ЖШДС
Қуйидаги жисмоний шахслар ЖШДС тўлайдилар:
Норезидент бўлган юридик шахсларнинг ваколатхоналари солиқ агентлари ҳисобланади , улар ходимларнинг даромадларидан ЖШДСни ушлаб қолишлари, уни бюджетга тўлашлари ва ҳисоботда акс эттиришлари керак. Солиқ ушлаб қолинмаган бўлса, ваколатхона солиқ ва пеня суммасини бюджетга киритиши шарт .
Чет элликларнинг даромадларига солиқ солиш тартиби улар Ўзбекистон резидентлари ёки норезидентлари эканлигига боғлиқ. Умумий қоидага биноан тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистонда ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар солиқ резидентлари деб эътироф этилади. Жисмоний шахснинг резидентлигини аниқлашнинг ўзига хос жиҳатлари СКнинг 30-моддасида белгиланган.
Жисмоний шахсларнинг меҳнат контрактлари ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадларига қуйидаги ставка бўйича солиқ солинади:
- 12% - резидентлар учун ;
- 20% - норезидентлар учун (СКда назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланмаган ҳолда) .
ШЖБПҲ
Ўзбекистонда доимий яшовчи, яъни яшаш гувоҳномасига эга чет эл фуқаролари жамғариб бориладиган пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга .
Ижтимоий солиқ
Чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ижтимоий солиқнинг солиқ тўловчилари ҳисобланади . Солиқ базаси иш берувчининг меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари суммаси сифатида аниқланади .
- Ким ЖШДС тўлаши керак;
- Резидентга ЖШДС қандай ҳисоблаб чиқарилади;
- Чет эллик ходимга даромадлари тўғрисида маълумотнома зарурми;
- Қачон чет элликнинг қўйилмаси МЧЖни “чет эл инвестициялари иштирокидаги” корхонага айлантирмайди;
- Чет эллик ходим даромадларини декларациялаши лозимми;
- ДСҚ чет элликлар учун даромадлар тўғрисидаги маълумотномани тўлдириш бўйича саволларга жавоб берди.