Қандай битимлар солиқ солиш мақсадларида назорат қилинадиган битимлар деб эътироф этилади

preview

Солиқ кодекси трансферт нархини белгилашда солиқ назоратини назарда тутади, у ташкилотлар томонидан тузиладиган айрим битимларга татбиқ этилади. Ташкилот улар бўйича солиқ органларини хабардор қилиши, нархларнинг бозор нархларига мувофиқлигини таҳлил қилиши, зарурат бўлганда қўшимча солиқлар ҳисоблаши керак.

Қандай битимлар назорат қилинадиган битимлар жумласига киришини Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаменти халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно Алишаева гапириб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Солиқ кодекси назорат қилинадиган битимлар тушунчаси ва уларни аниқлаш мезонларини ўз ичига олган .

“Назорат қилиниш” аломатларини жадвал шаклида тақдим этамиз:

 

Назорат қилинадиган битимлар

Битим назорат қилинадиган битим деб эътироф этиладиган шартлар

У ошганда битим назорат қилинадиган битим деб эътироф этиладиган тегишли календарь йил учун битимлар бўйича даромадлар суммаси

 I. Ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битимлар

1.1. Чет эл компанияси (норезидент) билан

Кўрсатилган шахслар ўртасида битимлар бўйича даромадлар суммаси (битимлар нархлари суммаси)

Чекловсиз

1.2. Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари ўртасида

Кўрсатилган шахслар ўртасида битимлар бўйича даромадлар суммаси (битимлар нархлари суммаси)

5 млрд сўм

Битимнинг ҳеч бўлмаганда битта тарафи махсус солиқ режимини қўллайди ёки махсус иқтисодий зона иштирокчиси ҳисобланади. Бунда бу битимнинг бошқа тарафлари орасида махсус солиқ режимларини қўлламайдиган шахс мавжуд

500 млн сўм

Битимнинг ҳеч бўлмаганда битта тарафи фойда солиғини тўлашдан озод этилган, пасайтирилган солиқ ставкасини ёки бошқа солиқ имтиёзларини қўллайди, бунда бу битимнинг бошқа тарафлари орасида бундай солиқни тўлашдан озод этилмаган ва имтиёзларни қўлламайдиган шахс мавжуд

500 млн сўм

Битимнинг тарафларидан бири томонидан қазиб олинган фойдали қазилма битим предмети бўлади, агар ушбу фойдали қазилмага нисбатан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг адвалор солиқ ставкаси назарда тутилган бўлса

500 млн сўм

II. Назорат қилинадиган битимларга тенглаштирилган битимлар:

2.1. Воситачилар (товарларнинг (хизматларнинг) биринчи сотувчиси ва охирги харидори билан ўзаро алоқадор бўлмаган учинчи шахслар) иштирокида тузиладиган битимлар кетма-кетлиги ёки мажмуи, агар мазкур сотувчи ва харидор ўзаро алоқадор шахслар бўлса

Битимларнинг мазкур кетма-кетлигида ёки мажмуида иштирок этувчи бундай учинчи шахслар:

  • битимларнинг ушбу кетма-кетлигида ёки мажмуида битимлар занжирида ҳеч қандай қўшимча вазифаларни бажармайди, бундан товарларни (хизматларни) бир шахс томонидан бошқа шахсга реализация қилишни (қайта сотишни) ташкил этиш мустасно;
  • ўз зиммасига ҳеч қандай таваккалчиликларни қабул қилмайди ва товарларни (хизматларни) бир шахс томонидан бошқа шахсга реализация қилишни (қайта сотишни) ташкил этиш учун ҳеч қандай активлардан фойдаланмайди, яъни расмий ҳужжат айланишини ташкил этиш учун хизмат қилади

Ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битимлар каби чекловлар

III. Назорат қилинадиган ташқи савдо битимлари

3.1. Товар гуруҳларидан бирининг ёки бир нечтасининг таркибига кирувчи товарлар ташқи савдоси соҳасидаги битимлар

Қуйидаги товар гуруҳларидан бирининг ёки бир нечтасининг таркибига кирувчи товарлар бундай битимларнинг предмети ҳисобланади :

1) рангли металлар;
2) қимматбаҳо металлар;
3) минерал ўғитлар;
4) углеводород хом ашёси ва нефть маҳсулотлари;
5) пахта толаси ва калава ип

 Чекловсиз

3.2. Офшор юрисдикциядаги шахслар билан битимлар

Бундай битимнинг тарафларидан бири рўйхатдан ўтказилиш жойи, яшаш жойи ёки солиқ резидентлиги жойи офшор юрисдикция бўлган шахс ҳисобланади.

Офшор юрисдикцияларнинг рўйхатини Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Марказий банк биргаликда тасдиқлайди

Чекловсиз

 

Битим тарафларининг ўзаро алоқадорлиги мезонлари СКнинг 37-моддасида келтириб ўтилган.

Солиқ қўмитасининг аризасига кўра, суд битимни мазкур битимнинг СКнинг 180-моддасида белгиланган назорат қилинадиган битим белгиларига жавоб бермаслигига сабаб бўладиган шароитлар яратиш мақсадида тузилган бир турдаги битимлар гуруҳининг қисми деб тахмин қилиниши учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда назорат қилинадиган битим деб эътироф этиши мумкин.

Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги маълумотлар солиқ органига назорат қилинадиган битимлар тузилган календарь йилга оид йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай юбориладиган назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномаларда кўрсатилади .

Эътибор беринг
Даромадлар ҳажми юқорида кўрсатилган сумма мезонларидан ошмайдиган битимлар, шунингдек назорат қилинадиган деб эътироф этилмайдиган битимлар нархларнинг бозор нархларига мос келишини текшириш мақсадида солиқ назорати предмети бўлиши мумкин эмас.

 

 

 

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text175337_soliq_solish_maqsadlarida_nazorat_qilinadigan_bitimlar