Полезное для бухгалтера в ноябре:
E-aktiv тизимида қандай иш бошлаш мумкин
ДСҚ ҚҚС тўловчилар ва УФда (УКда) давлат улуши 50%дан кўп бўлган юридик шахсларнинг шахсий кабинетларига E-aktiv ахборот тизимини синовдан ўтказишда иштирок этишларини сўраб хабарнома йўллади.
2022 йил 1 январдан бошлаб ушбу корхоналар E-aktiv автоматлаштирилган ахборот тизимида :
- асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш;
- ўз устав капиталини шакллантириш ва камайтириш;
- хўжалик фаолияти чоғида сақлаш муддати ўтган захираларни йўқ қилиш ва ҳисобдан чиқариш (3 иш кунидан кечиктирмай) билан боғлиқ барча операцияларни акс эттиришлари шарт.
Ҳозир E-aktiv тест режимида ишлаяпти, солиқ органлари юридик шахсларнинг фикр-мулоҳазаларини қабул қилишмоқда (“E-Aktiv (Е-Ombor)” гуруҳи ва 1198 телефон рақами орқали).
Фойдаланиш бўйича қўлланмани бу ерда юклаб олиш мумкин.
Ишлаб чиқувчилар E-aktiv кейинчалик бухгалтерия ҳисобини юритиш учун мўлжалланган бошқа дастурий маҳсулотлар (1С, 1UZ ва бошқалар) билан интеграция қилинади, деб ваъда беришмоқда.