Қандай лицензияларни ЯИДХП орқали олиш мумкин

preview

Рухсат берувчи  ҳужжатларни олиш учун ариза онлайн тарзда – ЯИДХП ва license.gov.uz махсус портали орқали берилиши мумкин.  Қулай бўлиши учун buxgalter.uz лицензиялар рўйхати ва хизматлар кўрсатиш шартларини жадвалга жамлади:

Т/р

Хизматлар номи ва ҳавола

Тавсифи

ЭРИ калити

Ижро муддати

Нархи*

1

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия

Хизмат қуйидаги икки босқичда кўрсатилади:

1. Ариза берувчи лицензия олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади, ариза тўлдиради ва юборади. Ваколатли орган уни ўрганиб чиқади ва давлат божи тўлаш учун ҳисобни юборади.

2. Тўлов амалга оширилгандан сўнг аризачига лицензия берилади

Талаб қилинади

Аризани кўриб чиқиш учун 1 иш куни

0,9 БҲМ – аризани кўриб чиққанлик  учун йиғим.

Давлат божи – 1 БҲМдан 28 БҲМгача миқдорда транспорт воситаси туридан келиб чиққан ҳолда

2

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини амалга оширишга лицензия

Талаб қилинади

30 кунга қадар

1,8 БҲМ – йиғим,

9 БҲМ – давлат божи

3

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия (биринчи марта олиш ва муддатни узайтириш)

1. Ариза берувчи аризани ЯИДХП орқали юборади. Ижобий қарор қабул қилинганда унга давлат божини тўлаш учун тўлов ҳужжати жўнатилади.
2. Давлат божи тўланганидан кейин ариза берувчига архитектура-режалаш топшириғи юборилади

Талаб қилинади

5 иш куни мобайнида

2,7 БҲМ – йиғим,

0,9 БҲМ – давлат божи

4

Баҳоловчиларнинг малака сертификати

Талабгор биринчи марта баҳоловчиларнинг малака сертификатини олиш учун ариза беради

Талаб қилинади

Автоматик тарзда

0,9 БҲМ – йиғим

Талабгор баҳоловчиларнинг малака сертификати муддатини узайтириш учун ариза беради

5

Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензия

1. Ариза берувчи ЯИДХП орқали аризани юборади, ижобий қарор қабул қилинганда давлат божини тўлаш учун ҳисобни олади.

2. Тўлов тўлангандан кейин лицензия берилади

Талаб қилинади

5 кундан 15 кунга қадар

1,8 БҲМ – йиғим,

9 БҲМ – давлат божи

6

Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун янги лицензия олиш (тезлаштирилган тартибда)

Талаб қилинади

5 иш куни мобайнида

3,6 БҲМ – йиғим,

9 БҲМ – йиғим

7

Хусусий нотариал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия (биринчи марта олиш ва муддатни узайтириш)

1. Ариза берувчи аризани юборади.

Ваколатли орган сўровномани 15 иш куни ичида кўриб чиқиб малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқини берувчи хулосани тузади.

2. Имтиҳон муваффақиятли топширилгандан кейин ариза берувчи давлат божини тўлайди, бундан кейин Адлия вазирлиги томонидан 3 кун ичида лицензия берилади

Талаб қилинади

15 кун – аризани кўриб чиқишга, 15 кун – имтиҳонга, 3 кун –лицензия бериш учун

0,45 БҲМ – йиғим,

0,9 БҲМ – давлат божи

8

Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия

Фақат юридик шахсларгина ариза бериши мумкин

Талаб қилинади

10 иш куни мобайнида

2,25 БҲМ – йиғим,

4,5 БҲМ – давлат божи

9

Риэлторларнинг малака сертификати (биринчи марта олиш ва муддатни узайтириш)

1. Талабгор ЯИДХП орқали сўровномани юборади ва йиғимни тўлайди.

2. Малака имтиҳони муваффақиятли топширилгандан кейин ваколатли орган томонидан сертификат берилади

Талаб қилинади

Автоматик тарзда

1 БҲМ – йиғим

10

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобга киритилмаган ёввойи ҳайвонларни, шунингдек уларнинг ҳаёт фаолияти учун маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома

Экология қўмитаси аризани кўриб чиқади ва ижобий ҳулоса берилган тақдирда давлат божини тўлаш учун ҳисобни тақдим этади.

Тўлов амалга оширилгандан кейин ЯИДХП ариза берувчига Рухсатномани юборади

Талаб қилинмайди

15 иш куни мобайнида

0,1 БҲМ – жисмоний шахслар учун,

0,2 БҲМ – юридик шахслар учун

11

Маълумотлар узатиш ҳамда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятга лицензия (биринчи марта олиш ва муддатни узайтириш)

Фақат юридик шахсларгина ариза бериши мумкин

Талаб қилинади

20 иш куни мобайнида

0,9 БҲМ – йиғим,

40 БҲМ – давлат божи

12

ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш (биринчи марта олиш ва муддатни узайтириш)

Юридик ва жисмоний шахслар ариза бериши мумкин

Талаб қилинади

15 иш куни мобайнида

Аризани кўриб чиқиш – бепул.

Давлат божи – 0,5 БҲМдан 25 БҲМгача миқдорда ОАВ тусига боғлиқ ҳолда

13

Телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия (биринчи марта олиш ва муддатни узайтириш)

Ариза берувчи аризани юборади, давлат божини тўлайди ва лицензия олади

Талаб қилинади

20 иш куни мобайнида

0,9 БҲМ – йиғим,

85 БҲМ – давлат божи

14

Ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳақида хабардор қилиш

Давлат хизматлари маркази хабарнома олинганлигини тасдиқлайди ва тасдиқномани ариза берувчига юборади

Талаб қилинади

Автоматик тарзда

Бепул

15

Юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни бошлаш ёки тугатиш ҳақида хабардор қилиш

Талаб қилинмайди

1 иш куни мобайнида

Бепул

16

Матбаа фаолиятини амалга ошириш ҳақида хабардор қилиш

Талаб қилинади

Автоматик тарзда

Бепул

17

Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият учун лицензия

1. Ариза берувчи ЯИДХП орқали ариза беради. Ижобий қарор қабул қилингандан кейин унга давлат божини тўлаш учун ҳисоб юборилади.

2. Давлат божи тўлангандан кейин ЯИДХП ариза берувчига лицензияни юборади

Талаб қилинади

30 иш куни мобайнида

0,9 БҲМ – йиғим,

20 БҲМ ёки 40 БҲМ – лицензия учун давлат божи тоифасига боғлиқ ҳолда

18

Ветеринария фаолиятини амалга оширишга лицензия (ветеринария даволаш-профилактика ишлари ва бошқа йўналишлар бўйича)

Талаб қилинади

10 иш куни мобайнида

0,9 БҲМ – йиғим,

9 БҲМ – давлат божи

19

Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия (лаборатория-диагностика ишлари ва бошқа йўналишлар бўйича)

Талаб қилинади

10 иш куни мобайнида

0,9 БҲМ – йиғим,

9 БҲМ – давлат божи

20

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатишга лицензия (биринчи марта олиш ва муддатни узайтириш)

Талаб қилинади

15 кундан 30 кунга қадар

1,8 БҲМ – йиғим,

9 БҲМ – давлат божи

21

Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия (биринчи марта олиш ва муддатни узайтириш)

Талаб қилинади

20 кунга қадар

1,8 БҲМ – йиғим,

4,5 БҲМ – давлат божи

22

НТМнинг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш учун лицензия (биринчи марта олиш ва муддатни узайтириш)

Талаб қилинади

30 кунга қадар

1,8 БҲМ – йиғим,

10 БҲМ – давлат божи

* ЯИДХПда рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни олиш имконини берувчи бошқа хизматлар ҳам кўрсатилади.

ЯИДХП орқали аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимни ҳамда лицензия ёки рухсатномаларни олиш учун давлат божини тўлаш чоғида ариза берувчига 10% чегирма тақдим этилади.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /ru/publish/doc/text175792_qanday_licenziyalarni_yaidhp_orqali_olish_mumkin