Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Корхона товар олган, бироқ ўз вақтида унинг учун ҳақ тўлай олмаган. Етказиб берувчи шартномага асосланиб, неустойка тўлашни талаб қилмоқда. Шартномага ҳақиқатан ҳам тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5% миқдорида тўлов тўлаш тўғрисидаги банд киритилган бўлса, тўланган неустойка қандай ҳужжатларда кўрсатилади?
Икром АБДУЛҚОДИРОВ, юрист: – «Ҳаммаси тарафлар шартномада низоларни қандай тартибга солишни келишиб олганлигига боғлиқдир.
Ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилган хўжалик юритувчи субъект уларни бузган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан даъво беришга ҳақлидир 29.08.1998 йилдаги 670-I-сон ЎРҚ 17-м. 1-қ.. Тарафлар томонидан шартномага юзага келган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш шарти киритилган бўлса-ю, бироқ уларни тартибга солиш таомиллари назарда тутилмаган бўлса, низони даъво тартибида ҳал этиш мажбурий ҳисобланмайди ОСПнинг 24.05.2019 йилдаги 13-сон қарори 3-б. 4-хатбошиси.
Даъво билдирилган хўжалик юритувчи субъект:
- даъво олинган кундан бошлаб 15 кун ичида унга жавоб қайтариши шарт;
- даъво ихтиёрий тартибда тўлиқ ёки қисман тан олинганда талабгорга тан олинган сумма ҳисоблаб ўтказилади 29.08.1998 йилдаги 670-I-сон ЎРҚ 18-м.. Бунда тўлов топшириқномалари, аккредитивлар, чеклар билан ҳисоб-китоб қилишга, инкассо бўйича ҳисоб-китоб қилишга, шунингдек қонунда, қонунга мувофиқ чиқариладиган банк қоидаларида ҳамда банк амалиётида қўлланилаётган иш муомаласи одатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳисоб-китоб қилишга ҳам йўл қўйилади ФК 791-м. 1-қ..
Шу тариқа, корхонанинг бухгалтерия хизматига неустойкани тўлаш учун қуйидагилар асос бўлади:
- аввалбошдан хўжалик шартномасида унинг шартлари бузилган ҳолатлар учун белгиланган неустойка миқдори;
ёки
- етказиб берувчининг (кредиторнинг) қарздор томонидан тан олинган неустойкани тўлаш тўғрисидаги даъво талаби.
Бухгалтерия ҳисоби
Татьяна ЛИМАРЕВА, «Норма» компанияси эксперти: – «Қарздор томонидан тўланган ёки тан олинган неустойка суммаси шартнома шартларини бажармаганлик учун белгиланган жарима санкциялари жумласига киради. У:
- бошқа операцион харажатларга киритилади 5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илованинг 2.3.15.12-б.;
- чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритилади СК 317-м. 36-б.;
- Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0130-сатри 3 ва 4-устунларида акс эттирилади».