Полезное для бухгалтера в декабре:
2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
Давлат статистика қўмитаси томонидан 2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди (рўйхат рақами 3334, 25.11.2021 й.). Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди.
Статистика ҳисоботининг барча 109 та шакли 2021 йил учун йиллик ҳисоботларни eStat дастури орқали электрон шаклда тақдим этиш учун мўлжалланган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2022 йилдан кучга киради.
Шакллар:
- Ишлаб чиқарувчиларнинг саноат маҳсулотлари нархлари тўғрисидаги ҳисобот (1-илова)
- Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурсларининг ўртача нархлари тўғрисидаги ҳисобот (2-илова)
- Транспортда йўловчи ва юк ташиш (етказиш) тарифлари тўғрисидаги ҳисобот (3-илова)
- Алоқа хизмати тарифлари тўғрисидаги ҳисобот (4-илова)
- Харид қилинган асосий қурилиш материаллари, қисмлар ва конструкциялар нархлари тўғрисидаги ҳисобот (5-илова)
- Ижтимоий соҳа объектларининг қурилиши тўғрисидаги ҳисобот (6-илова)
- Қурилиш ишларининг бажарилиши, қурилиш машина ва механизмларининг мавжудлиги тўғрисида 20___ йил учун ҳисобот (7-илова)
- Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисида 20___ йил учун ҳисобот (8-илова)
- Жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши тўғрисидаги ҳисобот (9-илова)
- _______ йил учун Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисидаги ҳисобот (10-илова)
- Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот (11-илова)
- Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ________ йил учун ҳисобот (12-илова)
- Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот (13-илова)
- ____ йил охирига тугалланмаган қурилиш ҳолати тўғрисидаги ҳисобот (14-илова)
- Товарларни сотиш ва қолдиқлар тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (15-илова)
- Деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва ихтисослашган бозорлардаги савдо жойлари тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (16-илова)
- Биржа фаолияти тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (17-илова)
- Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўғрисида _________ йил учун ҳисобот (18-илова)
- Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот (19-илова)
- _______ йил пахта хом ашёси ҳосилини қайта ишлаш натижалари тўғрисида ҳисобот (20-илова)
- Сув қувури иншоотлари иши тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (21-илова)
- Канализация иши тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (22-илова)
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида ________ йил учун ҳисобот (23-илова)
- Қора ва рангли металл маҳсулотлари ресурс базаларининг ҳосил бўлиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисида ҳисобот (24-илова)
- Ёқилғи етказиш ва унинг келиб тушиш манбалари тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (25-илова)
- Ёқилғи ва энергия келиб тушиши, сарфи ва қолдиқлари тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (26-илова)
- Нефть ва газ конденсатини ишлаб чиқариш ҳамда тақсимоти тўғрисида ________ йил учун ҳисобот (27-илова)
- Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида _________ йил учун ҳисобот (28-илова)
- Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (29-илова)
- Пахта хом ашёсини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот (30-илова)
- Дон экинларини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот (31-илова)
- Пилла хариди тўғрисидаги ҳисобот (32-илова)
- Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (33-илова)
- Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (34-илова)
- Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (35-илова)
- Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот (36-илова)
- Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот (37-илова)
- Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисидаги ҳисобот (38-илова)
- Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (39-илова)
- Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича ______ йил учун ҳисобот (40-илова)
- Ерларни яроқли ҳолга келтириш тўғрисида_______ йил учун ҳисобот (41-илова)
- Ўрмон парвариши ишларини ўтказиш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (42-илова)
- Овчилик хўжалиги фаолияти тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (43-илова)
- Шикастланганлик тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (44-илова)
- Туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий ўзгаришлари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (45-илова)
- ______ йил учун меҳнат ҳисоботи (46-илова)
- Меҳнат ҳисоботи (47-илова)
- Меҳнат шароитларининг аҳволи тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (48-илова)
- Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида _____ йил ноябрь ойи ҳисоботи (49-илова)
- Ходимларнинг лавозимлари ва касблари бўйича иш ҳақи тўғрисида _____ йил апрель ойи ҳисоботи (50-илова)
- Оилалар тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (51-илова)
- Табиий, суюлтирилган газдан фойдаланиш бўйича________ йил учун ҳисобот (52-илова)
- Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (53-илова)
- Шаҳар аҳоли пунктларини ободонлаштириш тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (54-илова)
- Ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (55-илова)
- Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисоботи (56-илова)
- Уй-жой олиш учун ҳисобда турган ва уй-жой олган оилалар сони тўғрисида ______ йил учун ҳисоботи (57-илова)
- Автомобиль транспорти ва хўжалик автомобиль йўллари узунлиги тўғрисида _____ йил учун ҳисоботи (58-илова)
- Автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисобот (59-илова)
- Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида ____ йил учун ҳисоботи (60-илова)
- Умумий фойдаланилмайдиган темир йўл транспорти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (61-илова)
- _________________________________ транспорти тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (трамвай, метрополитен, троллейбус) (62-илова)
- _________________________________ транспорти тўғрисида ҳисобот (трамвай, метрополитен, троллейбус) (63-илова)
- Умумий фойдаланишдаги ҳаво транспорти хизматлари тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (64-илова)
- Қувур йўли транспорти хизматлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (65-илова)
- Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисоботи (66-илова)
- Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисоботи (67-илова)
- Ахборотлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тўғрисида ___ йил учун ҳисобот (68-илова)
- Алоқа воситалари ва хизматлари тўғрисида ҳисоботи (69-илова)
- Логистика, транспорт-экспедиторлик фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисоботи (70-илова)
- Мактабгача таълим ташкилотининг _____ йил 1 январига ҳисоботи (71-илова)
- Умумтаълим муассасасининг _____/______ ўқув йили бошига ҳисоботи (72-илова)
- _____/_____ ўқув йили бошига бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар ҳисоботи (73-илова)
- _____/_____ ўқув йили бошига олий таълим ташкилотининг ҳисоботи (74-илова)
- Мактабдан ташқари таълим ташкилотининг ______ йил 1 январига ҳисоботи (75-илова)
- Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болалар учун таълим муассасасининг _______ йил учун ҳисоботи (76-илова)
- Кутубхона фаолияти тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (77-илова)
- Фильмлар ишлаб чиқариш тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (78-илова)
- Музей фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (79-илова)
- Театр фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (80-илова)
- Концерт ташкилотлари ва цирк жамоалари фаолияти тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (81-илова)
- Ҳайвонот боғи, ботаника боғи, маданият ва истироҳат боғи фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (82-илова)
- Маданият марказлари фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (83-илова)
- Республикадаги маданий мерос объектлари тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (84-илова)
- Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (85-илова)
- Жисмоний тарбия ва спорт бўйича ______ йил учун ҳисобот (86-илова)
- Спорт таълими муассасалари бўйича _______ йил учун ҳисобот (87-илова)
- Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни бажарилиши ҳамда олий тоифали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (88-илова)
- Инновация фаолияти тўғрисида _______ йил ҳисобот (89-илова)
- Пенсионерлар сони ва уларга тайинланган пенсиялар тўғрисида _______ йил 1 январига ҳисобот (90-илова)
- Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича _____ йил учун ҳисобот (91-илова)
- Турар-жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар- жой учун берилган ордерлар тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (92-илова)
- Ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлик сабаблари тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (93-илова)
- Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (94-илова)
- Ҳомиладор, туғадиган ва туққанларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳомиладорликни тўхтатиш ва контрацепция тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (95-илова)
- Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (96-илова)
- Одам иммун танқислиги вируси билан касалланган беморлар ва қонни оивга текшириш натижалари тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (97-илова)
- Профилактик эмлашлар тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (98-илова)
- Ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация марказлари фаолияти тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (99-илова)
- Юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (100-илова)
- Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида ________ йил учун ҳисобот (101-илова)
- Нотижорат ташкилотнинг фаолияти тўғрисида ________ йил учун ҳисобот (102-илова)
- Тижорат банки фаолияти тўғрисида ____________ йил учун ҳисобот (103-илова)
- Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ________ йил учун ҳисобот (104-илова)
- Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот (105-илова)
- Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида ________ йил учун ҳисобот (106-илова)
- Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (107-илова)
- Микрофирма ва кичик корхонанинг _________ йил учун ҳисоботи (108-илова)
- Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлар тўғрисидаги _______ йил учун ҳисобот (108/1-илова)
- Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ________ йил учун ҳисобот (108/2-илова)
- Экспорт-импорт тўғрисида ________ йил учун ҳисобот (108/3-илова)
- Оқова сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб берувчи микрофирма ва кичик корхоналарнинг _________ йил учун ҳисоботи (108/4-илова)
- Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида _______ йил учун ҳисобот (108/5-илова)
- Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг _______ йил учун ҳисоботи (108/6-илова)
- Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ____ йил учун ҳисоботи (108/7-илова)
- Логистика, транспорт-экспедиторлик фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (108/8-илова)
- Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида ______ йил учун ҳисобот (108/9-илова)
- Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ______ йил учун ҳисоботи (108/10-илова)
- Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот (109-илова)
- Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот (109/1-илова)
- Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи (109/2-илова)
- Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисоботи (109/3-илова)
- Махсус иқтисодий зона, кичик саноат зона, технопарк иштирокчиси бўлган ташкилотлар ва кластерлар фаолияти тўғрисида ҳисобот (109/4-илова)
Norma.uz материаллари асосида