Е-ijara да қўшимча келишув қандай рўйхатдан ўтказилади

preview

Е-ijara тизимида 100 кв. м майдонли офис биноларини ижарага бериш тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилди. Бир ой ўтгач қўшимча келишув тузилди, унга асосан ижарага олинган майдон 1 декабрдан бошлаб 80 кв. м гача қисқартирилади. Ушбу ўзгартиришлар Е-ijara да қандай акс эттирилади?”.

Вазият ечимини buxgalter.uz  “Yangi texnologiyalar” ИАМда аниқлаштирди ва шу билан бирга буларнинг барчаси амалиётда қандай ишлашини текширди.

 

Е-ijara тизимида қўшимча келишувларни ва илгари рўйхатдан ўтказилган шартномаларга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш имконини берадиган функционал маромига етказиб қайта ишланмоқда. Бу ҳақда “Yangi texnologiyalar” ИАМ директори ўринбосари Ғиёс ҚАРШИЕВ гапириб берди:

- “2022 йил 1 январдан бошлаб Е-ijara да рўйхатдан ўтказилган шартномаларга ўзгартиришлар киритиш ва уларга қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш имконини берадиган функционал амал қилади.

Янги функционал пайдо бўлгунга қадар, шартнома шартлари ўзгарган тақдирда илгари рўйхатдан ўтказилган шартнома гувоҳномасини бекор қилиш ва худди сиз янги шартномани рўйхатдан ўтказаётгандек, қўшимча келишув маълумотларини киритиш зарур (унинг қоғоз шаклига асосан). Янги функционал ишга туширилгандан кейин у билан ишлаш бўйича батафсил йўриқнома эълон қилинади”.

“Норма” эксперти, бош бухгалтер  Юлия ТАРШИЛОВА:

- “Қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш ва шартномаларга ўзгартириш киритиш имконини берадиган функционал зарур, сабаби янги шартномани рўйхатдан ўтказиш варианти ижара шартномаси томонлари амалга оширадиган ҳаракатлар моҳиятини тўлиқ акс эттирмайди. Е-ijara да менда ҳозир нима содир бўлди?

Мен, ижарага берувчи сифатида, қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун:

  • тасдиқланган шартномалар рўйхатида шартномани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳномани танладим;
  • “Кўриш” тугмасига босдим;
  • очилган саҳифада Гувоҳномани ва ҳужжат тарихини кўраман. Ҳужжат тарихи остида “Бекор қилиш” тугмаси бор. Унга босаман, шундан сўнг шартнома “Рад этилганлар” жилдига келиб тушади;
  • қўшимча келишув бўйича ўзгартирилган маълумотларни худди одатдаги шартномани рўйхатдан ўтказгандек киритаман.

Ижарага олувчи маълумотларни тасдиқлагандан кейин, рўйхатдан ўтказиш тўғрисида янги гувоҳнома шакллантирилади.

Эътибор беринг
Ишлаб чиқувчилар махсус функционални ишлаб чиқишда қўшимча келишувлар янги шартномалар каби тузилган кунида эмас, балки 10 кун ичида рўйхатдан ўтказилиши мумкинлигини инобатга олишлари муҳимдир. Бинобарин, функционал қўшимча келишув амал қилишининг бошланиш ва тугаш саналарини акс эттириш имкониятини назарда тутиши керак”.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

E-ijara E-ijara E-ijara /ru/publish/doc/text176601_e-ijara_da_qushimcha_kelishuv_qanday_ruyhatdan_utkaziladi