Ижарага олувчи - талаба бўлса

preview

СКнинг 378-моддасига киритиладиган жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларини солиқ солишдан озод қилишга тааллуқли тузатишлар биринчи ўқишда маъқулланди.

 

Ижарага берувчи  уй-жойни ижарага бериш бўйича талабалар билан тузилган шартномаларни, бошқалар билан тузилган шартномалар сингари, Ijara.soliq.uz да рўйхатдан ўтказади. Сервис Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълумотлар базаси билан интеграция қилинган.  Талаба-ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотлар талабанинг ЖШШИРини киритиш чоғида автоматик тарзда тўлдирилади. Шу жумладан - босқичи, факультети, ОТМ ва ҳ.к.

Агар СКнинг 378-моддасига қўшимчалар парламент томонидан кўриб чиқилаётган таҳририда қабул қилинса,  ижара шартномаси Ijara.soliq.uz да рўйхатдан ўтказилгандан кейин талабага ижарага берилаётган уй-жой учун тўлов суммасини ЖШДСдан озод қилиш бўйича имтиёз  дарҳол автоматик тарзда қўлланилади.

Ҳозирги вақтда мол-мулкни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлар СКнинг 375-моддаси 3-бандига асосан ижарага берувчининг мулкий даромадлари ҳисобланади ва ЖШДС солинади.

Манбага қаранг.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text176849_ijaraga_oluvchi_-_talaba_bulsa