Полезное для бухгалтера в декабре:
2021 йил ноябрда ЯТТ учун 10 та муҳим ўзгартириш (жадвал)
22 ноябрда янги ҳужжат - “Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 707-сон ВМҚ қабул қилинди. Қарор билан иккита низом тасдиқланди - ЯТТлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низом ва ЯТТлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низом. Ушбу ҳужжатлар чиқиши билан нима ўзгариши ва қайси фаолият тури илгаригидек қолишини қуйидаги жадвалда кўринг:
№ |
Фаолият шартлари |
Қандай бўлган эди |
Қандай бўлди |
Тушунтириш |
ЯТТлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низом бўйича (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 1-илова) |
||||
ЯТТлар томонидан ходимларни ёллаш учун шартлар |
||||
1 |
ЯТТ ходимларни ёллаш ҳуқуқи |
ЯТТ фаолият турлари бўйича 1 дан 4 нафаргача ходимларни ёллашга ҳақли (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 4-б.)
|
ЯТТ барча фаолият турлари бўйича 5 нафаргача ходимларни ёллашга ҳақли (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚ 1-б.) |
ЯТТ фаолият туридан қатъи назар ёллаши мумкин бўлган ходимлар сони оширилди (07.01.2011 йилдаги 6-сон ВМҚга 1-илова) |
2 |
Ходимларни ёллашнинг ЯТТ фаолият турларига боғлиқлиги |
Бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ЯТТ, фаолиятнинг турлари сонидан қатъи назар, 3 нафардан кўп бўлмаган ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 4-б.) |
Бундай чеклов мавжуд эмас |
“3 нафардан кўп бўлмаган ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга” шарти олиб ташланади |
3 |
ЯТТ фаолиятни амалга оширадиган жойи |
Ходимларни ёллаган ЯТТ фақат битта объектда ишлаш ҳуқуқига эга. (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 25-б.) |
Ходимларни ёллаган ЯТТ фақат битта манзил бўйича фаолиятни амалга оширади (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚ 1-б.) |
Тузатиш аниқлаштирувчи хусусиятга эга |
4 |
Ёллаш шартлари |
ЯТТ ходимларни ёллашни банкда ҳисоб рақами очилгандан кейин амалга ошириши мумкин (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 3-б.) |
ЯТТ банк ҳисобварағи очгандан сўнг ходимларни ёллаши мумкин (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚ 2-б.) |
Шартлар сақлаб қолинди |
5 |
ЯТТнинг ёлланма ходимлари ҳақида |
ЯТТ билан меҳнат муносабатлари ўрнатган жисмоний шахсларга хусусий тадбиркорлар сифатида қаралмайди ва улар ЯТТ номидан ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 5-б.) |
ЯТТ билан меҳнат муносабатларига киришган жисмоний шахсларга ЯТТ сифатида қаралмайди ва улар ЯТТ номидан ҳукуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚ 1-б.) |
Шартлар сақлаб қолинди |
Ёллаш бўйича меҳнат шартномаси |
||||
6 |
Меҳнат шартномасининг мавжудлиги |
ЯТТ ходим билан меҳнат шартномаси тузади (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 8-б.) |
ЯТТ ходим билан меҳнат шартномаси тузади (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 1-илова 7-б.) |
Шартлар сақлаб қолинди |
7 |
Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати |
Меҳнат шартномасининг муддати ЯТТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 9-б.) |
Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати ЯТТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 1-илова 8-б.) |
Шартлар сақлаб қолинди |
8 |
Меҳнат стажини ҳисобга олиш |
Ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 14-б.) |
Ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 1-илова 11-б.) |
Шартлар сақлаб қолинди |
9 |
Меҳнат дафтарчасини юритиш |
ЯТТ томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 12-б.) |
ЯТТ томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚ 1-б.) |
Шартлар сақлаб қолинди |
Ходимларни солиқ органида ҳисобга қўйиш |
||||
10 |
Солиқ органида ҳисобга қўйиш |
ЯТТ ёлланган ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисида ходим билан меҳнат шартномаси тузилган санадан бошлаб 3 иш кунидан кечикмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ариза тақдим этади. Аризага қуйидагилар илова қилади:
(31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 15-б.) |
ЯТТ ходимини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани ходим билан меҳнат шартномаси тузилган санадан бошлаб 3 иш кунидан кечикмай солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги солиқ органига шахсий кабинети ёки мобиль иловаси орқали тақдим этади. Аризага қуйидагини илова қилади:
(22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 1-илова 13-б.) |
Маълумотлар узатишнинг электрон воситаларига ўтиш ва ҳисобга қўйиш учун ҳужжатлар сонини қисқартириш |
11 |
Ҳисобга қўйиш карточкасини бериш |
Солиқ органи ариза олинган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида ЯТТга “Ёлланган ходимни ҳисобга қўйиш карточкаси”ни беради. Ҳисобга қўйиш карточкаси меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига берилади (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 18-б.)
|
Солиқ органи томонидан ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза олинган санадан бошлаб 1 иш кунидан кечикмай QR-код қўйилган “Ходимни ҳисобга қўйиш карточкаси” ЯТТнинг шахсий кабинетига ёки мобиль иловасига жўнатилади. Ҳисобга қўйиш карточкаси меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига берилади (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 1-илова 13-б.) |
Ҳисобга қўйиш муддати қисқаради. QR-код ҳужжатлар ҳаракатини жиддий соддалаштиради |
Солиқларни тўлаш |
||||
12 |
ЯТТ – солиқ агенти |
ЯТТга ҳар бир ходим учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш мажбурияти юкланади (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 24-б.) |
ЯТТга ҳар бир ходим учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш мажбурияти юкланади (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 1-илова 21-б.) |
Шартлар сақлаб қолинди |
13 |
ЯТТ фаолияти тўхтатилганда ходимлар томонидан солиқлар тўланиши |
Агар ЯТТ ўз фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатса, унинг хабарномаси асосида ходимга ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисобланиши тўхтатилади (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 35-б.) |
Агар ЯТТнинг фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса, унинг хабарномаси асосида ходимга ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисобланиши тўхтатилади (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 1-илова 24-б.) |
Шартлар сақлаб қолинди |
14 |
Ходимларни ёллаш тартибини бузганлик учун санкциялар |
ЯТТ билан меҳнат шартномалари тузмасдан фаолиятни амалга ошираётган ходимлар аниқланган тақдирда, ЯТТ ходимлар сонини яширганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай ходимларга давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар сифатида қаралади. Солиқ органлари улардан қатъий белгиланган солиқни йиллик миқдорда ундиради (31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илова 37-б.) |
Меҳнат шартномасини тузмасдан фаолият кўрсатаётган ходимлар аниқланган тақдирда, ЯТТ ходимлар сонини яширганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилади. (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 1-илова 25-б.) |
Ходимларни жазолашни назарда тутадиган норманинг бир қисми чиқариб ташланди |
ЯТТлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низом бўйича (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 2-илова) |
||||
Солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисоби |
||||
15 |
Солиқ солиш объекти |
Фойда солиғи бўйича солиқ солиш объекти - ЯТТ томонидан олинган даромад (1 млрд сўмдан ошган даромад). Бу жами даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ . Жисмоний шахслар учун солиқ базаси жами даромад ҳисобланади . Жами даромад ЯТТ томонидан ҳисобот даври давомида олинган барча даромадлардан ташкил топади
|
Қуйидаги янги тушунчалар киритилмоқда:
(22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 2-илова 2-б.) |
Яъни масала илгари аниқ баён этилмаганди. Ва ЯТТ фойда солиғини қандай ҳисоблаб чиқариши тушунарсиз эди. Энди эса қонун чиқарувчилар солиқни ҳисоблаб чиқаришда ЯТТ учун янги тушунчаларни белгилашди |
16 |
Ҳисобга олиш регистрлари |
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 1 млрд сўмдан ошмаган ЯТТ томонидан даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари ҳамда товар чеклари китобчаси юритилади (Низомнинг 2-б., АВ рўйхат рақами 3143, 19.03.2019 й.) |
ЯТТ даромадлар ва харажатлар ҳисобини:
(22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 2-илова 3-б.) Ҳисобга олиш регистрлари рўйхатдан ўтказиш учун солиқ органларига 3 кун ичида тақдим этилиши лозим. Рўйхатдан ўтказишга 1 иш куни талаб қилинади (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 2-илова 5-б.) |
Рўйхатдан ўтказиш учун регистрларни тақдим этиш муддатлари ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш муддатлари аниқлаштирилмоқда |
17 |
Товар чеклари дафтари |
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни НКМни қўлламасдан амалга оширадиган ЯТТ товар чеклари китобчасини солиқ органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади (Низомнинг 5-б., АВ рўйхат рақами 3143, 19.03.2019 й.) |
Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни НКТни қўлламасдан амалга оширадиган ЯТТ товар чеклари дафтарини солиқ органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 2-илова 4-б.) |
Шартлар сақлаб қолинди |
Харажатлар ва даромадлар ҳамда солиқни тўлаш |
||||
18 |
Концерт-томоша фаолияти |
ЯТТ ЖШДС тўлашни танлашга ҳақли:
|
ЯТТ ЖШДСни жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлайди (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 2-илова 17-б.) |
Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи ЯТТ қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган |
19 |
Регистрларни ҳисобга олиш мавжуд бўлмаганда солиқни тўлаш |
|
ЯТТ томонидан даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш дафтари юритилмаганлиги ёки белгиланган тартибда юритилмаганлиги аниқланган тақдирда, у солиқни мазкур фаолият тури учун белгиланган қатъий миқдордаги суммадан кам бўлмаган миқдорда тўлайди (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 2-илова 24-б.) |
Норма биринчи марта жорий этилмоқда |
20 |
Чегириладиган харажатлар ёйилмаси |
Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўлайдиган ЯТТ даромадларни олиш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт ҳамда фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳақиқатда амалга оширилган харажатларни даромаддан чегириб ташлаш ҳуқуқига эга (СК 394-м.) |
ЖШДС ЯТТнинг соф даромадини солиқ ставкасига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади. Соф даромад ҳақиқатда амалга оширилган харажатларни чегиришни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромаддан чегириладиган харажатлар ёйилмаси тақдим этилади:
(22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 2-илова 26-30-б.) |
СКга мувофиқ ЯТТ тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ харажатларни чегириб ташлашга ҳақли. Янги таҳририда ушбу чегириладиган харажатлар аниқлаштирилган |
21 |
ЯТТга солиқ солиш тизими |
ЯТТ ва ёлланган ходимларга солиқ солиш тизими юқорида санаб ўтилган бандларни ҳисобга олган ҳолда ўзгармаган ва СКга мувофиқ амалга оширилади |