Давстатқўм 2021 йил учун ҳисоботлар тақдим этиш саналарини кўчирди

preview

2022 йил январда қўшимча дам олиш кунлари эълон қилиниши 20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон Фармон муносабати билан Давстатқўм статистика ҳисоботининг 14 та асосий шакли бўйича топшириш муддатларининг 6 январга қадар (6 январь ҳам киради) узайтирилишини эълон қилди.

 

Хуллас, 2022 йил 6 январга қадар корхоналар қуйидагиларни топширадилар:  

  • 12- narx (xarid) shakli “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурсларининг ўртача нархлари тўғрисидаги ҳисобот”;
  • 12- korxona shakli “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
  • 12- korxona (sanoat) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи”;
  • 12- korxona (savdo) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”;
  • 12- korxona (xizmat) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисоботи”;
  • 4- sanoat (mahalliylashtirish) shakli “Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот”;
  • 4- sanoat (metall) shakli “Қора ва рангли металл маҳсулотлари ресурс базаларининг ҳосил бўлиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисида ҳисобот”;
  • 4- meva-sabzavot shakli «Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисидаги ҳисобот”;
  • 4- avto shakli “Автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисобот”;
  • 4- elektr transporti shakli “Транспорт тўғрисида ҳисобот”;
  • 4- quvur yo’li shakli “Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисоботи”;
  • 4- qx (tashkilot) shakli “Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
  • 2- fx shakli “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот”;
  • 2- dx shakli “Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот”.

Хоҳишга кўра ҳисоботларни кўрсатилган муддатдан олдин жўнатиш мумкин.

Манбага қаранг.

Эътибор беринг

Сизга қуйидаги тавсия фойдали бўлиши мумкин:

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text177277_davstatqum_2021_yil_uchun_hisobotlar_taqdim_etish_sanalarini_kuchirdi