Полезное для бухгалтера в ноябре:
СК-2022: жисмоний шахслардан олинадиган ресурс солиқлари
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинади . Бунда муҳим ўзгартиришлар ҳам мавжуд.
1. Мол-мулк солиғи бўйича:
Турар жой фонди объектларига ва кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашиналар турадиган жойларга 2021 йилда амал қилган солиқ ставкалари 1,1 бараварга индексация қилинмоқда. Бунга ваколатли органлар томонидан 2018 йилда белгиланган солиқ солиш объектлари (солиқ базасининг) кадастр қийматининг миқдори сақлаб қолинганлиги сабаб бўлмоқда.
Шунингдек қуйидагилар сақлаб қолинмоқда:
- тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларини солиққа тортиш тартиби ушбу объектларга юридик шахслар учун белгиланган мол -мулк солиғини кўллаган ҳолда (1,5%);
- қонун ҳужжатлари билан юридик шахслар учун назарда тутилган оширилган солиқ ставкаларини ўрнатиш йўли билан таъсир чоралари кўрилиши мумкин бўлган объектларни солиққа тортиш тартиби.
2. Ер солиғи бўйича:
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларининг норматив қийматига нисбатан 0,95% миқдорида белгиланган солиқ ставкаси сақлаб қолинмоқда.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2021 йилда амалда бўлган ер солиғининг базавий ставкалари ўртача 1,07 бараварга индексация қилинмоқда. Бунда солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан базавий ставкалар асосида туманнинг иқтисодий ривожланиши ва нуфузидан келиб чиқиб, оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда аниқлаш тартиби сақлаб қолинмоқда.
2022 йилда жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) учун солиқ суммаси 2021 йилда ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.
Қонун ҳужжатларида оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин бўлган объектларни солиққа тортиш тартиби сақланиб қолинмоқда.