Полезное для бухгалтера в декабре:
Е-ijara тизимида нималар ўзгарди
Е-ijara платформаси ишга туширилган пайтдан эътиборан анча вақт ўтди. Ушбу платформадаги сўнгги ўзгартиришлар шарҳини “Норма” эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА тайёрлади:
- “Платформанинг интерфейси тўлиқ бир тилли бўлди. Бўлимлар мазмуни ва тугмаларни охиригача тушунмаслик туфайли хатога йўл қўйиш хавфи бартараф этилди.
“Лизинг” ва “Оператив бошқарув” янги тугмалар пайдо бўлди.
Ижарага берувчи тўғрисида маълумот
“Ҳисобга қўйиш” бўлимида “Омборхона ва сақлаш хизматларини кўрсатиш” опцияси пайдо бўлди.
Уни танлаган ҳолда ижарага берувчи хизматларни етказиб берувчига, ижарага олувчи эса - мижозга айланади.
Ижарага берувчи тўғрисида маълумот my.soliq.uz да мавжуд ҳисоб маълумотлари асосида автоматик тарзда тўлдирилади.
Ижарага берувчининг фаолият юритиш манзилини кўрсатиш имконияти пайдо бўлди, бироқ ижарага берувчи позициясидан бу нима учун зарурлиги тўлиқ тушунарли эмас.
Ижарага олувчи тўғрисида маълумот
Тизим кўчмас мулкни кафолат хати асосида ҳисобга қўйиш имконини беради. Бунда “Янги юридик шахсни яратиш” таклиф қилинади. Тугманинг бундай номи фойдаланувчини чалғитиши мумкин, янги корхона рўйхатдан ўтказилаётгандек таассурот уйғотади.
Бу ерда ижарага олувчининг “СТИРи”ни киритиш етарли, тизим қолган майдонларни my.soliq.uz маълумотлари асосида автоматик тарзда тўлдиради.
Ижарага берилаётган кўчмас мулк тўғрисида маълумот
Ижарага берувчи “Кўчмас мулк объекти” катагида очиладиган рўйхатдан тегишли объектни танлайди. Агар ижарага берувчига ҳеч қандай иморат тегишли бўлмаса, бироқ ижарага олинган кўчмас мулкка эга бўлса, у “Иккиламчи ижара” тугмасига босган ҳолда бундай шартномани ҳисобга қўйиши мумкин. Мазкур ҳолда очиладиган рўйхатдан ижарага олинган объектлардан бирини танлаш имконияти бўлади.
Сиз ижарага бериладиган бинони танлаганингиздан сўнг, муддатидан ташқари қолган катаклар кадастр маълумотлари асосида автоматик тарзда тўлдирилади.
Ижара муддати сайтнинг созламаси бўйича 6 ойдан ошиши мумкин эмас. Узоқ муддатли ижара шартномалари тузадиган корхоналар шартномани реал шарт-шароитларга мувофиқ ҳисобга қўя олишмайди. Ёки шартнома шартларини ўзгартириш ёхуд уни анча қисқа муддатга ҳисобга қўйиш зарур (тузилган шартнома шартларини турли талқин қилиш).
Ижарага берувчи ижара шартномасини тўловсиз - бепул расмийлаштириши мумкин.
Ижара шартномаси бўйича бинонинг фойдаланиш мақсади рўйхат билан чекланган: хизмат, офис, омборхона, умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш, бошқалар. Агар қонун чиқарувчи ижарага берилган бинонинг фойдаланиш мақсадини ва ижарадан олинган даромадларга солиқ солиш тартибини назорат қилиши лозим бўлса, рўйхатни кенгайтириш мақсадга мувофиқдир. Сабаби ижара шартнома бўйича бинонинг фойдаланиш мақсадига боғлиқ ҳолда бинодан фойдаланишнинг минимал ставкалари ҳам ўзгаради .
Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида коммунал тўловлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар қисмида аниқлаштириш пайдо бўлди. Жумладан, агар ижарага олувчи ижарага олинган бино бўйича коммунал тўловларни тўласа, у коммунал тўловларнинг тегишли тугмаларига босиши зарур. Бироқ гап ижарага берувчининг харажатларини қоплаш ёки коммунал хизматларни етказиб берувчилар ва ижарага берувчи ўртасида алоҳида тузиладиган шартномалар ҳақида бораётганлиги ҳануз тушунарсиз.
Ижаралар рўйхати
Ушбу бўлимда сайтнинг фойдаланувчиси ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш журналини кўриши мумкин: кирувчи (ижара олувчи учун) ва чиқувчи (ижарага берувчи учун).
Шартномалар ҳолати бўйича бўлинган: “тасдиғи кутилаётган”, “рад этилган”, “тугаган”.
Тасдиқланган шартномалар бўлимида рўйхат чиқади, унда қуйидагилар бор: “ижара шартномасини ҳисобга қўйиш рақами”, “ҳолати”, “ҳисобга қўйиш санаси”, “кўчмас мулкнинг кадастр рақами”, “ижара санаси тугаши”, “ижарага берилаётган майдон кв.м да”.
Фойдаланувчида ҳисобга қўйиш сертификатини QR-код билан тасдиқланган барча ҳисобга қўйиш маълумотлари билан юклаб олиш имконияти бор.
Реестрда санаси яқин вақтда тугайдиган шартномалар дарҳол ажратиб кўрсатилиши фойдаланувчи учун жуда қулайдир (ранг билан ажратилган, санаси тугашига неча кун қолганлиги кўрсатилган).
Лизинг
Корхона лизинг шартномасини ҳисобга қўйиши мумкин. Тизим очиладиган рўйхатдан кўчмас мулк объектини танлашни таклиф қилади. Бунда тизим ижара шартномаси бўйича олинган мулкни лизинг объекти этиб танлаш имконини беради. Бу ҳаракат ФКнинг 587-моддаси ва 6-сон БҲМСнинг 8-банди нормаларига зиддир.
Бунда платформа лизинг нима эканлигини тушунтиради:
“Лизингга олувчи тўғрисида маълумот” бўлимида контрагентнинг СТИРини киритиш зарур, қолган барча майдонларни тизим автоматик тарзда тўлдиради. Сўнгра лизинг берувчи “Жўнатиш” тугмасига босиши зарур.
Мулкни оператив бошқарувга бериш
Тизимда мулкни тасарруф этиш ҳуқуқисиз оператив бошқарувга оид муносабатларни ҳисобга қўйиш мумкин.
Шунингдек, худди лизингда бўлгани каби, тизим ижарага олинган мулкни оператив бошқарувга бериш имконини беради. Очиладиган рўйхатдан кераклисини танлаш етарли бўлади. Бунда, агар бинонинг бир қисми ижарага берилган бўлса, тизим фақат бўш майдонни олиш имконини беради.
Ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар оператив бошқарувга оид муносабатларнинг иккинчи тарафи бўлиши мумкин. Корхона иккинчи тарафнинг СТИРи ёки ЖШШИРини киритиши лозим, барча қолган майдонлар автоматик тарзда тўлдирилади.
Қайд этиш жоизки, ҳозирча тизимда қуйидагилар назарда тутилмаган:
- ҚҚС тўловчилар ва уни тўламайдиганлар учун чегаралаш, шу муносабат билан фойдаланувчиларда савол қолмоқда: ижара қийматини қандай қилиб тўғри кўрсатиш мумкин - ҚҚС билан ёки ҚҚСсиз;
- асосий ижара (лизинг) шартномасига қўшимча келишувни ҳисобга қўйиш имконияти.
- Агар корхона ТМЗни ижара шартномаси Е-ijara да ҳисобга қўйилмаган омборда сақласа, солиқ органи уларга қўшимча фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоблаган ҳолда камомад ҳолатини беради ;
- Ҳудудда сақланаётган бегона активлар (ҳисобга қўйилмаган ижара шартномалари бўйича) солиқ органлари томонидан тегишли қўшимча фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланган ҳолда ортиқчалик сифатида баҳоланиши мумкин”.
Сизга қуйидаги материаллар ва тавсиялар фойдали бўлиши мумкин: