Савдо фаолиятидан воз кечилса, айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилади

preview

“2021 йилда корхонамиз хизматлар кўрсатиш ва савдо билан шуғулланган. Тушум 1 млрд сўмдан ошди. 2022 йилда савдо фаолиятидан воз кечишга қарор қилдик. Фақат хизматлар қолади, тушум 1 млрд сўмдан кам бўлади. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтиш мумкинми?”

Саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:


– “Жорий солиқ даври учун  жами даромадлари 1 млрд сўмдан ошмаган юридик шахслар навбатдаги солиқ давридан (йилдан) бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли. Юридик шахслар бу ҳақда солиқ органини айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтилаётган навбатдаги солиқ даври (йил) бошланишига қадар 10 кундан кечиктирмай хабардор қилади .

Яъни айланмадан олинадиган солиқни тўлашга фақат 1 январдан ўтиш мумкин. Хабарномани ҳам декабрда - келаси йил бошланишига қадар 10 иш куни олдин топшириш зарур бўлади .

Бироқ, юқорида баён этилган вазиятда айланмадан олинадиган солиқни тўлашга 2022 йил 1 январдан ўтиш мумкин эмас.

Агар 2021 йил учун жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, 2022 йилда корхонада ҳали айланмадан олинадиган солиқ тўловчисига айланиш ҳуқуқи бўлмайди. Фақат даромад 1 млрд сўмдан кам бўлган йилдан кейинги йилдан бошлаб бундай ҳуқуққа эга бўлади.

Корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлашга фақат 2023 йил 1 январдан бошлаб, солиқ органини бу ҳақда 2022 йил 16 декабрдан кечиктирмай хабардор қилган ҳолда ўтиши мумкин”.

 

Эътибор беринг!

Агар сиз 2022 йилда фойда солиғи тўловчиси бўлиб қолсангиз, сизда илгаригидек бўнак тўловларини кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда тўлаш ҳуқуқи мавжуд . Қонунчиликдаги сўнгги ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда ушбу масалада қандай нозик жиҳатларни ҳисобга олиш ҳақида МВнинг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ХАМРОЕВнинг тушунтиришида ўқинг:

2022 йилда фойда солиғи бўйича асосий ўзгартиришлар тўғрисида эслатма - бу ерда:

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ /ru/publish/doc/text177777_savdo_faoliyatidan_voz_kechilsa_aylanmadan_olinadigan_soliqqa_qanday_utiladi