Полезное для бухгалтера в ноябре:
Фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов қайси санагача аниқланиши керак
Корхона январь ойининг ўртасида 2021 йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этди. Унинг натижаларига биноан корхонада фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов ҳосил бўлган, у 2022 йил I чорак учун бўнак тўловларини қоплайди.
Ортиқча тўловни қайси санагача аниқлаш ва уни қандай тасарруф этишни МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:
– “Йиллик Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш учун белгиланган муддат - солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай . Бинобарин, у солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 январидан 1 мартигача бўлган давр билан белгиланган. Бу корхона ҳисоботни ушбу даврнинг ҳар қандай кунида тақдим этишга ҳақли эканлигини англатади.
Агар сиз Ҳисоб-китобни январь ойининг ўртасида тақдим этган бўлсангиз, 2021 йил учун фойда солиғини ҳисоблаш шахсий карточкада Ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқ органлари томонидан у тасдиқланган сана билан акс эттирилган бўлиши керак.
Солиқ бўйича қарз ёки ортиқча тўлов айнан шу санага аниқланиши керак.
Агар сизда қарз мавжуд бўлмаса, ортиқча тўланган солиқ суммаси қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши мумкин .
Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳисобот даври ҳар бир ойининг 23 кунидан кечиктирмай тўлайди .
Ортиқча тўланган солиқлар суммаларини тегишли солиқ тури бўйича мажбуриятнинг бажарилиши ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисида солиқ органи томонидан қарор чиқарилган кундан эътиборан тўлаш бўйича мажбурият бажарилган деб эътироф этилади . Ҳисобга олиш ҳолларида ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан солиқнинг ортиқча тўланганлиги факти аниқлаган кундан эътиборан 10 кун ичида қабул қилинади :
1) мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;
2) бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;
3) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.
Кўриб чиқилаётган вазиятда солиқ органларининг қарори талаб қилинмайди, сабаби корхонада солиқ қарзи мавжуд эмас. Ортиқча тўлов суммаси автоматик тарзда фойда солиғи бўйича келгуси бўнак тўловлари ҳисобига ҳисобга олинади.
Яъни 2022 йил I чорак учун бўнак тўловлари бўйича солиқ мажбурияти 23 январдан кечикмай, 23 февралдан кечикмай ва 23 мартдан кечикмай бажарилиши керак, 2022 йилнинг ўртасига қадар - тўловнинг сўнгги муддатлари келгунча бажарилган бўлиши керак.
Шу билан солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятини муддатидан олдин бажариш ҳуқуқи амалга оширилади ”.