Кўпгина бухгалтерлар фойда солиғи ҳисоб-китобини 1С дастурида автоматик тарзда шакллантиради. Бунда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда солиққа тортишдан олдинги фойда солиқ базасидан фарқ қилиши мумкин.
Бухгалтерия фойдасини солиқ базаси билан солиштириш фойда солиғи ҳисоб-китобини текшириш имконини беради. Бухгалтер тафовут қайси суммалардан ташкил топишини, тафовутлар СКнинг қайси нормалари асосида вужудга келишини ва улардан қайсилари келгуси даврларда солиққа тортишда ҳисобга олинишини аниқ билиши керак. Агар тафовутни СК нормаси билан тушунтириб бўлмаса, бу ҳисобни текширишга сабаб бўлади.
Аудитор, солиқлар ва ҳисоб бўйича эксперт, «Arkad Audit» консалтинг компанияси асосчиси Наталья ТУРАЛИНОВА шу мавзуда тушунтириш берди. ...
Корхона ҳудудида инвентаризация ўтказиш пайтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланди. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади ва 19-сон БҲМС бўйича «топилма»ни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Иккиёқлама солиқ солиш нима ва ундан қандай қочиш мумкин? Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимлар (ИСОТБ) қандай ишлашини ва чет элда тўланган солиқни қандай ҳисобга олишни кўриб чиқамиз. ...
Компания Ўзбекистоннинг бошқа бир юридик шахсидан дивидендлар олди, бу суммага солиқни тўловчи манбаида ушлаб қолинади. Энди компания фойдани хорижий муассисга тақсимламоқда.
Норезидентга дивиденд тўлаш чоғида, олинган дивидендлардан аввал ушлаб қолинган солиқ суммасига солиқни камайтириш мумкинми?
2026 йил 1 январдан бошлаб бундай имконият пайдо бўлди. 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонун билан Солиқ кодексининг 354-моддасига норезидентларга тўловлар амалга оширилганда “ўтувчи” дивидендлар бўйича ҳисобга олишни назарда тутувчи 3-қисм киритилди. Илгари бундай механизм фақат Солиқ кодексининг 345-моддаси 2 ва 3-қисмларига асосан резидентларга тўловлар учун қўлланиларди. Хўш, ҳисобга олишни қайси норезидентларга нисбатан қўллаш мумкин?
Солиқ кодексининг 354-моддаси 3-қисмида “норезидент” сўзи қўлланилган, бироқ гап юридик ёки жисмоний шахс ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган. Ваҳоланки, дивиденд олувчининг мақоми ҳисоб-китобга бевосита таъсир қилади.
100 млн сўм миқдоридаги олинган дивидендлар бўйича иккита тўлов учун жами солиқ 5 млн сўмдан 14,5 млн сўмгача миқдорни ташкил этади. Бунда дивидендлар суммаси, улуш ва эгалик қилиш муддати бир хил, фарқ фақат олувчининг мақоми туфайли юзага келади. ...
Компания хорижий етказиб берувчидан дастурий таъминот, уни такомиллаштириш, жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш учун лицензиялар сотиб олади. Бухгалтернинг биринчи саволи – солиқни тўлов манбаида ушлаб қолиш керакми ва қандай ставкада?
Фақатгина шартноманинг номи саволга жавоб бермайди: бир хил дастурий таъминот учун иккита ўхшаш шартнома турли хил солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин.
Иккала томонда ҳам хато қилиш мумкин. Агар солиқ ушлаб қолинмаган бўлса, у солиқ агентига пеня билан қўшиб ҳисобланади – одатда тўловни амалга оширгандан сўнг норезидентдан суммани ундириш имкони бўлмайди. Агар солиқ объекти бўлмаган жойда ушлаб қолинган бўлса, компания яна ортиқча харажат қилган бўлади. Шунинг учун тўловни ўтказишдан олдин тўловнинг квалификациясини аниқлаш керак!
Вазиятни аудитор, "Arkad Audit" аутсорсинг компанияси раҳбари Наталья ТУРАЛИНОВА таҳлил қилади. ...
Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган норезидентга ишлар, хизматлар, роялти, дивидендлар ёки фоизлар бўйича шартнома асосида даромад тўлайдиган компания солиқ агенти сифатида иш юритади: у фойда солиғини ушлаб қолиши ва тўлаши ҳамда солиқ органи олдида ҳисобот бериши шарт. Тўлов ва Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатлари тўлов ёки тасдиқловчи ҳужжат расмийлаштирилган санага қатъий боғланган, Ҳисоб-китоб шакли эса my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали тўлдирилади, бунда бир нечта муҳим нозик жиҳатларни эътибордан четда қолдириш жуда осон. ...
Муайян шароитларга қараб, импорт ускуналарни монтаж қилиш солиқ оқибатларига олиб келиши ёки келмаслиги мумкин.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» экспертлари тушунтириб беришди: ...
«2025 йил ноябрь ойида корхона 1 млрд сўмлик чегарадан ошиб, фойда солиғи ва ҚҚСни мажбурий тартибда тўлашга ўтди. Бухгалтер 2025 йилнинг IV чораги учун ҳисобот берди ва солиқни тўлади. Корхонанинг даромади 10 млрд сўмдан ошмайди.
Мазкур корхона 2026 йилда СКнинг 337-моддаси 8-қисми 2-хатбошисига (ЎРҚ-1108-сон Қонунга асосан чиқариб ташланган) мувофиқ фойда солиғини 50%га камайтирилган ставкада тўлаш бўйича имтиёзга эга бўладими?
Солиқ маслаҳатчиларининг бу борадаги фикрлари кескин фарқ қилди: ...
«Хусусий корхона (ХК) – МЧЖнинг таъсисчиси. 2020 йилдан 2025 йилгача МЧЖ ХКга дивидендлар ҳисоблаган ва тўлаган. Уларни тўлашда МЧЖ солиқни ушлаб қолган ва бюджетга ўтказган. Худди шу даврда ХК жисмоний шахс бўлган мулкдорга 5% ставка бўйича ЖШДСни ушлаб қолган ва тўлаган ҳолда дивидендлар тўлаган. Бунда ХК МЧЖдан олинган дивидендлар суммасига ҳисобга олишни амалга оширмаган (солиқ базасини камайтирмаган), балки мулкдорга ҳисобланган дивидендларнинг бутун суммасига солиқ солган.
ХК 2026 йилда мулкдор – жисмоний шахсга тўланадиган дивидендлардан олинадиган ЖШДСни ҳисоб-китоб қилишда 2020–2025 йилларда МЧЖдан олинган дивидендлар суммасини ҳисобга олишга ҳақлими? Агар шундай бўлса, ҳисобга олиш қандай тартибда амалга оширилади?»
Саволга Солиқ қўмитаси мутахассислари жавоб беришди. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ...
Трансферт нархни белгилаш фақатгина йирик халқаро холдингларга тааллуқли эмас. Муайян шароитларда ТНБ меъёрлари умумий мулкдорларга эга бўлган кичик маҳаллий компаниялар ўртасидаги битимларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида билдиришнома бериш муддати тугашидан олдин – февраль ойида компаниянгиз битимларини таҳлил қилишга улгуриб қолинг.
Солиқ органлари саволларига тайёргарлик кўришга ёрдам берадиган босқичма-босқич алгоритмни «Arkad Audit» аутсорсинг компанияси раҳбари Наталья ТУРАЛИНОВА тайёрлади: ...
Ижарачи ижарага олинган бинони реконструкция қилди. Оператив ижара шартномаси ижарага олувчининг ижарага олинган объектга капитал қўйилмалар билан боғлиқ ҳужжатлар билан тасдиқланган барча харажатларини ижарага берувчи томонидан тўлиқ қопланишини назарда тутади.
«Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА бундай капитал қўйилмаларни бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттиришни тушунтирди: ...
Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлаган, 2025 йил 1 августдан эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган. Бундай ҳолда солиқ ва молиявий ҳисоботни қандай тақдим этиш кераклигини «Норма» экспертлари тушунтирдилар: ...
Вазият: Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахс Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган норезидент юридик шахсдан Ўзбекистон МЧЖ устав фондидаги улушини сотиб олади.
Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Ташкилотда чет элликлар масофадан туриб ишлайди. Улар янги йил корпоративида қатнашиш учун таклиф қилинди. Бунинг учун уларнинг Ўзбекистонга келиши ва банкет харажатлари тўлаб берилди. Ушбу харажатларни вакиллик харажатларига киритиш мумкинми?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...